Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мадрид дербисидан сўнг навбат Лондонга келди

"Челси" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги мавсумнинг биринчи ўйини Томас Тухель ва Антонио Конте ўртасидаги қўл сиқиш ва мураббийлар учун иккита қизил карточка билан якунланган эди. Якшанба куни биз уларнинг иккаласини ҳам майдонда кўрмаймиз. Ҳозирда "кўклар"ни Грем Поттер бошқараётган бўлса, Конте операциядан кейин Италияда қолмоқда.

Жамоаларда ҳолат қандай?

“Тоттенхэм”

Антонио Конте эртароқ қайтиши мумкин эди ва Чемпионлар лигасида "Милан"га қарши 0:1 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг, "шпорлар" бош мураббийи яна бир неча ҳафтани шифохонада ўтказиши керак деган қарорга келинди.

Контедан ташқари, “Тоттенхэм” сардори ва асосий дарвозабони Уго Льориссиз қолди, у жароҳат туфайли бир неча ҳафтага сафдан чиқди. Ўзига хос етакчилик бўшлиғи шаклланди ва Премьер-лиганинг сўнгги турида "Вест Хэм" билан ўйин олдидан Контенинг биринчи ёрдамчиси Кристиан Стеллини Девис ва Кейн каби тажрибали ўйинчилардан ўзлари учун масъулият ҳисси билан ўйнашни сўради.

Стеллинининг сўзлари жамоага ижобий таъсир қилди. “Тоттенхэм” ҳар доимгидек танаффусдан кейин ҳам ўзига хос тарзда яхлит ўйин ўтказди. Айнан иккинчи бўлимда Эмерсон ва Сон гол уришди.

Кристиан Стеллини барқарорлик зарурлиги ҳақида гапиради. "Тоттенхэм"га ҳам ўйинда, ҳам натижаларда бир хиллик керак. “Манчестер Сити”га қарши ажойиб ўйиндан сўнг “шпорлар” “Лестер” билан дуелда бунчалик омадсизликка учраганини кўпчилик тасаввур қилмаган бўлса керак.

Буларнинг барчаси билан “Тоттенхэм” 24 ўйиндан сўнг АПЛда тўртинчи ўринни эгаллаб, камида бир мавсум вазифасини бажармоқда. "Шпорлар" "Ньюкасл", "Брайтон", "Ливерпуль" ва "Брентфорд"дан кўра кўпроқ ўйинда мағлуб бўлишди, аммо 13 марта ғалаба қозонишди, бу эса чемпионатда тўртинчи ўринда боришга етарли бўлмоқда. Эътиборлиси, “Тоттенхэм” АПЛда ҳали ўз майдонида бирорта ҳам дуранг ўйнамаган (саккизта ғалаба, тўртта мағлубият).

Льорисдан ташқари, Бентанкур, Биссума ва Сессеньон “Челси”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

“Челси”

23-23-23 бу кимдингдир телефон рақами эмас, балки "Челси"нинг чемпионатда ўтказилган ўйинлари, урган ва ўтказиб юборган голлари сони. Грем Поттер жамоаси статистик маълумотларга қараганда чемпионатда ёқрин бўлиши керак эди.

Аммо "кўклар"нинг мухлисларини юқоридаги ўзига хос статистика эмас, балки жамоанинг натижалари кўпроқ ўйлантиди. "Челси" Премьер-лигадаги сўнгги 14 учрашувнинг фақат иккитасида ғалаба қозонган. Барча турнирлардаги сўнгги бешта ўйинда фақат битта гол урган. Бу трансферлар учун 600 миллион фунт сарфлаган клуб эмас, балки аутсайдернинг рақамларидир.

“Стемфорд Бридж”даги томошабинлар Поттердан юз ўгиришди, чунки унинг сўнгги турда "Саутгемптон"дан ўз уйидаги мағлубияти катта зарба бўлди. "Челси" мураббийи тан олганидек, унга почта орқали таҳдидлар келмоқда. Аммо мухлисларнинг доим ғалаба ҳақида ўйлашади. Уларнинг олдида Поттернинг юзи ёруғ бўлиши учун жамоа "Тоттенхэм" ва "Лидс"га қарши бўлиб ўтадиган иккита ўйинда ғалаба қозониши керак.

Лекин "Челси" ғалаба қозона оладими? Клуб мавсуми қайта бошланганидан буён ўз майдонида “Борнмут” ва “Кристал Пэлас”ни мағлуб этиб, бор-йўғи икки марта ғалаба қозонди. Қолган жангларда - учта дуранг, олтита мағлубият.

"Ўйинчиларга ишонинг, клуб ходимларига ишонинг, мураббийга ишонинг", - дейди АПЛ тарихидаги энг қиммат футболчи Энсо Фернандес мухлисларга. Умумий беқарорлик бир қатор ўйинчиларнинг индивидуал формасига ҳам таъсир қилди, шу жумладан клуб тарбияланувчиси Мейсон Маунтга, "Челси" у билан шартномани узайтирмасликка қарор қилган.

"Челси" бу мавсумни бой берган бўлиши мумкин, аммо янги жамоани қайта қуриш учун ҳам баъзи ижобий натижалар керак. "Челси"да ҳали ўз услуби ва ўйин ғояси йўқ, жамоанинг салоҳияти ва натижалари ўртасидаги қарама-қаршилик жуда катта.

"Тоттенхэм"га қарши ўйинда Аспиликуэта, Пулишич, Канте, Броя ва Менди жамоага ёрдам бера олмайди.

Рақамлар ва фактлар

"Тоттенхэм" Премьер-лигадаги сўнгги тўртта ўйиннинг учтасида ғалаба қозонган.

2019 йилда "Тоттенхэм Ҳотспур" стадионига кўчиб ўтганидан бери "шпорлар" бу ерда "Челси"га Премьер-лигадаги учта ўйинда мағлуб бўлишди.

"Тоттенхэм" охирги марта 2018 йилда АПЛда "Челси"ни мағлуб этганди.

"Шпорлар" АПЛ доирасида "Челси"га қарши ўйинда бошқа рақибга қараганда кўпроқ гол ўтказиб юборган (110). Лигада ва умуман барча мусобақаларда ҳеч ким “Челси”дек “Тоттенхэм”ни кўп енгмаган.

“Челси” АПЛда кетма-кет еттита меҳмондаги ўйинда ғалаба қозона олмади (тўрт дуранг, учта мағлубият).

"Челси" 1 ноябрдан буён 11та ўйинда 6та гол урди. Бу АПЛдаги энг ёмон натижа (“Эвертон” билан биргаликда).

Бурчакдан гол уриш бўйича “Тоттенхэм” АПЛда пешқадамлик қилмоқда (11 гол).

Жамоаларнинг сўнгги бешта ўйинда қайд этган натижалари

“Тоттенхэм”

19.02 “Вест Хэм” 2:0 (АПЛ)
14.02 “Милан” 0:1 (ЕЧЛ)
11.02 “Лестер” 1:4 (АПЛ)
05.02 “Манчестер Сити” 1:0 (АПЛ)
28.01 “Престон Норт Энд” 3:0 (Англия кубок)

"Челси"

18.02 “Саутгемптон” 0:1 (АПЛ)
15.02 “Боруссия” Дортмунд 0:1 (ЕЧЛ)
11.02 “Вест Хэм” 1:1 (АПЛ)
03.02 “Фулхэм” 0:0 (АПЛ)
21.01 “Ливерпуль” 0:0 (АПЛ)

Учрашув бугун Тошкент вақти билан 18:30да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 26.02.2023 13:41. Ўқилди: 1542 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

09.11.2025. АПЛ. 11-тур.
01:00
Челси
3-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

22.11.2025. АПЛ. 12-тур.
17:30
Бёрнли
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.