Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Поттер “Челси”да иш бошлаши кутилмоқда. У Лондон клубига мос тушадими?

  Грэм Поттер – унчалик катта ном эмас. Инглиз футболида ҳам у машхурлик чўққисини забт этган мураббий ҳисобланмайди. Шунчаки ўйин жарайонида унинг фарқланиб турадиган “имзо”си йўқдек гўё. Поттернинг энг яхши даври ҳозир “Брайтон”да бўлмоқда. Унинг жамоасини ўша чиройли футболни натижадан устунроқ кўрадиган “Боруссия Дортмунд”нинг кучсизроқ варианти дейишимиз мумкин. Балки “Челси” ундан бўлажак Клоппни кашф қилмоқчидир? Лекин Аристократлар бир мураббийни узоқ вақт жамоада олиб қолиши эртакка айланиб қолган. Ҳўш, Поттер ўзи қандай услубдаги мураббий ва у “Челси”га нималар бера олади.

Ўхшаш ҳимоя

Поттер “Брайтон”да очиқ ўйин кўрсатиши билан мухлислар кўнглидан жой олган. 47 ёшли мутахассис одатда чуқур ҳимояланишни ёмон кўради. Шу сабаб туфайли у “Брайтон”да асосан    3-2-4-1 тактикасида ўйнаган. Услуб жиҳатидан Поттер “Челси”да яна шундай тактикада ўйнашда давом эта олади. Тажрибали Тияго Сильва “свиппер” позициясида ўйнай олишини исботлаган. Яни бразилиялик ҳимоянинг энг марказида ўйнаб, жамоани назорат қила олади. Бундай ҳолда кўпроқ югириш ва тўп учун курашиш Фоффана ҳамда Кулибали чекига тушади. Турли ўйинларда Аспиликуэта ҳам уларни алмаштириши мумкин. Поттернинг Тухелдан фарқли томони у лотераллардан тўлиқ олдинроқда фойдаланишни истайди. Кукурелья Грэм билан аввалдан ишлаган бўлса, Рис Жеймс эса қанчалик олдинроқда ўйнаса шунчалик фойдали ҳаракатларни амалга оширади. Айнан Аспиликуэтанинг қолиши, Фоффана ва Кукунинг трансфери жамоа лотералларга таянишини билдирар эди. Тухель эса 4талик ҳимоячи билан ўйнашни истагани туфайли ҳам жамоадан кетган бўлиши мумкин.

Марказ – ўйиннинг асоси

Хозирги кунда таянч ярим ҳимоя футболдаги энг керакли позиция бўлиб қолган десак ҳам бўлади. Поттер ҳам таянч позиция туфайли ҳудди майдонда кўпроқ футболчи билан ўйнайдигандек кўринишни истайди. Ўтган мавсум “Брайтон” етакчиси бўлган Биссума айнан Грэмнинг ўйинига тўлиқ мос тушган эди. Чукувамека трансферининг амалга оширилиши эса, “Челси” аввалдан Поттер билан алоқага чиққанини билдириши мумкин. Грэмга ҳаддан тшқари кўп югурадиган марказ керак. Бундай ҳолатда Жоржиньо асос қилиб олинса, у сал олдинроққа чиқишга мажбур бўлади. Чукувамека ва  Канте ёки Каллеҳер жуфтлиги ҳимоя ва ҳужум орасидаги кўприк вазифасини бажариши ва керак пайти рақибга тинимсиз босим қилиши керак бўлади. “Челси” марказида вариантивлик кўпроқ. Жоржиньо каби ижрочилар эса марказдан олдинроқда ўйнайди. Ёки Поттер уни режаларидан чиқариб юборади.

Соф ҳужумчи - асосий футболчи эмас  

“Брайтон”нинг голлар статистикасини кўрсангиз, жамоанинг асосий ҳужумси Уэлбек деб ўйламайсиз. Аммо шундай Дэнни Уэлбек Поттернинг ишонган ҳужумчиси. Аммо у голеадор эмас. Поттерда жамоанинг асосий етакчиси ҳужумчига ёрдам берувчи, майдонда эркин ҳаракатланувчи футболчи саналади. “Челси”да бунақа номлар жуда кўп. Хаверц, Пулишич, Стерлинг ва Маунт санаса саноғи ёқ. Маунтдан Жоржиньо ўйнаши кутилаётган позиция, яни марказдан олдинроқда ўйновчи ярим ҳимоячи позициясида ҳам кўришимиз мумкин. Бунда жамоа яна ҳам қизиқарлироқ кўринади. Қанчалик ғалати эшитилмасин, Стерлинг ва Пулишич, лотералларга рақобатчи бўлиши ҳам мумкин. Негаки, Поттер қанот вингерларидан ҳам лотерал сифатида кўп фойдаланади. Бундай ҳолда марказга кўпроқ юклама тушади. Хаверц эса бундай ҳолда фақатгина майдонда эркин ҳаракат қилувчи ролида қолиши ҳам мумкин. Ҳудди “Брайтон”даги Грос ёки Троссард сингари. Улар кўп бор жойини алмаштиришади. Ҳужум эса катта эҳтимол Обамеянгга ишониб топширилса керак. Менимча, Тодд Боэлига лотераллардан фойдаланиладиган ўйин ёқиб қолган бўлса керак.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Киритилди: 08.09.2022 14:39. Ўқилди: 2078 марта. Фикрлар: 6 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
19:00
Челси
4-2
Брайтон

Навбатдаги учрашув

06.10.2024. АПЛ. 7-тур.
18:00
Челси
-:-
Ноттингем Форест

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.