Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Битта жавобга 9000 «лайк»

Кўпчилик Фабрицио Романони сайёрамиздаги энг кучли футбол инсайдери сифатида таърифлайди.

Зеро, италиялик журналист «твит» ва видеолавҳа беришда ҳамиша максимал даражада аниқликка таянади. Лекин баъзида мухлислар (фойдаланувчилар) ҳаттоки, уни ҳам издан чиқариш йўлини топишади.

Еврофутболни диққат билан кузатиб борувчилар «Спортинг» вакили Мануэль Угарте атрофида юзага келган «достон»дан хабардор бўлсалар керак. Уругвайлик ёш таянч ярим ҳимоячисига асосан «Челси» ва «ПСЖ» даъвогарлик қилди, якунда бу «пойга» Англия клуби фойдасига ҳал бўладигандек кўринди ҳам. Бироқ шайхлар охирги паллада ҳаракатни кучайтиришди ва Угарте охир-оқибат, Париж томон қадам ташлади. Албатта, Романо ўз одатига мувофиқ, ёзнинг энг йирик трансферларидан бири («ПСЖ» Угарте учун 60 миллион евро тўлайди) ҳақида ҳам тезкор равишда маълумот берди. Бу эса ёш иқтидор учун курашда муваффақиятсизликка учраган «Челси» мухлисларига ёқмади, албатта. Ҳар ҳолда, аламзада фанатлардан бири «Твиттер» тармоғида Романога ошкора ҳамла қилди: «Қанийди, Фабрицио Ер юзидан бутунлай йўқолса...».

Романо бу «твит»ни кўриб, қаттиқ ғазабланди, шекилли, ўша мухлиснинг ўзига жавоб ёзди: «Эҳтимол, аввало, саҳифам кузатувчилари қаторидан чиқиб кетишинг керакдир? Ҳар ҳолда, бу Ер юзидан ғойиб бўлишимни орзу қилишдан олдин ташланган яхшигина қадам бўлади». Қарангки, Фабрицио бу билан тинчланмади. Аксинча, Угартенинг «Челси»га ўтиши ҳақида берган маълумоти ортидан ўша мухлисдан қабул қилган «твит»ни топиб, иккинчи жавоб зарбасини йўллади. Эътиборли томони, фанат ўша хабар учун Романога миннатдорчилик билдирган экан. «Қизиқ, 3 кунча олдин ҳаётингдаги энг яхши кунлардан бирини тақдим этганимни ёзгандинг, энди эса Ер юзидан бутунлай йўқолишимни истаяпсан. Балки чоршанба куни синглингга уйланишимни сўраб, кейин аккаунтимни ўчириб ташларсан...». Факт шуки, инсайдер ушбу икки «твит» воситасида жами 11 минг «лайк» тўплади. Шундан 9 минги биринчисига босилди. Айтиш ўринли, Фабрицио Романо бунга қадар ҳеч қачон ғазабини бунчалик ошкора билдирмаганди.

Киритилди: 20.06.2023 13:08. Ўқилди: 2058 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

09.11.2025. АПЛ. 11-тур.
01:00
Челси
3-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

22.11.2025. АПЛ. 12-тур.
17:30
Бёрнли
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.