Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Челси” атрофидаги янгиликлар

Ҳаммага салом! Биз турли форматларни синаб кўришда давом этамиз. Кўпчилигимиз янгиликлардан хабардор эмасмиз, лекин асосий ҳисоботларни ўқишни яхши кўрамиз. Шунинг учун вақти-вақти билан янгиликлар дайжестларини сизга тақдим этамиз. Бугун “Челси” атрофидаги вазиятга тўхталамиз.

Асосий инсайдлар

"Челси" Моисес Кайседо учун тўртинчи марта 75 миллион фунт стерлинг таклиф қилди. Яна 5 миллион лондонликлар “Брайтон”га бонус сифатида таклиф қилишди, аммо бу таклиф ҳам рад этилди. Давид Орнштейннинг айтишича, "Челси"нинг аввалги таклифлари анча оддийроқ бўлган: 60, 65 ва 70 миллион фунт. "Брайтон" 100 миллион талаб қилишда давом этмоқда. Футболчининг ўзи бир ой олдин лондонликлар билан шахсий шартнома шартларини келишиб олганди.

Кайседо бўйича муваффақиятсиз музокаралар "Челси"ни Ромео Лавия вакилларига мурожаат қилишга ундади. "Саутгемптон" бельгиялик футболчини ўтган ёзда "Стемфорд Бриж"га 50 миллион фунтга сотишдан бош тортганди. Бу йил улар худди шундай сумма эвазига Лавиа билан хайрлашишга тайёр. “Ливерпуль” футболчи трансфери учун фаворит ҳисобланмоқда: Романонинг айтишича, музокаралар давом этмоқда, Ромео билан ҳаммаси келишиб олинган, бироқ ҳозирча мерсисайдликлар анча кам таклиф қилмоқда – “Саутгемптон” 37 миллион фунтлик биринчи таклифни аллақачон рад этган. "Челси" кўпроқ нарсани таклиф қила олади, аммо "Ливерпуль" билан барча тафсилотларни келишиб олгандан кейин Лавианинг ўзи "Челси"га ўтишни хоҳлайдими ёки йўқми буниси номаълум.

Низаар Кинселла "Фулхэм" Каллум Хадсон-Одои учун 4 миллион фунт таклиф қилганини айтди. Романо қўшимча қилди: "Агар Марко Силва Саудия Арабистонига борса, Одои "Фулхэм"га ўтишга рози бўлмайди. Бу босқичда шахсий шартнома шартлари деярли келишиб олинди, бироқ клублар ҳали нарх бўйича келиша олишмади”. "Челси" 8 миллион фунт талаб қилмоқда.

Ўша Кинселланинг айтишича, "Челси" Конор Галлахер, Ян Матсен ва Трево Чалобадан маълум нарх эвазига хайрлашишга тайёр. "Вест Хэм" биринчи бўлиб қизиқиш билдирган ва ҳатто 37+3 миллион фунт стерлинг таклиф қилган. "Челси" рад жавобини берди - клуб 50 миллионга яқин пул олмоқчи. “Вест Хэм”нинг инсайдерлари клуб Галлахер учун курашдан ташқарида эканини айтишди. Англиялик футболчига “Тоттенхэм” қизиқаётгани ҳақида миш-мишлар бор, бироқ “шпорлар” ҳали футболчи бўйича таклиф билдиргани йўқ.

Бу ҳолатнинг энг ғалати томони Почеттинонинг ҳар учала футболчи билан ишлаш истагида. Бироқ раҳбарият ўша Галлахер клуб стандартларига жавоб бермаслигига ишонишда давом этмоқда. Қандай стандартлар ҳақида гап кетгани бизга ҳам қизиқ. Почеттино матбуот анжуманида Конор мавсумдаги режаларига киритилганлигини аниқ айтди.

"Челси" ҳужум зонасида учта футболчига кўз тикмоқда: Муҳаммад Кудус, Раян Шерки ва Майкл Олисе. Ҳозирча барча инсайдлар анча умумлашган - клуб қизиқиш билдирмоқда, аммо футболчилар учун расмий таклифлар билан чиқмаган. Хабар қилинишича, Олисе билан шахсий шартнома шартлари оғзаки келишилган.

Ўтган ўйинлар

Мавсумга тайёргарлик доирасида “Челси” “Рексем” (5:0), “Брайтон” (4:3) ва “Ньюкасл” (1:1) клубларига қарши баҳс олиб борди. Энг ёрқин ўйин кўрсатганлар Николас Жексон (3 ўйинда 2+2) ва Ян Матсен (2+1). Олдинда “Фулхэм” ва Дортмунднинг “Боруссия”сига қарши назорат ўйинлари бор.

Бошқа янгиликлар

"Челси" Стамфорд Бридждаги ҳар бир трибунани алоҳида-алоҳида қайта қуриш ноқулай ва юқори стадионга мос келмаслигига ишонмоқда. Энг мумкин бўлган сценарий бутунлай янги стадион қурилиши.

Бундан ташқари, Столл (Британиядаги фахрийларни уй-жой билан таъминлайдиган компания) васийлик кенгаши сер Освалд Столлнинг кўприк ёнидаги саройи биноларининг аксарият қисмини сотишга рози бўлди. Бу "Челси"га стадионни кенгайтиришда ёрдам беради.

“Челси”ни клубнинг техник директори Кристофер Уивел тарк этади. Немис бу лавозимни декабрь ойида эгаллаганди, аммо спорт директорлари Пол Уинстанли ва Лоуренс Стюартнинг жамоавий иши уни жамоага етарли ҳисса қўшишдан деярли маҳрум қилди. Бундан ташқари, Уивел Юлиан Нагелсманнни тайинлаш ва Жоау Феликсни сотиб олиш учун ташаббускорлик қилган, иккала марта ҳам Кристофернинг таклифлари ҳамкасблар томонидан маъқулланмаган.

Киритилди: 28.07.2023 20:42. Ўқилди: 2828 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

09.11.2025. АПЛ. 11-тур.
01:00
Челси
3-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

22.11.2025. АПЛ. 12-тур.
17:30
Бёрнли
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.