Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жаҳон чемпионатидан сўнг клубини ўзгартирган 7 юлдуз

Бир ойдан кўпроқ вақт олдин Қатарда жаҳон чемпионати якунланди. Ушбу турнир келажакда топ-клубларга бориши керак бўлган кўплаб футболчиларни кўрсатиб берди. Ҳозирча бу ишни атиги етти нафар футболчи амалга оширди, уларнинг баъзилари фаолиятида янги даврни бошлади. Келинг, уларни яна бир бор эслаб ўтамиз.

Коди Гакпо, ПСВдан “Ливерпул”га 42 миллион еврога

23 ёшли ҳужумчи ЖЧ-2022 гуруҳ босқичида учта гол урди. Гакпо Сенегал, Эквадор ва Қатар дарвозабонларини ранжитди. АҚШ ва Аргентина билан плей-офф ўйинларига келсак, ҳужумчи эътибордан четда қолди. Коди "Ливерпуль" билан беш ярим йиллик шартнома имзолади, у аллақачон клуб учун тўртта ўйин ўтказди, аммо ҳали гол урмади.

Жоау Феликс, “Атлетико” “Челси”га 11 миллион евро эвазига ижарага берилди

Португалияликни ЖЧ-2022 қаҳрамони дейиш қийин, лекин у Гана дарвозасига гол урди, Швейцария билан ўйинда эса иккита ассистентни амалга оширди. "Челси" ҳужумчини ўз сафига чорлади ва ойлик тўловлар бўйича тарихдаги энг қиммат ижара шартномасини тузди. Лондонликлар ҳар ой Феликс учун 1,9 миллион евро сарфлайди. Жоау “Челси” сафида “Фулхэм”га қарши ўйинда дебют қилди ва 58-дақиқада тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Қоидабузарлик туфайли янги келган футболчи Премьер-лигадаги учта ўйинни ўтказиб юборади.

Метю Райан, “Копенгаген”дан “АЗ Алкмаар”га 500 минг еврога

2022 йилги жаҳон чемпионатида австралиялик дарвозабон тўртта ўйинда олтита гол ўтказиб юборди, аммо Тунис ва Дания билан баҳсларда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. 2022/2023-йилги мавсумнинг биринчи қисмида Метю Райан “Копенгаген” сафида 11 ўйин ўтказди ва беш марта дарвозани дахлсиз қолдирди. 30 ёшли футболчи аллақачон “АЗ Алкмар” сафида дебют қилган.

Гилермо Очоа, “Америка”дан “Салернитана”га эркин агент сифатида

37 ёшли мексикалик дарвозабон Польша термаси билан ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди, Роберт Левандовски пенальтисини қайтярди ва жамоасига Саудия Арабистонини мағлуб этишга ёрдам берди. Гилермо Очоа “Салернитана” билан жорий мавсум охиригача шартнома имзолади. У клуб сафида тўртта ўйин ўтказиб, 13та гол ўтказиб юборган, шундан саккизтаси "Аталанта"дан. Шу билан бирга, “Салернитана” учун дебют ўйинида мексикалик тўққизта сейв амалга оширди, аммо "Милан" барибир ғалаба қозонди (2:1).

Винсент Абубакар, “Ан-Наср”дан “Бешиктош”га эркин агент сифатида

Камерунлик ҳужумчи Сербияга қарши ўйинда захирадан майдонга тушганидан сўнг 1+1 натижани қайд этди ва Бразилия дарвозасига ғалаба тўпини киритди. Аммо бу Камеруннинг 1/8 финалга чиқиши учун етарли бўлмади. Криштиану Роналду келганидан кейин Винсент Абубакар "Ан-Наср"дан четлатилди. “Мен ҳар доим Мессини Роналдудан яхшироқ деб ўйлардим ва Криштиану билан машғулот ўтказганимдан сўнг мен ҳақ эканлигимни англадим”, - деган эди Абубакар. 31 ёшли ҳужумчи “Бешиктош” билан 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.

Мислав Орсич, “Динамо Загреб”дан “Саутгемптон”га 5,75 миллион еврога

30 ёшли чап қанот ҳимоячиси ҳозирда фаолиятининг чўққисида. Мислав Орсич ЖЧ-2022да Канада терма жамоаси билан баҳсда тўрт дақиқа ўйнади ва голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячи Бразилия билан ўйинда ҳам 6 дақиқа майдонга тушиб голли узатмани амалга оширди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Мислав Оршич Марокашга (2:1) ғалаба тўпини киритди. Жорий мавсумда у Загребнинг “Динамо” жамоаси сафида 29 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Хорватиялик футболчи “Саутгемптон” билан икки ярим йиллик шартнома имзолади ва клуб учун дастлабки икки ўйинда гол ура олмади.

Воут Вегхорст, “Бёрнли”дан “Манчестер Юнайтед”га ижарага берилди

30 ёшли форвард ЖЧ-2022'да дастлабки тўртта ўйинда 20 дақиқа майдонга тушди, бироқ Аргентина термаси билан 78-дақиқада майдонга тушиб, ўйин охирида иккита гол урди. Вегхорст 2022/2023 йилги мавсумнинг биринчи қисмини "Бешиктош"да ўтказди ва у ерда барча мусобақаларда 18 та учрашувда 9 та гол урди. Унинг “Манчестер Юнайтед”даги ижараси мавсум охиригача амал қилади. Ҳужумчи "Ноттингем Форест"га қарши Лига кубогида дебют голини уришга ҳам улгурди.

Киритилди: 27.01.2023 23:18. Ўқилди: 2803 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

05.05.2024. АПЛ. 36-тур.
18:00
Челси
5-0
Вест Хэм

Навбатдаги учрашув

11.05.2024. АПЛ. 37-тур.
21:30
Ноттингем Форест
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.