Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

FIFA кунларидан зарар кўрган АПЛ грандлари. "Арсенал" ва "Сити" бошқа даража!

Сўнгги икки ҳафта давомида клубларнинг етакчи футболчилари терма жамоасига ёрдам бериш учун жўнаб кетди. Ниҳоят биз кутган ва мухлислар соғинган клублар футболи қайтди. Бу қайтиш ҳар доимгидек АПЛнинг гранд жамоаларига омадсиз келди.

29-турда Юрген Клопп бошчилигидаги "Ливерпуль" меҳмонда азалий рақибларидан бири ҳисобланмиш "Манчестер Сити" уйида меҳмон бўлди ва йирик 4:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Беллашувда Салоҳ ҳисобни очганди, лекин майдон эгалари ушбу голга 4 марта жавоб беришга муваффақ бўлди (Альварес, Де Брюйне, Гюндоган, Грилиш). Тўғри, мазкур баҳсда "қизиллар" фаворит эмасди, аммо кўпчилик Клопп шогирдларини 4:1 ҳисобида мағлуб бўлишини кутмаганди.

Manchester City v Liverpool FC - Premier League

Шунингдек, бу турда яна бир сенсация қайд этилди. Лондоннинг "Челси" жамоаси "Астон Вилла"ни қабул қилиб, кутилмаганда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берб қўйди. Бу мавсумдаги кўрсаткичлардан олиб қарасак, кутилган натижа, десак ҳам бўлаверади. Дастлаб, Уоткинс ҳисобни очган бўлса, иккинчи таймда Макгин меҳмонларнинг навбатдаги голини урди.

Tottenham Hotspur v Chelsea - Premier League

Бугун эса Эрик Тен Хаг бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл" меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида "қарғалар"га имкониятни бой бериб қўйди. Биринчи таймда ҳаммаси яхши кетаётгандек эди. Иккинчи бўлимда эса мезбонларни тўхтатиб бўлмади. Уиллок ҳамда Уилсоннинг голи "янги бойлар"га муҳим ғалабани тақдим этди. Ушбу ғалабадан сўнг Эдди Хау шогирдлари АПЛ турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олди.

FBL-ENG-PR-NEWCASTLE-MAN UTD

FIFA кунларидан зарарсиз чиққан камёб клублар - "Манчестер Сити" ҳамда "Арсенал". Сабаби, мазкур жамоаларнинг асосий таркиб футболчилари ҳамда захирадагиларнинг даражаси деярли тенг. Улар бир-бирларининг ўрнини бемалол тўлдира олади.

Мисол учун, "шаҳарликлар" сафида асосий таркиб ўйинчиси Кайл Уокернинг ўрнини бемалол марказий ҳимоячилардан бири билан тўлдириш мумкин. Шунингдек, ҳужум чизиғида Хулиан Альварес жароҳат олган Эрлинг Холанднинг ўрнини сездирмай, голлар уриши мумкин.

"Арсенал"да эса Букайо Саканинг ўрнини Леандро Троссард ёки яна бир неча номзодлар билан тўлдирса бўлади. Шунингдек, клубнинг яна бир футболчиси Габриел Жезус ҳам жароҳатдан қайтди.

Arsenal FC v Leeds United - Premier League

Юқорида санаб ўтилган жамоаларда айнан бир-бирини тўлдириб турувчи футболчилар йўқлиги яққол сезилиб қолди.

Масалан, "Ливерпуль" да Салоҳнинг ўрнини тўлдириб, унинг йўқлигини сездирмайдиган ўйинчи йўқ. Жароҳатдан қайтган Жота эса ҳали ўзининг аввалги формасига қайтмаган. "Манчестер Юнайтед"да Маркус Рэшфорд, Бруну Фернандеш алмаштириб бўлмас ўйинчига айланиб қолган. Шунингдек, янги келган Каземиро ҳам бу мақомга мос тушади. Агар уларнинг ўйини чиқмаса ёки майдонда кўриниш бермаса, натижаси бутун жамоага таъсир қилади.

3-4 та юлдуз футболчи атрофига бутун жамоани қурган клублар мана шундай даврларда қийинчиликларга дуч келади. Катта совринларни олдига мақсад қилиб кўйган катта клублар эса ҳар қандай ҳолатга тайёр туриши лозим. Таркибда тенг кучли ва сифатли футболчиларнинг кўплиги мазкур муаммога ажойиб ечим бўла олади. Нолишлардан эса умуман фойда йўқ. 

Киритилди: 03.04.2023 02:54. Ўқилди: 4088 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
19:00
Челси
4-2
Брайтон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.