Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Реал» — «Челси» ўйинига оид рақамлар

Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финал жавоб баҳсида “Реал” сафарда “Челси”ни мағлубиятга учратди (2:0). Мадридликлар иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонган ҳолда (2:0, 2:0) ярим финал йўлланмасига эга чиқди. “Дарё” ушбу учрашувга оид статистика ва рақамларни бир саҳифага жамлади.

Мадридликлар Чемпионлар Лигасининг сўнгги 13 мавсумида 11 марта ярим финал йўлланмасига эга бўлди. Бу вақт оралиғида ҳеч қайси жамоа бу қадар кўп ½ финалга чиқмаган. Энг яқин таъқибчи “Бавария” 7 марта бу ишни уддалай олган.

“Реал” Чемпионлар Лигаси чорак финалидаги 37-ўйинида иштирок этди. Жамоа уларнинг 21 тасида ғалаба қозонган, 6 бор ютқазган. Ғалаба фоиз кўрсаткичи (83,7%) бўйича “Реал” Еврокубоклар чорак финалида 5+ ўйин ўтказган клублар орасида энг яхши натижага эга.

“Реал” Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида кетма-кет олтинчи бор ғалаба қозонди. Бу клубнинг шахсий рекорди ҳисобланади. Испан жамоаси бу ўйинларнинг барчасида АПЛ клубларини таслим этган. Мазкур кўрсаткич бўйича рекордчи “Барселона” ҳисобланади. Каталонлар 2014—2016 йилларда плей-офф босқичида қаторасига 7 та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилган.

“Челси” Фрэнк Лэмпард қайтганидан кейин тўртта ўйин ўтказди ва уларнинг барчасида мағлубиятга учради. Уларнинг учтасида жамоа гол ҳам уролмаган. Умуман олганда “кўклар” барча мусобақалар доирасида кетма-кет 7 ўйиндан бери ғалаба қозонолмаяпти (5 мағлубият, 2 дуранг).

“Реал” устози Карло Анчелотти тўққизинчи марта ЕЧЛ ярим финалга чиқди. Италиялик мутахассис бу борада “Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиоланинг рекордини такрорлади. Бироқ 19 апрель кунги ўйинда “Бавария” ортда қолдириладиган бўлса, “шаҳарликлар” устози рекордни янгилаши мумкин. Қайд этиш керак, Анчелотти тўрт марта мусобақа ғолибига айланган, Гвардиола эса икки бор.

Анчелотти “Реал” бошқарувида эса тўртинчи марта ярим финалга етиб келди. Бундан аввал мутахассис жамоа билан 2013/14 ва 2021/22 йилги мавсумда чемпионликни қўлга киритган бўлса, 2014/15 йилги мавсумда ушбу босқичда ўз юришини тўхтатган.

Бу “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема учун Чемпионлар Лигасидаги 150-ўйин бўлди. Шу вақтга қадар фақат тўрт футболчи францияликдан кўпроқ ўйин ўтказган: Криштиану Роналду (183 ўйин), Икер Касиляс (177), Лионель Месси (163) ва Хави (151).

Бу ўйинларда Бензема 90 та гол урган ва 27 та ассист қайд этган. Унинг ҳисобида бешта ЕЧЛ кубоги бор.

Бундан ташқари Бензема майдон ўйинчилари (дарвозабонни инобатга олмаганда) орасида ЕЧЛда энг кўп ўйин ўтказиш бўйича “Реал” рекордчисига айланди. 131-ўйинини ўтказган Карим бу борада Раулнинг (130) рекордини янгилади.

“Қаймоқранглилар” вингери Винисиус Жуниор “Челси”га қарши баҳсда ассист қайд этди. Винисиус Чемпионлар Лигаси жорий мавсумида 11 та голли узатма билан бу борада етакчи бўлиб турибди. 22 ёшли бразилиялик футболчи жамоанинг барча мусобақалар доирасидаги сўнгги беш ўйинида 7 та самарали ҳаракат амалга оширди (2 гол, 5 ассист).

Учрашувда дублга эришган Родриго мусобақадаги голлари сонини 14 тага етказиб олди ва бу борада Зинедин Зидан билан тенглашди. Бразилиялик иқтидор эгаси ЕЧЛда жами 38 та ўйин ўтказган (улардан 20 тасида асосий таркибда тушган), 14 та голдан ташқари 8 та голли узатма ҳам амалга оширган.

Киритилди: 19.04.2023 10:49. Ўқилди: 1942 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
19:00
Челси
4-2
Брайтон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.