Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Поттер №12 ва бу антирекорд

Жорий мавсум Англия чемпионати элит лигасида шу қадар кўп истеъфо кузатилдики, «МЮ» бошқарувини қўлга олганига ҳали 1 йил бўлмаган Эрик тен Хаг ҳозирдан энг узоқ муддатдан буён ишлаётган 9-бош мураббийга айланиб олди. 2 апрель куни «Лестер» раҳбарияти Брендан Рожерс истеъфосини расман тасдиқлагач, бу борада АПЛ антирекорди қайд этилди - Шимолий ирландиялик жорий мавсум давомида ишдан ҳайдалган 11-мутахассис бўлди. Шундан атиги бир неча соат ўтгач, Тодд Боули қўл остидаги «Челси» Грэм Поттер паттасини қўлига тутқазиш асносида антирекордни янгилаб қўя қолди.

*** Жорий мавсум АПЛда биринчи истеъфо 30 августдаёқ кузатилди - Скотт Паркер «Борнмут»дан ҳайдалди. Англия чемпионати элит лигасида 18 йилдан буён бундай тезкор истеъфо рўй берган эмасди. Охирги марта августдаёқ ишдан айрилиш ҳолати мавсум-2004/2005да рўй берганди. Ўшанда Бобби Робсон «Ньюкасл»дан, Пол Старрок эса «Саутгемптон»дан кетишга мажбур бўлган.

*** Жорий мавсум атиги 8та жамоада бош мураббий алмашгани йўқ ҳозирча.       

*** Бир мавсумда 12та истеъфо - бу АПЛ тарихидаги антирекорд. Opta таҳлил гуруҳи эса истеъфолар рўйхатига мавсум бошида «Челси»да ишлаш учун «Брайтон» билан хайрлашган Грэм Поттерни ҳам қўшмоқда. Шундан келиб чиқсак, истеъфолар сони 12та эмас, 13та!

*** «Борнмут» раҳбарияти Скотт Паркерни 4та ўйиндан кейиноқ ишдан олганди. АПЛ тарихидаги барча истеъфолар юзасидан айтсак, мураббийлар ўртача ҳисобда ҳар 10,8та ўйиндан кейин «ҳайдалиш» куйини эшитишади. 

*** Тезкор истеъфо масаласида антирекорд эса Кенни Далглиш билан юз берган. 1998 йили «Ньюкасл» раҳбарияти «Ливерпуль» афсонаси билан атиги 2та турдан сўнг хайрлашишга қарор қилганди. 

*** «Тоттенхэм» нақ 4 марта мавсумдаги истеъфолар ҳисобини очиб берган. «Шпорлар» раҳбарлари бу масалада анча бесабрлар. Улар 1994/1995 (Освальдо Ардилес), 2003/2004 (Гленн Ходдл), 2007/2008 (Мартин Йол) ва 2008/2009 (Хуанде Рамос) йиллар мавсумларида бечора мураббийлар бошларига илк истеъфо тамғасини босишган.

*** Диққат қилинг, жорий мавсум якунига яқинлашаётган паллада ўтган йилнинг май ойи охирида ишга киришган Эрик тен Хаг АПЛ клубларининг амалдаги бош мураббийлари рўйхати (фаолият давомийлиги бўйича)да 9-ўринга кўтарилиб олди. Нидерландия­лик ортида «Борнмут»да Скотт Паркер ўрнини эгаллаган Гари О'Нил келмоқда. 

*** Микель Артета, Хосеп Гвардиола, Эдди Хау, Эрик тен Хаг, Томас Франк, Юрген Клопп, Стив Купер, Гари О~Нил ва Рубен Сельес - булар хизмат дафтарчасига ҳали истеъфо тамғаси босилмаган мураббийлар.

*** Истеъфолар сони бўйича Рой Хожсон пешқадамлардан бири, албатта. Бунда ажабланадиган томони йўқ. Ахир 75 ёшли мутахассис мураббийлик фаолиятини ўтган асрнинг 70-йиллари бошлаган. Испаниялик Хулен Лопетеги эса истеъфо бўйича жуда «барқарор». Ҳар ҳолда, у фаолияти давомида 5 бора «ҳайдалиш» куйини эшитишга улгурди. Яъни «Райо Вальекано», «Порту», «Реал» ва «Севилья» клубларидан ташқари, Испания терма жамоасидан ҳам ҳайдалди.

*** Скотт Паркер АПЛдаги истеъфодан кейин Бельгиянинг «Брюгге» клуби бош­қарувини қўлга олди ва у билан хайрлашишга ҳам улгурди.

*** Букмекерлар жорий мавсум якунига қадар камида яна 1та истеъфо рўй беришига шубҳа қилишмаяпти. Хусусан, «Ноттингем Форест» бош мураббийи Стив Купернинг курсиси жуда омонат. Зеро, унинг жамоаси қаторасига 10та ўйиндан буён ғалаба нималигини билмаяпти ва турнир жадвалидаги ҳолати анча таҳликали. Кўринишидан, антирекорд яқин орада яна янгиланади.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Киритилди: 24.04.2023 07:05. Ўқилди: 1504 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
19:00
Челси
4-2
Брайтон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.