Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жаҳон чемпионатида порлаб, бошқа клубга ўта олмай қолган юлдузлар

Жаҳон чемпионатлари ҳар доим янги юлдузлар ва қаҳрамонларни кашф қилиб беради. Қатардаги турнир ҳам бундан мустасно эмас эди. Бироқ 2022 йилги жаҳон чемпионатида ёрқин порлаган футболчиларнинг ҳаммаси ҳам кучли клубларга йўл олмади. Футболчилардан қайси бири у ёки бу сабабларга кўра ўз жамоасида қолиб, топ-клубга ўтиш имкониятини кутмоқда?

Яссин Буну (“Севилья”)

Марокашлик дарвозабон 2022 йилги жаҳон чемпионатида терма жамоа эртагининг асосий қаҳрамонларидан бирига айланди. Буну ярим финалгача бор-йўғи битта гол ўтказиб юборди, Испания билан 1/8 финалда эса пенальтилар сериясида аъло даражада ўйнади. ОАВ уни жароҳат олган Мануэл Нойер ўрнига "Бавария"га, шунингдек, "Астон Вилла"га ўтишини кутди. Марокашлик билан “Севилья”да ишлаган Унаи Эмери инглиз клубига келиб, Эмилиано Мартинесни жамоадан олиб ташлашни режалаштирганди. Испаниялик мутахассис аргентиналик дарвозабоннинг ЖЧ-2022 финалидаги хатти-ҳаракатидан ғазабланган.

Бироқ, ҳамма ўз ўрнида қолди: Буну "Севилья"да ўйнашда давом этмоқда, Мартинес "Вилла" дарвозасини ҳимоя қилмоқда, "Бавария" эса Нойер ўрнига Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"сидан тажрибали Ян Зоммерни танлади.

Софьян Амрабат (“Фиорентина”)

26 ёшли Амрабат ЖЧ-2022да Марокаш терма жамоасининг ярим ҳимоядаги асосий таянчи ҳисобланди. Унинг фазилатлари бир вақтнинг ўзида бир нечта топ-клубларнинг эътиборини тортди: "Ливерпуль" биринчилардан бўлиб қизиқиш билдирди, аммо футболчининг агенти унинг мижози "қизиллар" учун устувор мақсад эмас деб ҳисоблади.

Кейин "Атлетико" билан вариант бор эди, аммо Мадридда трансфер учун пул йўқ эди. Ойнанинг сўнгги кунида "Барселона" фаоллашиб, Амрабатни сотиб олиш опсияси билан ижарага олишга қарор қилди. Марокашлик футболчи ҳатто "Фиорентина" машғулотларини ҳам ўтказиб юборди ва ижтимоий тармоқларда ўтишга умид қилиб: "Энди олдинга бор, келажак ҳеч кимга ваъда қилинмаган" деган хабарни қолдирди. “Бинафшаранглилар” раҳбарияти якунда “Барселона” таклифини рад этди ва бундан норози марокашлик Италияда қолди ва таркибдан четлаштирилди. Кейин узр сўради ва мураббийлар штаби Амрабатни жамоага қайтаришга қарор қилди.

Моисес Кайседо (“Брайтон”)

21 ёшли ярим ҳимоячи Эквадор терма жамоаси билан ЖЧ-2022 плей-офф босқичига чиқа олмади, бироқ турнирнинг учта ўйинида ҳам доимий ажойиб футбол намойиш этди. Кайседо "Брайтон" ярим ҳимоясида ҳам ажралиб туради, у ердан уни Лондоннинг иккита гиганти "Арсенал" ва "Челси" олиб кетишни орзу қилган. “Канонирлар” бутун январ ойи давомида эквадорлик футболчининг трансфери устида иш олиб боришди. Кайседо билан қизиқ ҳолат юз берди: у "Арсенал" билан келишув тез орада ёпилишини кутиб, ижтимоий тармоқларда "Брайтон" билан хайрлашган эди. Аммо бош мураббий Роберто Де Зерби ва клуб раҳбарияти Кайседони қишда сотишни исташмади.

Алексис Мак Аллистер (“Брайтон”)

Алексис деярли ҳар қандай ўйин тизимига мос келадиган замонавий ақлли ярим ҳимоячи. Шу боис "Брайтон"нинг собиқ бош мураббийи Грем Поттер футболчини "Челси"га олиб кетишни жуда хоҳларди. Шунингдек, Мак Аллистерни Италияда ҳам куазтишмоқда эди. "Ювентус" ўрта чизиқни аргентиналик билан мустаҳкамламоқчи эди.

Бироқ, “Челси” охир-оқибат бошқа устувор мақсадларга эришди ва “кекса сеньора” эса жанжал ва суд жараёнлари ботқоғига тушиб қолди.

Эмилиано Мартинес (“Астон Вилла”)

Аргентиналик дарвозабон Қатардаги жаҳон чемпионатининг энг одий фигураси ҳисобланади. Мартинес пеналтилар сериясида рақибларини мағлуб этди, сўнгра финалдан сўнг турнирнинг энг яхши дарвозабони учун совринни қўга киритди.

Бир неча йил аввал “Арсенал” захира ўриндиғида ўтирган дарвозабонга бир қанча топ-жамоалар қизиқиб қолган эди. "Бавария" Мартинесни Нойерга, "Ювентус" эса дарвозабонлар чизиғини кучайтириш ва Войцех Шесный билан рақобатлашиш учун ўринбосар сифатида кўрди. Якунда мюнхенликлар Зоммерни танлади ва “Юве” тўсатдан очколар чегириб ташланганлиги сабабли харидларга вақт қолмади.

Доминик Ливакович (“Динамо Загреб”)

Рўйхатимиздаги яна бир дарвозабон ЖЧ-2022да порлади. Ливакович аллақачон 28 ёшда, лекин эндигина у кенг жамоатчиликка танилди. Хорватиялик футболчи саккиз йилдан бери маҳаллий "Динамо"да ўйнаб, вақти-вақти билан Чемпионлар лигасида ёрқин ўйинлар кўрсатмоқда. Бироқ, топ-клубга ҳал қилувчи қадам қўйиш учун Ливаковичга доимо нимадир етишмаётган эди. Қатардаги турнир Доминикнинг Европанинг энг яхши жамоаларида ўйнашга тайёрлигини тасдиқлади.

Қишки трансфер ойнаси очилишидан олдин футболчига “Бавария” ва “Челси” клублари унга қизиқиш билдирган. Аммо немис клуби Зоммерни афзал кўрди, "Челси" эса асосий дарвозабон сифатида Кепа Арризабалага ишонишга қарор қилди.

Йошко Гвардиол (“РБ Лейпциг”)

Йошко бутун мавсум давомида ажойиб ўйин кўрсатмоқда: хорватиялик замонавий марказий ҳимоячига хос барча фазилатларга эга, бундан ташқари у чап оёқда ўйнайди. Гвардиол ортидан топ-клублар саф тортган бўлса ажабмас, улар орасида Гвардиоланинг "Ман Сити"си ҳам бор эди.

Қизиғи, футболчининг ўзи “Ливерпул”ни севимли жамоаси деб атаган: “Менинг орзуимдаги клуб? Албатта, “Ливерпуль”. “Лейпциг” гигантларнинг жиддий таклифларига қарамай, қишда асосий ҳимоячини қўйиб юборишни истамади. 2024 йилнинг ёзида Гвардиолнинг шартномасида 110 миллион евро товон пули фаоллаштирилади. Аммо манфаатдор клублар хорватни шу июн ойидаёқ сотиб олишга ҳаракат қилишлари мумкин.

Киритилди: 08.02.2023 13:56. Ўқилди: 3841 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Челси
2-1
Борнмут

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.