Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ёзда ишидан айрилиши мумкин бўлган мураббийлар – улар кам эмас

У ёки бу сабабларга кўра клубларсиз қолиши мумкин бўлган футболчилар тақдири кўпинча кенг муҳокама қилинади. Аммо бундай тақдир нафақат футболчилар, балки мураббийларнинг ҳам бошида бор. Улар ўйинчилардан кўра кўпроқ ишини йўқотади, чунки уларга натижа керак. Айни дам ишдан бўшатилиш хавфи катта бўлган профессионалларнинг гуруҳи шаклланиб қолди. Биз улар ҳақида батафсилроқ фикр юритамиз.

Грэм Поттер («Челси»)

Поттер бу мавсумда катта босим остида қолди. Балки барча топ-клуб мураббийлари орасида энг катта босим остидадир. «Челси»нинг янги хўжайинлари трансферлар учун катта маблағ ажратишмоқда. Жамоа сезиларли даражада ўзгарди, аммо ҳозирча натижалар минимал.

«Кўклар» Чемпионлар лигасининг чорак финалига қадар етиб борган, бироқ келаси мавсумда улар умуман еврокубокларсиз қолиши мумкин. Премьер-лига турнир жадвалининг ўртасидан жой олиш Лондон клуби учун жуда заиф кўрсаткич. Поттерга ишонилади, аммо мақбул натижа бўлмаса, мутахассиснинг «Стэмфорд Бриж»даги фаолияти тугаши мумкин.

Брендан Рожерс («Лестер»)

Рожерснинг «Лестер»даги ҳолати жуда ачинарли, гарчи мутахассис клубни муваффақиятга қайтарган бўлсада. «Ливерпул»нинг собиқ устози «тулкилар»га Англия кубоги ва Суперкубогини олиб келди. Булар «Лестер» учун муҳим совринлар, аммо клуб энди ўз олдига катта мақсадлар қўймаганга ўхшамоқда.

Раҳбарият асосий ўйинчиларни катта пулга сотади, аммо уларнинг ўрнига тенг келадиганини имзоламайди. Ёзги трансфер ойнасидан сўнг таркиб сезиларли даражада заифлашди, шу сабабдан «тулкилар» ҳали ҳам АПЛ турнир жадвалининг иккинчи ярмида боришмоқда. 

Антонио Конте («Тоттенхэм»)

Конте ҳозирда ишдан бўшатилиш хавфи остида эмас, аммо у ҳали ҳам мавсум охирида «Тоттенхэм»ни тарк этиши мумкин. Мутахассиснинг Лондон клуби билан шартномаси июнь ойигача амал қилади ва унинг узайтирилмаслик эҳтимоли катта. Миш-мишларга кўра, италиялик ва «шпорлар» раҳбарияти биргаликда ишлашга иштиёқ билдирмаяпти.

«Тоттенхэм» раҳбарларига жамоанинг беқарорлиги ёқмайди. Мутахассис таркибдан норози ва трансферлар учун пул талаб қилмоқда, аммо улар амалга ошиши ҳақиқат эмас. Бундан ташқари, Харри Кейннинг келажаги яна ноаниқ бўлиб қолди. «Шпорлар» Конте билан яхши мавсум бошлади, аммо вазият аста-секин ёмонлашмоқда.

Симоне Индзаги («Интер»)

Бир томондан, Индзаги бошчилигида «Интер» яхши ишлаётгандек. «Нерадзуррилар» энди скудетто учун курашмайди, бироқ улар А Серия турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқишлари мумкин. Аммо клуб мутахассиснинг биринчи навбатда ички майдондаги фаолиятидан унчалик қониқмаяпти.

Ўтган мавсумда «қора-кўклар» чемпионлик учун курашда «Милан»га ютқазган бўлса, жорий мавсумда ҳам кўп очко йўқотиб, «Наполи»га кураш таклиф қила олмади. Раҳбарият барқарорлик йўқлигидан норозилигини очиқ билдирди, бу эса кадрлар ўзгаришига олиб келиши мумкин.

Диего Симеоне («Атлетико Мадрид»)

«Атлетико» 2020/21 йилги мавсум якунида Испания чемпионига айланди. Лекин, афтидан, «матрасчилар» кетма-кет иккинчи йил совринларсиз қолиб кетади. Улар ҳалигача курашаётган ягона нарса – келаси мавсум Чемпионлар лигасига йўлланма олиш. Катта амбицияларга эга клуб учун кучсиз режа. Симеоне ҳам буни тушунади. Мутахассиснинг келажаги мавсум якунида аниқланиши таъкидланди.

12 йил давомида «Атлетико» аргентиналик футболчи билан бирга кўплаб ҳиссий ва ҳатто зафарли лаҳзаларни бошдан кечирди, бироқ томонлар ҳамкорликни қанчалик узоқ давом эттирса, муваффақиятга эришиш шунчалик қийин бўлади. Эртами-кечми Симеоненинг «матрасчилар» билан ҳикояси тугайди. Эҳтимол, ҳатто бир неча ой ичида ҳам бу амалга ошиши мумкин.

Кристоф Галтье («ПСЖ»)

«ПСЖ» бош мураббийи бўлиш жуда қийин иш. Буни Томас Тухель ҳам, Маурисио Почеттино ҳам ҳис қилишган. Энди навбат Галтьега келди. Юлдузли футболчилар сони кўп бўлган жамоани бошқариш мураккаб. Парижда ишлар ёмонлаша бошлади. Маҳаллий ОАВ мутахасисга раҳбарият томонидан босим кучайиб бораётгани, ҳаттоки футболчилар ҳам унинг тактик нуқтайи назаридан норозилигини ёзишмоқда. Ҳаммаси шуни кўрсатадики, Галтье Франция пойтахтида узоқ қолмайди, айниқса, ЕЧЛ 1/8 финалидан чиқиб кетганидан кейин.

Карло Анчелотти («Реал Мадрид»)

Бир томондан Анчелоттини ишдан бўшатиш учун жиддий шартлар йўқдек. Турғунлик барча жамоаларда содир бўлади. «Реал»ни чемпионлик ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабадан кейин 1 мавсум кечириш мумкин. Яна бир савол - кейин нима бўлади? Испанияда мутахассиснинг трансферлар йўқлигидан норозилигини ёзишмоқда. Ёзда ҳам улар жуда кўп эмас. Трансфер масаласи мураббий ва «қироллик клуби» президенти Флорентино Перес ўртасидаги тўсиқ бўлиб қолиши мумкин.

Жорий мавсум якунида «қаймоқранглилар»га совринларнинг етишмаслиги Анчелоттини қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин. Ҳозирги мавсум шуни кўрсатадики, жамоа ҳар доим ҳам фақат иродали хусусиятлар бўйича ғалаба қозона олмайди. Жамоа кучайишига муҳтож.

Киритилди: 13.03.2023 10:30. Ўқилди: 4184 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

09.11.2025. АПЛ. 11-тур.
01:00
Челси
3-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

22.11.2025. АПЛ. 12-тур.
17:30
Бёрнли
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.