Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Лондонликларга ҳавас қилиб бўлмайди

Роман Абрамович кетганидан кейин "Челси" зулматнинг тимсолига айланиб қолди. Даҳшатли таркиб, ёмон натижалар ва мураббийларнинг истироҳат боғи — бу Тодд Боэлининг бир неча ойлик ишининг натижалари. “Кўклар” учун инқироздан чиқиб кетиш жуда қийин бўлади. Жамоада нималар бўляпти?

Кўпчилик мураббийлар жамоада сифатли ўйинчилар кам бўлса, буни ёмон деб ҳисоблашади, лекин улар ҳаддан ташқари кўп бўлса, бундан ҳам ёмон дейишлари ажабланарли эмас. Ҳозирда "Челси" рўйхатида 30 дан ортиқ ўйинчи бор, демак, уларнинг кўпида ўйин вақти кам ёки умуман бўлмайди. The Athletic хабарига кўра, айнан шу сабабдан футболчиларнинг катта қисми норозилигини билдирган.

Ўз навбатида, мураббийлар бу масалани ҳал қилиб, ҳаммани ўйнашга қўйиб беришмоқчи (бу мавсумда 33 нафар футболчи асосий таркибда ўйнаган), аммо бундан футбол сифати ёмонлашади. Иштиёқсиз ёки ёмон формадаги футболчилар ҳам яхши ўйин кўрсатишмайди.

“Ижобий томони шундаки, жамоада ажойиб ўйинчилар бор, лекин бошқа томондан, ҳар доим бахтсиз бўладиган футболчилар. Ҳар доим кимдир хафа бўлади, чунки ҳамма ҳам ўйнай олмайди. Мураббий 30 кишидан атиги 11 кишини танлаши мумкин, бу эса қийин. Январ ойида саккиз нафар футболчи билан шартнома имзоладик. Биз стратегия ишлаб чиқишимиз керак, акс ҳолда кейинги мавсумда ҳам худди шундай хатоларга йўл қўйишимиз мумкин”, - дейди Тиаго Силва.

Ёзги трансфер мавсуми вазиятни яна-да оғирлаштириши кутилмоқда. Жамоага яна ўнга яқин футболчи келиши кутилмоқда. "Челси" Кристофер Нкункуни сотиб олади, Ромелу Лукаку, Колвилл ва Хадсон-Одои эса ижарадан қайтишади. Бироқ, The Athletic хабарига кўра, бошлиқлар таркибни қисқартириш ҳақида аллақачон ўйламоқда.

Нашрнинг ёзишича, футболчилар ёзда жамоада қисқартиришлар бўлишини яхши билишади. Жамоадан кетиш хавфи остида асосан шартномаси тугашига бир ёки икки йил қолган футболчилар ўрин олади.

Уларнинг кўпчилиги келажак ҳақидаги ноаниқликдан ташвишда. Лекин ҳаммаси ҳам эмас. The Athletic нашри баъзи ўйинчилар ўз хоҳишлари билан кетишни исташи ҳақида ёзади. Шу билан бирга, улар орасида қишда жамоага қўшилганлар ҳам бор.

Америка нашри инсайдерлари яна бир муаммо жамоада тажрибали етакчиларнинг камлиги деб билишади. Барча янги келганларга "Челси" клуб учун нима эканлигини ва қандай ғалаба қозониш анъаналари борлигини тушунтириб берадиган ҳеч ким йўқ. Ўша фахрийлардан бири Жоржиньо эди, лекин у клубни тарк этди. Мэйсон Маунт ёки Рис Жеймсларнинг ўзи жуда ёш ва яхши мавсум ўтказмаяпти.

Жамоа натижаларининг бу қадар ёмон бўлиши мураббийларнинг тез-тез алмашганлиги ҳам сабаб сифатида келтириляпти. Бу мавсумда "кўклар" билан тўртта мураббий ишлаган.

Боэли қўл остида имзоланган барча сўнгги шартномаларда қизиқарли банд бор - "Челси" Чемпионлар лигасида ўйнамаса, маош 30 фоизга қисқартирилади. Бу банд анча асосли ва мантиқий, бироқ яна бир муаммо бор. Америкалик бизнесмен келишидан олдин шартномларга имзо чеккан футболчиларда бундай банд йўқ. Бу эса ўз-ўзидан жамоа ичида тенгсизликни юзага келтиради.

Инқироздан қандай чиқишни нотўғри тушуниш яна-да ачинарли ҳолатни юзага келтириши мумкин. Катта таркиб, молиявий тенгсизлик, етакчиларнинг етишмаслиги. Футболчилар билан муаммони қандай ҳал қилиш мумкин? Ушбу “атала”ни ичига киришга рози бўлган мураббийни қандай топиш мумкин? Шартномаларни қандай тенглаштириш керак? Тодд Боэлининг қиладиган ишлари кўп.

Киритилди: 03.05.2023 11:50. Ўқилди: 1751 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
19:00
Челси
4-2
Брайтон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.