Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Омадсиз Обамеянгнинг яна боши берк кўчага кириб қолди

Фаолияти давомида Пьер-Эмерик Обамеянг кўплаб клубларда ўйнашга муваффақ бўлди. Унинг Европадаги саёҳати Франция ёшлар жамоаларидан бошланди ва футболчи Дортмунднинг «Боруссия»си таркибида ўзини баланд овозда эълон қилди. У 5 йилни немис клубида ўтказди. Обамеянг «арилар» сафида 215 та ўйинда майдонга тушиб, 141 та гол урган ва 36 та голли узатмани амалга оширган. Бу марказий ҳужумчи учун жуда яхши кўрсаткичдир.

Балки Обамеянг «Боруссия»да кўпроқ вақт ўтказган бўларди, аммо габонликнинг немис клубида қолиш тақдири турли жанжаллар билан бузилди. Футболчи интизомий сабабларга кўра бир неча бор жамоа билан машғулотлардан четлаштирилган. Натижада, ҳужумчи очиқчасига «асаларилар»ни тарк этиш истагини билдирди. «Боруссия»нинг ўша пайтдаги спорт директори Михаэль Цорк бунга жавобан футболчини омма олдида танқид қилган. Клуб унинг номақбул хатти-ҳаракатларига тоқат қилмаслигини айтди. Обамеянгнинг «Боруссия»даги тарихи жанжаллар ва якунда «Арсенал»га ўтиш билан якунланди. Томонлар бир-биридан шунчалик тўйиб кетишгандики, мавсум ўрталаридаёқ алоқаларни узишди. 2018 йилнинг январида дортмундликлар футболчини «канонирлар»га 63 миллион евро эвазига сотишди. Ҳужумчи яхши формада бўлгани учун немислар уни сотиб яхши пул ишлаб олишди. Бу Премьер-лига тарихидаги энг қиммат бешинчи қишки трансфер бўлди. «Канонирлар» ҳужумчининг «Боруссия»ни тарк этишидан афсус қилмади. Обамеянг тезда «Арсенал»га мослашди. Габонлик АПЛда ярим мавсум ичида 13 та ўйинда 10 та гол урди. Кейинги 2 мавсумда ҳужумчи 22 тадан гол уриб, икки марта «канонирлар»нинг энг яхши тўпурарига айланди. 2020/21 йилги мавсумда ҳужумчининг ўйини сезиларли даражада пасайиб кетди. Бутун мавсум давомида у Премьер-лигада атиги 10 та гол уриб, жамоанинг энг яхши тўпурари унвонини Александр Ляказеттга бой берди. Ўйиндаги муаммолардан сўнг футболчининг клубдаги мавқейи ёмонлаша бошлади. 2020 йилнинг сентябрида Обамеянг «канонирлар» билан шартномасини узайтирди. «Арсенал» бош мураббийи Микель Артета габонликни жамоада қолишга ва жамоа етакчиси бўлишга ишонтирди. Бироқ 2021 йилнинг декабрида мутахассис ҳужумчидан сардорлик боғичини тортиб олди. Обамеянг клуб жойлашган базада ўз вақтида пайдо бўлавермаган. Аслида у унчалик кечикмаган, лекин Артета барибир унга нисбатан интизомий чоралар кўришга қарор қилди ва уни «Саутгемптон»га қарши ўйин учун таркибга киритмади. Бу футболчига ёқмади. Ўшандан бери у ва мураббий ўртасидаги муносабатлар доимий равишда ёмонлашиб борди.

Можаро раҳбарият учун аҳамиятсиз бўлиб чиқди, аммо Артета жамоадаги ҳамма тенг эканлигини кўрсатиш учун ўз принсипига ўтди. Обамеянг натижада бутун жамоадан кечирим сўради ва ўз айбини тан олди. Ҳаммаси шу ерда тугади. 2022 йилнинг январида ҳужумчи «Арсенал»ни текинга тарк этди. Боз устига, «канонирлар» унга шартномани муддатидан олдин бекор қилгани учун ҳам 7 миллион фунт тўлашди. Ҳужумчи яна жанжалга сабаб бўлди ва мавсум ўртасида клубни тарк этди. 2022 йилнинг январида ҳужумчи расман Каталония клубига ўтди ва дарҳол ишга киришди. «Валенсия»га қарши баҳсда ҳужумчи илк бор майдонга асосий таркибда кириб, хет-трик қайд этди. Футболчи ўзининг илк ва ягона «эл-класико»сида 2 та гол урди. Ҳаммаси бўлиб, Обамеянг 2021/22 мавсумда Ла Лигада 17 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ҳамда «кўк-анорранглилар»нинг иккинчи энг яхши тўпурари бўлди.

Габонлик футболчининг «Барселона»даги фаолияти ажойиб, аммо қисқа муддатли эди. Ўтган ёзда каталонияликлар «Бавария»дан Роберт Левандовскини сотиб олганди. Обамеянг клубда кимга кўп пул тикишларини тушунди, аммо у захира ўйинчиси бўлишни хоҳламади. Бу ерда «Челси» унинг йўлида пайдо бўлди. «Кўклар»нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Томас Тухель Дортмунднинг «Боруссия»сида у билан бирга ишлаган футболчи билан яна бирлашишга қарор қилди. Ҳужумчи Лондонга қайтишга қарор қилди. Обамеянг учун бу ерда яхши келажак бор эди, чунки у немис мутахассиси қўл остида, эҳтимол, фаолиятининг энг яхши даврини ўтказди.
Обамеянг жуда омадсиз эди - Тухель «Челси»га ўтганидан бир ҳафта ўтиб ишдан бўшатилди. «Кўклар»нинг ҳозирги мураббийи Грэм Поттер габонликка бир неча дақиқа вақт берди холос, аммо узоқ муддатда унга ишонмайди. Лондонликлар янги лойиҳани қуришни бошладилар, бунда катта улуш ёш футболчиларга қаратилган. 33 ёшли ҳужумчи нафақат «аристократлар» тушунчасига тўғри келмайди, балки унинг ҳозирги аҳволи ҳам ёмон. Премьер-лиганинг жорий мавсумида форвард 11 та ўйин ўтказиб, атиги 1 та гол урган. Аввалроқ Обамеянг «Барселона»га қайтишни истаётгани хабар қилинганди, аммо каталонияликлар хоҳласа ҳам буни амалга ошириши мумкин эмас. Ла Лига қоидаларига кўра, клублар бир футболчини мавсум давомида икки марта рўйхатдан ўтказиши мумкин эмас. Шундай қилиб, форвард боши берк кўчага тушиб қолди. Энди у Англиянинг «Арсенал» ёки Испаниянинг «Барселона»си билан чемпионлик учун курашиши мумкин эди. Аммо каталонияликлар сафида, албатта, у ўйин вақтини сезиларли даражада қисқартиришга мажбур бўлади.

Киритилди: 30.01.2023 21:18. Ўқилди: 4794 марта. Фикрлар: 5 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

02.05.2024. АПЛ. 26-тур.
23:30
Челси
2-0
Тоттенхэм

Навбатдаги учрашув

05.05.2024. АПЛ. 36-тур.
18:00
Челси
-:-
Вест Хэм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.