Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Лэмпард «Реал»га қарши кучли мотивация билан ҳаракат қилиши учун сабаб бор

Кеча Фрэнк Лэмпард камтарлик қилди ҳамда «Челси»нинг 2011-12 йиллардаги тартибсиз кечган, аммо якунда ғалаба билан тугаган Чемпионлар Лигаси мавсуми ва жорий мавсум ўртасидаги ўхшашликлар ҳақида гапиришни истамади. Аммо Энцо бунга тўхталиб ўтди. 

«У бизга 2012 йилда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққани ҳақидаги воқеани айтиб берди ва «Челси»даги энг ёмон дамларини ўтказганини айтди. Бу биз учун ажойиб ўрнак», деди Фернандес.

Гарчи Лэмпард бундай гаплар билан эҳтиёткорлик қилаётган бўлсада, ҳозир содир бўлаётган воқеалар ўша 2012 йилга ўхшаб кетади. билан улар ажойиб кетма-кетликдан сўнг биринчи марта эврокубокни қўлга киритган фавқулодда мавсумда аниқ таққослаш мумкин. «Челси» ўшанда «Наполи», «Бенфика» ва «Барселона» каби рақибларини енгиб, финалда Мюнхенда «Бавария»га қарши ўйнашига қарамай, ғалаба қозонди. Лэмпард учун ўша пайт энг ёмон лаҳзаси бўлдики, Андре Виллаш-Боаш истеъфога чиққар экан (март ойида Неаполдаги 1/8 финалнинг биринчи ўйинида 3:1 ҳисобида мағлуб бўлди) Фрэнкнинг клубдан кетишини хоҳларди. Виллаш-Боаш бор-йўғи саккиз ой ишлади ва унинг ёрдамчиси Роберто Ди Маттео қолган вазифани бажарди. Қолган воқеалар эса тарихга айланди, чунки Лэмпард ўз қайтишини финалда жамоа сардори бўлиб ўтказди.

Лэмпард ўзи ва Ди Маттео ҳақида шундай дейди: «Оддий маънода ўхшашликлар бор, биз собиқ ўйинчилармиз. Аммо Робби бу ерда бўлган йили у ёрдамчи эди ва жамоани аввалдан яхши биларди ҳамда мендан кўра эртароқ ишга киришди. У ажойиб иш қилди. Ҳозир менинг аҳволим бошқачароқ. Ўйлайманки, мен тарихни такрорлашда эҳтиёт бўлишим керак. Шундай қилиб, ҳали қилиниши керак бўлган жуда кўплаб иш бор, лекин биз имкон қадар ўз тарихимизни яратишга интиламиз», – деди Фрэнк.

Тўғриси, ҳеч бир клуб «Челси» каби мавсум давомида мураббийларни ҳадеб ўзгаришдан чўчимайди - айниқса Европада. Мавсум давомида алмаштирилган мураббий камида тўртта соврин ютган, жумладан, Чемпионлар лигасидаги икки ғалаба ва буни Лэмпарддан бошқа ҳеч ким тўлақонли ҳис қила олмайди, унинг ўзи 2021 йил январь ойида Томас Тухелга ўрнини бўшатиб берган эди. Томас эса ўша мавсум ажойиб тактик ўзгаришларни амалга оширди ҳамда ЕЧЛни ютиб олди. 

Лэмпард Тухелга ишини бой бергунга қадар «Челси»ни 1/16 финалга олиб чиқди. «Мен уларни ҳозирги ҳолатимга қиёслаб, даҳолик қилмоқчи эмасман. Мен сўнгги муваффақиятда қандай роль ўйнаганимни биламан ва бу мен клубни тарк этганимда тугаган ва тамом. Менинг ҳиссам, эҳтимол, ўша йили қийин мавсумда ёш таркиб билан плей-оффга йўлланма олганимдир. Мен қайтиб келганимдан жуда фахрланаман. Биламан, аввал ҳам бу мусобақада муваффақият қозонганман. Биламан, аввал ҳам бу мусобақада катта жамоаларга қарши курашганман. Демак, мен умуман қўрқмайман. Аслида мен ҳамма нарсадан ҳаяжондаман», – деди Лэмпард.

«Челси» - 1998 йилда Руд Гуллит билан (Жанлука Виалли ўрнига) Кубок эгалари Кубоги ғолиби бўлган ва 2013 йилда Ди Маттео ёрдамида (Рафаэль Бенитес ўрнига) нуфузли совринни қўлга киритди. Энди Лэмпард «Реал»га қарши баҳс олдидан «Стэмфорд Бридж»да ушбу ўйинларни эслаб майдонга тушади.

«Реал Мадрид фаворитми? Ҳа, ва мен нима учун бу ерга келганлигимни тушунаман. Мавсумнинг қийинчиликлари ҳам айнан шунда кўринади. Мен буни муаммо деб ўйламайман. Футболда аутсайдер бўла туриб яхши натижага эришиш ёқимлироқ. Бу менинг энг яхши ўйинларимдан бири бўлади деб умид қиламан», – деди Лэмпард.

Киритилди: 12.04.2023 02:26. Ўқилди: 2284 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
19:00
Челси
4-2
Брайтон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.