Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Грэм Поттер «Челси»ни эплай оладими?

Поттер сўнгги йилларда АПЛдаги энг яхши мураббийлардан бири, шунчаки, ўртамиёналарни судраб юриши билан эмас, ўша чекланган имкониятда ҳам топ клубларга яқин ўйин қура олиши диққатга сазовор. «Брайтон» фақат маълум бир аспектларда эмас, барча жиҳатларда (позицион ўйин, билд-ап, стандартлар, қарши ҳужум, тўп назорати, ҳимоя) ўсишга эришмоқда ва кичик клублар учун катта натижа.

Грэм Поттер аллақачон топ-клублар эътиборига тушган - «Тоттенҳэм» ва «МЮ»да жиддий қизиқишлар бўлганди, ҳатто Англия терма жамоасида Саутгейтга муносиб ворис бўлиши айтилаётганди. Лекин...

Бу хислатлар ҳам «Челси»да муваффақият учун етарли бўлмаслиги мумкин.

Биринчидан. «Брайтон»да ўз аскарларини хотиржам жамоага айлантириш бошқа, Лондонда юлдузлар билан тил топишиш умуман бошқа. Агар пичоққа илинадиган совринлар, ёрқин футболчилик фаолияти ёки айнан ўша клуб билан боғлиқлик бўлмаса, бу ишда ҳеч бўлмаса, етарли вақтга эга бўлиш учун ҳам улкан билим, салоҳият ва кўникмалар талаб қилинади. Поттер бошидан раҳбарият ишончини ва футболчилар ҳурматини қозониш учун дарҳол нимадир ижобий томонга ўзгариш керак.

Балким, қачондир, бирор топ клубда, Поттер услубига яқин бўлган мураббий бўшаса-ю, тайёр қурилган тизимни давом эттириш учун у идеал номзод бўларди, лекин сочилиб ётган жамоани қайта бир бутунга айлантириш осон эмас.  Табиийки, Поттер учун янгича синов.

Иккинчидан. Биз «Брайтон», «Саутҳэмптон» ёки «Вулвз»даги мураббий ишларига доим эмас, маълум паллаларда, жамоалар юқори спорт формасида бўлганда ёки топ клубларга қарши муносиб ўйнаганда диққат қиламиз. Масалан, «Брайтон» ўтган йили ҳам 8-турдан кейин 4-ўринда турганди. Кейин, маълум муддат 15-ўринга тушиб кетган пайтлар бўлди. Ўнгланиб, 10ликка қайтди, ҳоказо.

Айтмоқчиманки, кичик клублардаги жараёнлар, спадлар босимдан ҳоли кечади, 15-ўринга мос таркибга эга жамоани 12-ўринга олиб чиқдизми, 8-ўрингами, унча фарқ қилмайди. Ҳар қандай 5 ўйиндан, шартли 2 тасини ютиш етарли бўлади.

«Челси»да ундай эмас. Ўша 5 ўйиннинг ҳаммасини ютиш талаб қилинади, ютуқлар эмас, мағлубиятлар таҳлил қилинади, ҳатто жароҳатлар каби объектив сабаблар ҳам инобатга олинмайди.

Учинчидан. Бошқарувда ҳам осон эмас. Муваффақиятсизликка учраб юрган шартли Уэлбекни сотиб оласиз, ўхшаса, ютуқ, ўхшамаса, ўзи Уэлбек бошқа жамоалардаям ўйнолмаётганди, айб футболчида. Бу «Брайтон»да.

«Челси»да эса, пул бор, лекин кафолат ҳам керак. Сиз Уэлбекка қарамайсиз, сизга 60 миллион бериб, аниқ ўйнаб кетадиган номзодни сўрашади. Жавобгар бўласиз.

Бунинг устига «Челси» раҳбарлари нафақат мураббийлик, менежерликни ҳам талаб қилишлари, мураббийдан қарор қабул қилиш жараёнларида фаолликни талаб қилишлари ойдинлашди. Масалан, Кунде масаласида «Барселона» билан рақобат пайтида Хави футболчи билан доимий алоқада бўлган, телефон қилиб, кўндирган. Тухел эса, бундай қилмаган, Кундени сотиб олиш талабини қўйиш билангина чекланган. Айтишларича, Боулига мана шу ҳолат ҳам ёқмаган экан.

Тўртинчидан. Поттер мавсум ўртасида келяпти. Яъни, трансфер ойнаси ҳам ўтиб кетди, бошқа мураббий йиққан таркиб унга берилди. Катта эҳтимол, қишда кўп пул бўлмайди, ҳатто келаси ёздаям, чунки бу йил кўп пул сарфлаб юборишди. Қўл остидаги футболчилар билан натижани яхшилаш керак.

Тен Хаг Манчестерга шунга ўхшаш ҳолатда келган, тўғри, лекин муҳим фарқлар бор.

1) Унда АПЛ тажрибаси бўлмаса-да, «Аякс» ўз лигасида барча совринлар учун курашувчи куч. Яъни, 5 ўйинда 5 ғалаба режими нидерландиялик мураббий учун бегона эмас.

2) Манчестер клуби раҳбарияти узоқ вақт ўзини Тен Хаг учун тайёрлаган, мослаштирган, трансферлар амалга оширди. Поттер варианти «Челси» хўжайинлари учун бир кунда содир бўлди.

3) Тен Хаг анча пасайиб кетган клубга келди. Тухел эса, оз ишлаган бўлса-да, ЕЧЛни ютди, кубокларда финалларга чиқди - ўша даража билан солиштирилади, матбуотда, мухлисларда.

Хуллас, синалган топ мураббийлар учун оғирлик қиладиган вазифани Грэм Поттер қабул қилиб олди. Балким, бундай имконият унда бошқа бўлмаслигини ҳис қилгани учун шошилгандир. Мана шу қатъияти учун ҳам унга омад тиласак арзийди.

Қаҳрамон АСЛАНОВ.

Киритилди: 08.09.2022 22:45. Ўқилди: 2670 марта. Фикрлар: 11 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
19:00
Челси
4-2
Брайтон

Навбатдаги учрашув

06.10.2024. АПЛ. 7-тур.
18:00
Челси
-:-
Ноттингем Форест

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.