Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ёлғиз отнинг чанги чиқмас — Боэли клубнинг бутун тизимини бир ўзи юргазмоқчи, аммо...

"Челси"нинг Боэли қўл остидаги биринчи мавсумини баҳолаймиз: жамоа кучли тарзда кўринмоқда, аммо харидлар алдамчи эмасми?

Клуб эгаларининг имиджи турли деталлар асосида қурилган. Аммо янги бошлиқларнинг амбицияларидан бири бу биринчи трансфер ойнаси бўлди. Абрамович барибир инқилобий ҳаракатлар устаси бўлиб қолаверади: 2003 йилда Роман ҳақиқатан ҳам трансфер бозорида турли хил юлдузларни сотиб олиб, шов-шув кўтарган эди.

Аммо Роман даври 2022 йилда тугади, тахтга Тодд Боэли ўтирди. Петр Чех ва Марина Грановская ўз вазифаларидан озод қилинди, бу эса ҳамма ишни Тодднинг ўзига қолганини англатади. Тухель билан биргаликда у жуда катта режаларга бел боғлади - жамоа жами ҳозирги таркибни кучайтириш учун 250 миллион фунтдан ортиқ маблағ сарфлади.

Келинг, Боэлининг биринчи трансфер мавсуми натижаларини сарҳисоб қилишга ҳаракат қилайлик.

Жамоада спорт директорининг йўқлиги

Бир пайтлар Абрамович жуда донолик билан иш бошлаган эди. У ўйинчиларни сотиб олишда фақат ўзининг малакаси камлик қилишини яхши тушунди, шунинг учун у "Манчестер Юнайтед"дан Питер Кеньонни спорт директори лавозимига таклиф қилди. Кеньон бир нечта ажойиб ишларни амалга оширди, ўйинчилар билан шахсан яхши ишлади - масалан, Роббенни клубда ушлаб қолди ва голландияликни "Челси" лойиҳаси янада истиқболли эканлигига ишонтирди.

Боэли спорт директорини ёллашга улгургани йўқ. "Ливерпул"нинг собиқ мутахассиси Майкл Эдвардс ҳақида миш-мишлар тарқалди, аммо у футболдан танаффус қилишда давом этмоқда. Шу боис, "Челси" кузда бу лавозимга тажрибали одам топишга қарор қилди. Бу катта хато, чунки трансфер ишларида спорт директорининг фигураси муҳим роль ўйнайди.

Трансфер бозорига нисбатан кечроқ кириш

"Челси" бу ёзни қолганлардан яққол ортда қолган ҳолда бошлади. "Арсенал" Габриэль Жезус, "Барселона" эса Левандовски ва Кунде хариди билан ишлаётган бир пайтда, "Челси" янги раҳбарият билан муаммоларни ҳал қилиш билан банд эди: ким кимга бўйсуниши керак, қандай бюрократик интригалар бир-бирига мос келади ва шунга ўхшаш масалалар.

Ортиқча тўловлар

Бу аввалги икки нуқтадан келиб чиқади. Агар сиз янги лавозимга кирганингизда жамоа механизми қандай ишлашини ҳали тушунмасангиз, рақибларингиз бундан мамнуният билан фойдаланадилар. Агар Грановская иложи борича камроқ пул эвазига битим тузиш қобилияти билан машҳур бўлса, Боэли кўпинча муаммоларни аксинча йирик пуллар эвазига ҳал қилган. "Ман Сити" Кукурелья учун 50 миллион фунт тўлашга тайёр эмасмиди? Тодд эса 55 миллионнинг баҳридан жуда осон кечиб юборди. Фофанни сотиб олиш керакми? Бунинг учун салкам 70 миллион фунт сарф қилинди! Боэли ҳатто, Рафинья учун "Лидс"нинг иштаҳасини қондиришга ҳам тайёр эди.

Харидлар сифати

Бу ерда Боэли ва Тухель қўлларидан келганини қилишди. "Челси" учун асосий мақсад Кристенсен ва Рюдигерни фавқулодда бошқа футболчиларга алмаштириш эди. Кулибали ва Фофана бу йўлда илҳомлантирувчи бўлиб кўринди. Аммо, афсуски, жавоб унчалик шошилинч бўлмади - Кулибали мавсумолди иккинчи ҳафтада келди. Обамеянг форвард позицияси учун ажойиб қисқа муддатли танловдир. У Тухель қўл остида муваффақиятга эришади, чунки айнан Томас қўл остида габонлик гол уриш борасида энг зўр даврни ўтказган эди. Албатта, Пьерда яна бир-икки ажойиб мавсум бор. Кўринишидан, Стерлингнинг трансфери ҳақида умуман савол йўқ - жуда мақбул миқдор учун сифатли харид.

Бу ерда Кукурелья иши саволлар туғдириши мумкин. Шошилинч вазифа йўлида зарур бўлмаган футболчи учун 55 млн. Бу бир хил позиция учун кадрларнинг ҳаддан ташқари кўплиги эмасми? Жавобни мавсум охирида оламиз.

Закариянинг трансфери жуда муҳим кўринади. «Челси» анчадан бери Кантенинг ўрнига ўринбосар топмаяпти. Агар француз жароҳат олган бўлса, ҳеч ким унинг қўпорувчи вазифасини тўлиқ қоплай олмайди. Бу муаммоли эди ва узоқдан мисол излаш шарт эмас – яқинда “Лидс”дан учралган мағлубият бевосита НъГолонинг жароҳатидан келиб чиққан. Закария бу муаммони ҳал қилиши керак.

Зарарга ишлаш

Грановскаянинг яхши бир принципи бор эди - у зарарга футболчи сотишни ёки ўйинчиларни текинга қўйиб юборишни хоҳламасди. Агар ўйинчи сотиб олинмаган бўлса ва унинг шартномаси якунланаётган бўлса, муаммо ҳар доим бир хил тарзда ҳал қилинган: Марина у билан шартномани янгилашдан олдин уни ижара билан таъминлар эди.

Боэли эса бу занжирни бузди. Ҳафтасига 100 минг фунт стерлингдан кўпроқ оладиган Росс Баркли билан шартномани шафқатсизларча бекор қилди. Миша Батшуайи, Мэтт Миазга, Кенеди сотилган - раҳбар энди уларнинг маош олишларига йўл қўймаслиги керак эди. Боэли жуда муҳим нарсани кўрсатди - клуб ўз хатоларини тан олишдан қўрқмаслиги керак. Яхшироқ натижага умид қилиб, кўп йиллар давомида заҳарланган муносабатлардан кўра уларни узиб ташлаш яхшироқдир.

"Челси"нинг бу трансфер ойнасига 10 баллдан 7,5 баҳо берса бўлади. Албатта, муаммолар ҳар доим бўлган, аммо бу Боэлининг биринчи тажрибаси холос ва бу биринчи қўнғироқ жуда амбицияли кўринди. Кадрлар билан боғлиқ муаммолар ҳал қилинди, бундан ташқари, улар сифатли алмаштириш йўли билан ҳал қилинди. Керакли ижрочилар қўшилди. Бир қанча ёш юлдузлар билан шартнома имзолашга муваффақ бўлинди. Аёллар жамоаси ҳам жуда кучли тарзда кучайтирилди. Аммо бу бошқа ҳикоя...

Киритилди: 03.09.2022 12:56. Ўқилди: 2763 марта. Фикрлар: 4 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
19:00
Челси
4-2
Брайтон

Навбатдаги учрашув

06.10.2024. АПЛ. 7-тур.
18:00
Челси
-:-
Ноттингем Форест

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.