Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер ойнасининг сўнгги куни: келажаги 10 соат ичида ҳал қилиниши мумкин бўлган 5 юлдуз

Бу ёзда кўплаб юқори даражадаги трансфер келишувлари бўлди, сўнгги бир неча ой ичида Европанинг топ-клублари ўз позицияларини мустаҳкамладилар. Бироқ, ёзги трансфер ойнасининг сўнгги 24 соатида келажаглари ҳал бўлмаган бир нечта юлдуз футболчилар бор.

№5 Мемфис Депай (Барселона)

Мемфис Депай келажаги трансфер ойнасида ҳал бўлиши мумкин бўлган "Барселона" футболчиларидан биридир. Нидерландиялик футболчи Пьер-Эмерик Обамеянг ва Роберт Левандовски келганидан кейин "Барса" мураббийига керак бўлмай қолди.

Депай "Ювентус"га ўтишга яқин қолди, аммо кейинги босқичларда бу трансфер муваффақиятсизликка учради. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Адриен Рабьонинг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин бўлган трансфер муваффақиятсизликка учрагач, "бьянконерилар" келишувдан воз кечган.

Дин Жонс (GivemeSport) маълумотларига кўра, Депай "Манчестер Юнайтед"га қайтишга тайёр. Агар Криштиану Роналду трансфер ойнаси тугамасдан жамоани тарк этса, "қизил иблислар" нидерландиялик футболчига таклиф билан чиқиши мумкин.

№4 Хаким Зиеш (“Челси”)

Хаким Зиеш собиқ жамоаси “Аякс”га қайтиши мумкин. Бу ҳақда журналист-инсайдер Жанлука Ди Марцио ўз сайтида берган хабар орқали маълум қилди.

Зиеш “Челси”да асосий таркиб учун курашди, аммо лондонликларнинг умидларини оқлай олмади. Энди у мунтазам ўйин вақтини олишни хоҳлайди ва Антони "Манчестер Юнайтед"га қўшилиши билан "Аякс" ўз сафини янги футболчи билан кучайтириш ниятида.

Марокашлик футболчи "кўклар" сафида 44 ўйинда атиги 8 гол ва 6 голга ассистентлик қилган. Зиеш "Аякс"да ишлаган вақтида жаҳон даражасидаги плеймейкер ҳисобланган ва амстердамлик мухлислар унинг клубга қайтишига умид қилишмоқда.

№3 Пьер-Эмерик Обамеянг (Барселона)

Обамеянг норози бўлиб қолганга ўхшайди. Габонлик футболчи "Челси"га ўтишга умид қилмоқда. Габонлик "Барселона"га 2022 йилнинг январида трансфер ойнасида қўшилган эди. У клубда каталонияликлар учун жуда ҳурматли иш қилди, Обамеянг 2021/22 мавсумда "Барселона" сафида барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Аммо "Арсенал"нинг собиқ ҳужумчиси "Бавария"дан Левандовски келганидан кейин таркибдаги ўрнини йўқотди.

"Челси" уни ўз сафига қўшиб олмоқчи, бироқ Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, улар ҳалигача "Барселона" билан шартнома шартлари бўйича тўлиқ келишувга эриша олишмаган. Томонлар келишувга эришиш учун чоршанба куни яна учрашадилар.

№2 Френки де Йонг (Барселона)

Бутун ёз давомида Френки де Йонг Каталония клубини тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Каталонияликлар нидерландиялик футболчидан қутулмоқчи экани кенг муҳокама қилинган, аммо у “Камп Ноу”да қолишни режалаштираётган кўринади. "Манчестер Юнайтед" "Барселона" билан ярим ҳимоячини 85 миллион еврога трансфер қилишга келишиб олди, бироқ футболчи кетишдан бош тортди.

Журналист Руди Галетти (The Express) хабарига кўра, "Юнайтед" вакиллари ва Де Йонгнинг агенти Али Дурсун ўртасидаги музокаралар ҳали ҳам давом этмоқда. Кейинги бир неча соатлар Де Йонгнинг келажаги учун ҳал қилувчи бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Френкининг "Олд Траффорд"га ўтишни истамаганига асосий сабаб сифатида "Юнайтед"нинг Чемпионлар лигасида иштирок эта олмагани кўрсатилган. Френки учун устувор вазифа Каталонияда қолиш.

№1 Криштиану Роналду (Манчестер Юнайтед)

Криштиану Роналду Чемпионлар лигасида ўйнаш истагида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқчи. Бу ёзда португалиялик "икона" Европанинг бир қанча топ-клубларига таклиф қилинди, аммо бу ҳеч қандай натижа бермади. Баъзи клублар, масалан, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" бу ғояни очиқчасига рад этишди.

Correira Della Sport хабарига кўра, Роналду "Челси" уни трансферларнинг сўнгги кунида сотиб олишига умид қилмоқда. “Кўклар” “Барселона”дан Обамеянгни қўлга кирита олмасалар, 37 ёшли футболчига мурожаат қилишлари мумкин деган фикр бор.

Киритилди: 31.08.2022 17:03. Ўқилди: 17771 марта. Фикрлар: 6 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

02.05.2024. АПЛ. 26-тур.
23:30
Челси
2-0
Тоттенхэм

Навбатдаги учрашув

05.05.2024. АПЛ. 36-тур.
18:00
Челси
-:-
Вест Хэм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.