Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Челси"га ўтишдан олдин, 10 соатдан кўпроқ вақт давомида Фофананинг жароҳатга мойиллиги текширилди, аммо...

"Вулверхэмптон"га қарши (3:0) АПЛ ўйинидан олдин "Челси" ҳимоя марказида кадрлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келди. 21 ёшли ҳимоячи Уэсли Фофана Чемпионлар лигаси доирасида "Милан"га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида жароҳат олиб, майдонни йиғлаб тарк этди.

“Фофананинг жароҳати бу оқшомни хафа қилган ягона лаҳзадир. Ўйиннинг эртасигаёқ унинг ўзини қандай ҳис қилаётгани ва бу қанчалик жиддий эканини аниқлаш учун текширув ўтказишимиз керак. У ёш ва кучли йигит, биз уни қўллаб-қувватлаймиз”, деди Грэм Поттер ўйиндан кейин.

Фофана "Сент-Этьен" ва "Лестер" таркибида ўйнаб юрган вақтларида ҳам жиддий жароҳатлар билан курашган.

Уэсли фаолияти бошидан бери жароҳатлардан азият чекмоқда. Франциянинг "Сент-Этьен" таркибида ўйинаб юрган вақтларда у тиззасидан икки марта даволанди. Шу сабабли, 2019 йилда у 75 кун ва 12 та ўйинни ўтказиб юборди.

Кейин "Лестер" билан ҳам бир хил муаммолар юзага келди. 2020/21 йилги мавсумда Фофана икки марта тиззаси билан ва яна бир марта сон мушаклари шикастланган ҳолда лазаретда вақт ўтказди. Натижа - 44 кун футболсиз (9 та ўйин).

Аммо Уэсли 2021/22 йилги мавсум бошланишидан олдин энг оғир жароҳатини олди. Деярли бутун мавсум жароҳат сабаб бой берилди: август ойи бошида "Вильярреал" билан ўйинда ҳужумчи Фер Ниньо Фофана билан тўқнашиб кетди ва натижада ҳимоячини замбилда майдондан олиб кетишди. Қўполлик учун Ниньога фақат сариқ карточка берилди - ўша баҳсда у гол урди. Учрашув 3:2 ҳисобида якунланди.

Уэслининг жароҳатидан сўнг "тулкилар" бош мураббийи Брендан Рожерс ҳимояда жиддий муаммоларга дуч келди. Шундан сўнг, Фофана 224 (!) кундан сўнг майдонга қайтди - ва шу заҳотиёқ "Ренн"га қарши Конференциялар лигаси ўйинида гол урди. Ҳимоячи Лукманнинг узатмасидан кейин боши билан зарба берди ва дарвозани ишғол қилди. Фофана голдан сўнш дарҳол Рожерснинг олдига югурди - мураббий ҳар доим йигитни қўллаб-қувватлаган.

“У эндигина майдонга чиқди ва гол урди. Мен бу темир йигитга қойил қоламан”, - дейди “Лестер”нинг собиқ футболчиси Иван Робертс.

"Челси"га ўтишдан олдин Уесли Нью-Йоркда текширувдан ўтказилди. Барча кўрикларга 10 соатдан кўпроқ вақт кетди.

Ҳатто шундай таъсирли жароҳатлар тарихи ҳам унга "Челси"га ўтишга имкон берди: улар уни "Лестер"дан 75 миллион фунтга (бонуслар билан бирга) сотиб олишди - бу ҳимоячи учун рекорд миқдор. Фофананинг ўзи "Челси"га трансфери учун 10 соатдан кўпроқ вақт давомида тиббий кўрикдан ўтганини тасдиқлаган.

“Мен буни Лондонда бўлади деб ўйладим, кейин эса Нью-Йоркда ўтказилишини билдим. Бу шошилинч ташриф эди, лекин мен клиникада жуда кўп вақт ўтказдим. Улар менинг тўпиғимни текширишди. Ҳаммаси таҳлил қилинди - ҳатто тананинг мен гапира олмайдиган қисмлари ҳам. Жароҳатимдан қандай қутулганимни кўриш учун ҳамма нарса қилинди.

Бу 10 соатдан ортиқ давом этди. Менга сарфланган пул миқдорини ҳисобга олсак, бу нормал ҳолат. Тодд (Боули) ва Бедхад (Эгбали) ("Челси" эгалари) ажойиб. Улар мени Лондонда ҳам, Нью-Йоркда ҳам оила аъзоси сифатида кутиб олишди. Мен ҳеч қачон Нью-Йоркда бўлмаганман, лекин таксидаги муомилани кўриб, мен бу ерга албатта қайтаман, дедим”, - деди Фофана.

Ҳозирда Уэсли яна жароҳат олган, аммо энди 7 ойга эмас.

Киритилди: 11.10.2022 19:28. Ўқилди: 3227 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

24.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Арсенал
5-0
Челси

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. АПЛ. 35-тур.
00:00
Астон Вилла
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.