Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Криштиану Роналду фаолиятидаги энг муҳим учрашувларни эслади

Криштиану Роналду фаолиятининг янги ва эҳтимол якуний босқичига яқинлашди. Энди бешта “Олтин тўп” соҳиби Саудия Арабистонида ўйнайди. Португалиялик футболчи ҳозир 37 ёшда ва унинг фаолияти қачон тугаса ҳам, футбол тарихидаги энг ёрқин ўйинлардан бири бўлиб қолади.

Роналду спортдаги йўлини яна бир бор эслаш имкониятига эга бўлди. Криштиану Live Score YouTube каналига интервью берди ва у ерда фаолиятидаги энг муҳим ўйинларни эслаб ўтди. Келинг, уларни биз ҳам эслаб кўрамиз.

Москвадаги финал

Чемпионлар лигаси финали, 2008 йил 21 май
“Манчестер Юнайтед” 1:1 “Челси” (6:5 пен.)
Голлар: Роналду, 26 - 1:0, Лемпард, 45 - 1:1.

“Чемпионлар лигаси финали ҳар доим ўзгача ўйиндир. Бундай пайтларда юрак уриши тезлашади. Эсимда, ўшанда мен ҳисобни очгандим, аммо кейин пеналтилар сериясида Петр Чех менинг зарбамни юзи билан қайтарди. Битта ўйинда мен учта ҳиссиётни бошдан кечирдим: голдан кейин бахт, ўтказиб юборилган пеналтидан кейин қайғу ва яна ғалабадан кейин бахт. Бу ажойиб ва мен ўша ўйинни жуда яхши эслайман”.

Евродаги ғалаба

Европа чемпионати финали, 2016 йил 10 июль
Португалия - Франция - 1:0
Гол: Эдер, 109 - 1:0.

“Москвадаги Чемпионлар лигаси финалида бўлгани каби, ҳис-туйғулар бутунлай бошқача. Бахт, қайғу ва яна бахт. Биринчи дақиқаларданоқ майдонга чиқдим ва хурсанд бўлдим, кейин жароҳат олиб, майдонни йиғлаб тарк этдим. Кейин кийиниш хонасида асабларим бузилди, тиззам ишиб кетганди.

Бу менинг фаолиятимдаги энг муҳим совриндир. Сиз оилангиз ва дўстларингиз орасида ўсиб улғайган, футболчи, эркак, ота сифатида мамлакатингиз учун нимадир ютиб олиш катта бахтдир”.

Деcима – “Реал Мадрид”

Чемпионлар лигаси финали, 2014 йил 24 май
“Реал Мадрид” 4:1 “Атлетико Мадрид”
Голлар: Годин, 36 - 0:1, Рамос, 90+3 - 1:1, Бэйл, 110 - 2:1, Марсело, 118 - 3:1, Роналду, 120 (пен.) - 4:1.

“Ажойиб хотиралар, қўшимча равишда ўша учрашув Лиссабонда бўлган. Менинг оилам ва бошқалар хурсанд бўлишди. Чемпионлар лигаси финалида ўз мамлакатингизда ўйнаш - бу алоҳида мавзу. Ўша ўйин хотиралари менда абадий қолади.

"Реал Мадрид"га ўтганингиздан сўнг, Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш - бу қандайдир обсессия эканлигини дарҳол ҳис қиласиз. Улар ҳар доим фақат у ҳақида ўйлашади. Аввалига кубокни олишга улгурмадик, йилдан-йилга босим кучайиб бораверди. Ва кейин 10-ғалаба "Деcима" бўлди.

Жаҳон чемпионатида хет-трик

ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи, 2018 йил 15 июнь
Португалия – Испания – 3:3
Голлар: Роналду, 4 (пен.) - 1:0, Коста, 24 - 1:1, Роналду, 44 - 2:1, Коста, 55 - 2:2, Начо, 58 - 2:3, Роналду, 88 - 3:3.

"Мен яна махсус ўйин ҳақида гапиришни хоҳламайман, лекин бу ҳақиқатан ҳам шундай эди! Испанияга қарши ўйинда хет-трик қайд этганингизни тасаввур қилинг. Франциями, Германиями, фарқи йўқ. Ҳатто жаҳон чемпионатида ҳам! Бундай ўйин алоҳида бўлмаслиги мумкин эмас. Бундай воқеалар, айниқса, биз учта гол урганимиздан кейин хотирада қолмоқда”.

"Спортинг" учун биринчи голлар

Португалия чемпионати, 2002 йил 7 октябрь
“Спортинг” 3:0 “Морейренсе”
Голлар: Кутузов, 30 - 1:0, Роналду, 34 - 2:0, Роналду, 90 - 3:0.

“Биринчи гол алоҳида эди ва “Спортинг” ҳали ҳам юрагимда. Ажойиб хотиралар. Айтганча, гол жуда яхши бўлди. Мен эндигина 17 ёшда эдим”.

"Реал Мадрид" билан иккинчи Чемпионлар лигаси

Чемпионлар лигаси финали, 2016 йил 28 май
“Реал Мадрид” 1:1 “Атлетико Мадрид” (5:3 пен.)
Голлар: Рамос, 15 - 1:0, Карраско, 79 - 1:1.

“Чемпионлар лигасидаги ғалабалар хотирамда абадий сақланиб қолган. Атмосфера, куннинг ўзи, оиладаги кайфият, жамоадошлар, ўйиндан олдинги кеча. Финал ҳақида ўйлаганингизда буларнинг барчаси эсга тушади. Бу ажойиб. Ўша финалда мен сериядаги ғалабали пеналтини амалга оширдим, футболкамни ечиб ташладим".

"Ювентус" билан биринчи соврин

Италия Суперкубоги, 2019 йил, 16 январь
“Ювентус” – “Милан” – 1:0
Гол: Роналду, 61 - 1:0.

“Ўша учрашувни жуда яхши эслайман, чунки бу менинг ҳаётимдаги янги саргузашт эди. “Реал Мадрид”даги 9 йиллик фаолиятимдан сўнг, 33 ёшимда “Ювентус”га, Италия чемпиони сафига ўтдим. "Милан" билан ўйинда эса жамоа билан биринчи совринни қўлга киритдим.

Кубокни қўлга киритганингизда, бу ҳар доим ажойиб лаҳзадир, чунки мавсум давомида сиз ниманидир ютиш, мазмунли нарсага эришиш учун борингизни берасиз. Энг муҳими - голлар, дейиш осон. Аммо мен кубокларни юқорига қўяман - улар учун биз курашамиз, машқ қиламиз ва кўп вақт ажратамиз. Янги жамоадаги биринчи чемпионлик ҳақида гап кетганда, бу ўзгача вазиятдир”.

Киритилди: 15.01.2023 15:56. Ўқилди: 4917 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

02.05.2024. АПЛ. 26-тур.
23:30
Челси
2-0
Тоттенхэм

Навбатдаги учрашув

05.05.2024. АПЛ. 36-тур.
18:00
Челси
-:-
Вест Хэм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.