Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Қайси юлдузлар Чемпионлар Лигасининг рестартини ўтказиб юборишади?

Чемпионлар лигаси кейинги ҳафтада қайтади. 14 ва 15 февраль кунлари 1/8 финалнинг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтади: "Милан" - "Тоттенхэм", "ПСЖ" - "Бавария", "Боруссия Дортмунд" - "Челси" ва "Брюгге" - "Бенфика" баҳсларга киришади. Саккизта клубдан олтитаси ўйинга жароҳатлар билан яқинлашмоқда. Баъзи жамоаларда етти нафаргача футболчи баҳсда иштирок эта олмайди.

Хўш Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг илк ўйинларини кимлар ўтказиб юборади?

"Милан" - "Тоттенхэм"

"Милан" ҳар бир чизиқда йўқотишга эга. Учрашувда дарвозабон Майк Меньяннинг иштироки сўроқ остида. У 22 сентябрдан бери йўқ эди, аввалига болдир суяги жароҳати, кейин болдир мушаги йиртилиб кетгани сабаб баҳсларда иштирок этмади. Ҳозирда "Милан"нинг асосий дарвозабони -Чиприан Тэтэрушану. 36 ёшли руминиялик Меньян каби ишончли эмас, у жорий мавсум А Серияда бор-йўғи икки марта ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди ва лиганинг 14 ўйинида 22 гол ўтказиб юборди.

Шунингдек, Алессандро Флоренци ва катта эҳтимол билан Фикайо Томори “Тоттенхэм”га қарши ўйнамайди. Италиялик футболчи жорий мавсумда иккита ўйинда майдонга тушди ва август ойидан буён сон жароҳатидан фориғ бўлишга улгурмади “Милан”нинг ҳимоя етакчиси эса “Лацио”га қарши ўйинда сон қисмидан жароҳат олди. 24 январдан бери Фикайо Томори "Сассуоло" ва "Интер" билан ўйинларни ўтказиб юборди.

Ярим ҳимоячи Исмоил Беннасернинг ҳам иштироки сўроқ остида. У тиззасидан жароҳат олди ва “Интер”га қарши ўйинни ўтказиб юборди. Златан Ибрагимович тиззасидаги операциядан кейин тузалиб кетди. Ҳужумчи, худди ҳимоячи Сержиньо Дест каби, "Милан"нинг Чемпионлар лигаси ўйинлари учун қайдномасига киритилмаган.

"Тоттенхэм"да жароҳатланганлар камроқ. Пьер-Эмил Хойберг сариқ карточкалари кўплиги сабабли ўйинни ўтказиб юборади, Ришарлисон 9 декабрдан бери сон жароҳатини тикламоқда, Уго Лорис эса тиззасидан олган жароҳати туфайли камида 6-8 ҳафта майдонга тушмайди. Дарвозабон АПЛнинг 22-туридан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши ўйин якунида жароҳат олди. "Шпорлар" учун бу катта йўқотиш.

“ПСЖ” – “Бавария”

Килиан Мбаппе "Бавария" билан ўйнамайди. У Лига 1'да "Монпьеле"га қарши ўйинда жароҳат олди. “Текширувдан сўнг Мбаппенинг чап сонида жароҳати борлиги аниқланди. Тикланиш учун тахминан уч ҳафта керак бўлади”, - дейилади “ПСЖ” расмий баёнотида. Бундан ташқари, Преснел Кимпембе таркибда бўлмайди: 14 ноябрдан бери у товонидаги жароҳатидан тикланмоқда. 4 февраль куни тиззасидан олган жароҳати сабаб сафдан чиққан Ренату Санчеснинг ҳам иштироки номаълум бўлиб қолмоқда.

Яна бир жиддий йўқотиш эса Месси. Пайшанба куни жаҳон чемпионининг сон суяги шикастлангани, шу сабабли аргентиналик футболчи “ПСЖ”нинг 11 февраль, шанба куни бўлиб ўтадиган “Монако”га қарши Лига 1'даги навбатдаги ўйинида иштирок этмаслиги ҳақида хабар берилган эди. Месси 14 февраль куни Парижда "Бавария"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши эҳтимоли ҳам бор. Агар шундай бўлса, Галтье фақат ҳамдардлик билдириши мумкин.

Бироқ, Юлиан Нагельсманннинг ҳам муаммолари етарлича. Мануэл Нойер декабрь ойидан бери мавсумда майдонга тушмайди. "Бавария" унинг ўрнига "Боруссия Мюнхенгладбах"дан Ян Зоммерни олди ва у шу пайтгача Бундеслиганинг барча ўйинларини ўтказиб юборди. Ҳимояда ҳам даҳшатли муаммолар мавжуд. Катта эҳтимол билан марказий ҳимоячи Лукас Эрнандес ва ўнг қанот ҳимоячиси Нусайр Мазрауи таркибда бўлмайди.

Садио Мане ҳам "ПСЖ"га қарши биринчи ўйинни ўтказиб юборади. У жаҳон чемпионатидан олдин олган жароҳатидан тикланишда давом этмоқда. Эрик Чупо-Мотинг ва Раян Гравенберхлар ҳам учрашувни ўтказиб юбориш хавфига эга. Ҳужумчи гриппга чалинган ва марказий ярим ҳимоячининг тиззаси жароҳатланган.

"Боруссия Дортмунд" - "Челси"

“Сариқ-қоралар” бир вақтнинг ўзида ҳимояда учта жароҳатланган футболчига эга. Сумола Кулибали, Юлиан Руерсон ва Тома Мёнье жамоага ёрдам бера олмаслиги кутиляпти.

"Челси"да беш нафар жароҳатланган футболчи бор, аммо қишки трансферлар туфайли Грем Поттер уларни кимга алмаштириш ҳақида бош қотириши шарт эмас. Эдуард Менди ўрнига Кепа Арризабалага. Ярим ҳимоячилар Н'Голо Канте ва Денис Закария ҳам майдонга тушмайди. Ҳар икки футболчининг ҳам тиззасидан жароҳати бор. Кристиан Пулишич тиззаси билан боғлиқ муаммолардан азият чекмоқда, Армандо Броя эса оёқ мушаклари ёрилиши сабабли мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди.

Жароҳатланганларнинг кўплиги учрашувлар шиддатига қандай таъсир кўрсатиши бир неча кундан сўнг билиб оламиз.

Киритилди: 11.02.2023 15:48. Ўқилди: 9282 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

21.02.2026. АПЛ. 27-тур.
20:00
Челси
1-1
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.