Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Янги йилда янги клубга ўтиши кутилаётган юлдузлар

Янги йил келиши билан анъанавий тарзда қишки трансфер ойнаси очилади. 1 январдан клублар янги футболчилар билан шартнома имзолашлари мумкин. Футболчилар учун клубдаги фаолияти яхши бўлмаса, вазиятни ўзгартириш учун имкониятдир. Қишда юқори даражадаги трансферлар камдан-кам содир бўлади, аммо бу сафар ҳаммаси ўзгариши мумкин. Келенг, январ ойида клубини ўзгартириши мумкин бўлган футболчилар ҳақида гаплашамиз.

Милан Шкриньяр

Шкриньярнинг "Интер" билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. Томонлар аввалроқ ҳамкорликни давом эттириш истагини билдирган, бироқ ҳозирча келишувга эриша олмаяпти. Катта эҳтимол билан футболчини клуб таклиф қилаётган янги шартнома шартлари қониқтирмаяпти. “ПСЖ” бундан унумли фойдаланиши мумкин. Парижликлар анчадан буён 27 ёшли марказий ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи эди, бироқ “нерадзуррилар” футболчини сотишни қатъиян рад этишди. Бу сафар вазият ўзгариши мумкин.

Юри Тилеманс

Ўтган ёзда Тилеманс "Арсенал" футболчисига айланиши мумкин эди ва ҳозирда чемпионлик учун "Манчестер Сити" билан курашаётган бўларди, аммо у "канонирлар"нинг истиқболига шубҳа қилган бўлиши мумкин. Шу билан бирга белгиялик вазият қандай ривожланишини кўриш учун "Лестер" билан шартномани узайтирмади. Ҳозирга келиб, 25 ёшли ярим ҳимоячи, клубида ҳеч нарсага эриша олмаслигини тушунди. “Тулкилар” ўйинчини ўзида сақлаб қолишни истайди, аммо бундай бўлиши даргумон. Тилеманс "Лестер"нинг асосий ўйинчиларидан бири, аммо уни олти ой ичида текинга йўқотмаслик учун ҳозир сотиб юборган маъқул.

Ян Зоммер

Зоммер анчадан бери ўзини сифатли дарвозабон сифатида кўрсатган. Ажабланарлиси шундаки, у сўнгги 8 йилни Мюнхенгладбахнинг "Боруссия"сида ўтказган ҳолда ҳали ҳам юқори клубга ўтгани йўқ. Эҳтимол, январ ойида вазият ўзгаради. 34 ёшли швейцариялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга Премьер-лига ва А Серия клублари қизиқиш билдирмоқда.Ўйинчи учун асосий даъвогарлар сифатида "Интер" ва "Манчестер Юнайтед" кўрилмоқда. "Манчестер Юнайтед" Давид Де Хеа ўрнига футболчи қидирмоқда. “Нерадзуррилар” ҳам дарвозадан хавотирда, чунки Самир Ханданович ёзда фаолиятини якунлаши мумкин ва Андре Онана эса уларнинг ишончини қозона олмади.

Н'Голо Канте

Канте "Челси" билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти. Лондонликларнинг қўрқувини тушунса бўлади: сўнгги йилларда франциялик тез-тез жароҳат олиб, ёши ўтган сайин соғлиғи яхшиланмаяпти. Лекин барибир, Канте юқори савияли ўйинчи бўлиб қолаверади ва бундай ўйинчини текинга қўйиб юбориш ҳатто “кўклар” учун ҳам йўқотиш бўлади. Миш-мишларга кўра, "Барселона" 31 ёшли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Аммо муаммо шундаки, каталонияликларга ҳали янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилмаган. Январ ойида вазият яхши томонга ўзгариши ҳақиқатдан узоқ.

Мемфис Депай

Айни пайтда "Барселона"га ўйинчиларни сотиб олиш тақиқланган, аммо уни сотиш мумкин. Бу борада Депайнинг Каталония клубидаги келажаги сўроқ остида қолмоқда. Клуб ҳужумкор ўйинчиларнинг катта танловига эга, шунинг учун Мемфис кўпинча захира қолади. Энг ақлли ечим бу кетишдир.

Жоау Феликс

3 йил олдин "Атлетико" рекорд трансферни амалга оширди, бу ҳали ўзини оқламади. Феликс Мадрид клубига келганидан бери ҳар мавсумда катта босимга дуч келди. Балки ниманидир ўзгартириш вақти келгандир, чунки 23 ёшли ҳужумчининг ўйин вақти тобора камайиб бормоқда. Миш-мишларга кўра, футболчи январда клубини ўзгартириши мумкин. “Матрасчилар” португалияликни ижарага беришга тайёр. Улар ёзда футболчини тўлиқ сотиш вариантини ҳам кўриб чиқишади. Ҳаммаси Феликснинг мавсумнинг иккинчи қисмини қаерда ва қандай ўтказишига боғлиқ.

Маркус Тюрам

Мюнхенгладбахнинг “Боруссия”сининг яна бир вакили январда клубни тарк этиши мумкин. Тюрам Бундеслигада яхши мавсумни ўтказмоқда, у 15 ўйинда 10 гол ва 3 голга ассистентлик қилди. Футболчининг ўйини ва муддати тугайдиган шартномасини инобатга олсак, у яқин вақтлар ичида клубини ўзгартиришини тахмин қилиш мумкин. Ҳужумчилар кўп клубларга керак. “Интер” ёзда 25 ёшли ҳужумчини текинга олмоқчи, аммо қишда “Боруссия” футболчи билан хайрлашиш фойдалироқ бўлиши ҳақида маълумотлар бор. Кўринишидан, у шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти.

Киритилди: 02.01.2023 19:45. Ўқилди: 4975 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

02.05.2024. АПЛ. 26-тур.
23:30
Челси
2-0
Тоттенхэм

Навбатдаги учрашув

05.05.2024. АПЛ. 36-тур.
18:00
Челси
-:-
Вест Хэм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.