Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Челси»ни тарк этган футболчилар рамзий жамоаси

«Челси» кўплаб юлдузлари билан хайрлашмоқда.

Аллақачон клубга ўн миллионларга тушган юлдузлар жамоани тарк этиб улгурди. Сотилган футболчилар раҳбарият учун 323 миллионга тушган эди. Қуйида улардан тузилган ажойиб рамзий жамоани ҳавола этамиз.

Дарвозабон: Эдуар Менди

2022-23 йилги мавсум «Челси»га ўта оғир келди. Шунингдек, Эдуар Мендига ҳам. Аммо у ўз чўққисида бутун дунёни лол қолдира олганди. 2020 йилнинг сентябрида Менди жамоага қўшиб олинади. 2021 йилда у ЕЧЛ ғолиби бўлади. Афсуски, Мендини Европада бош­қа кўрмаймиз. Негаки, у «Ал-Аҳли» билан йилиги 10 миллион фунтлик шартномага имзо чеккан.

Марказий ҳимоячи: Сесар Аспиликуэта

Жамоага 11 йиллик хизматларидан кейин, Аспи кетишга қарор қилди. Ўз вақтида испаниялик ҳимоячи АПЛнинг энг зўри эди. Уни мухлислар соғиниши аниқ. 33 ёшли футболчи 2012 йилда 7 миллион фунт эвазига харид қилинади. Айтиш мумкинки, Аспиликуэта ўзига сарфланган пулларни тўлиқ оқлай олди. Энди унинг янги манзили «Ателтико» бўлади.

Марказий ҳимоячи: Калиду Кулибали

Аспиликуэта ҳақида айтилган гапларни Кулибалига ҳам ишлата олмаймиз. Ҳимоячи ўтган ёзда «Наполи»дан 33 миллион фунт эвазига сотиб олинади. У «Ал-Ҳилол»га 20 миллионга сотиб юборилди. «Челси» эса бу хариддан ҳеч қандай фойда кўрмаган эди.

Ўнг қанот ҳимоя: Дюжон Стерлинг

Стерлинг 2017 йилда жамоада дебютини ўтказади. Ўша пайтда мураббийлар уни ёрқин келажак кутаётганини айтади. Ёш ҳимоячи орада тўрт мавсум ижарада юрди. «Челси» асосий таркибига кира олмагач, 23 ёшли футболчи «Рейнжерс»га сотиб юборилди.

Чап қанот ҳимоя: Абдул-Раҳмон Баба

Гана терма жамоаси аъзоси «Челси»да 8 йилни бирга ўтказди. Шу давр мобайнида Раҳмонга фақат 23 марта майдонга тушиш имконияти берилди холос. 2015 йилда ҳимоя­чи 22 миллион фунтга харид қилинади. Бош­қалар сингари, Раҳмон ҳам вақтини асосан ижараларда ўтказди. У яқиндагина «ПАОК» сафига йўл олганди.

Ярим ҳимоячи: Тьемуэ Бакайоко

Бакайоко «Монако»нинг гуллаб-яшнаган, 2016-17 йилги мавсумида жамоа билан бирга эди. У Килиан Мбаппе, Бернарду Силва, Фабиньо ва Жоау Моутиньолар билан бир жамоада ҳаракат қилган. Афсуски, ярим ҳимоячи бошқа шериклари каби омадли эмасди. «Челси» уни 40 миллион фунтга сотиб олади. Бу пуллар эса ўзини оқламади.

Ярим ҳимоячи: Матео Ковачич

Ковачич ҳақида унинг собиқ мураббийи Томас Тухель шундай дейди: «Одамларга очиқ, хушчақчақ ва самимий йигит. Уни ҳаммамиз яхши кўрамиз. Мен Ковачични «Реал»даги давридан бери кузатиб келаман. Унинг истеъдодига тан берганман». Хорватия терма жамоаси аъзоси яқиндагина «Манчестер Сити»га кўчишни амалга оширган эди.

Ярим ҳимоячи: Н~Голо Канте

Уни шунчаки яхши кўриш керак. Канте «Челси» учун нима яхши бўлса, ҳаммасини қилди. Таърифлаш учун унинг биргина «Лестер»даги ишларини эслаш кифоя. «Челси»да эса бу нарса қайтарилганди.

Ўнг қанот ҳужум: Кристиан Пулишич

2019 йилда 58 миллион фунтга сотиб олинган ҳужумчи, бор-йўғи 20 миллион эвазига сотилди. «Милан» АҚШ терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди. Ҳамма Пулишичнинг бу кўчишини омадли бўлади деб ҳисобламоқда. Кетиш ҳар икки томон ва футболчининг ўзига ҳам яхшилик келтирди. Биз ҳам Пулишичга Италиядаги саргузаштларида омад тилаймиз.

Чап қанот ҳужум: Мейсон Маунт

Бу сотув ҳали ҳам жамоа мухлисларини хафа қилмоқда. Маунт «Челси» учун 195та ўйинда майдонга тушиб, 33та гол ва 37та ассист қайд этган. Кетиши ҳақида футболчининг ўзи шундай дейди: «Биламан, бундан хуранд бўлмайсизлар. Аммо ҳозир шундай қилишим керак». Маунт эвазига «МЮ» 60 миллион фунт тўлаб берадиган бўлди.

Ҳужумчи: Кай Хаверц

«Челси» мухлислари Хаверцдан ЕЧЛ финалида гол ургани учун бир умр миннатдор бўлади. Афсуски, футболчи охирги пайтларда қийналди. Клуб уни сотиши керак эди. «Арсенал»дан яхши таклиф келди. 2020 йилда 71 миллион фунтга олинган Хаверц, 65 миллионга қайта сотилди. Германия терма жамоаси аъзоси эса АПЛдаги фаолиятини давом эттиради.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади.

Киритилди: 30.07.2023 23:54. Ўқилди: 2023 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

09.11.2025. АПЛ. 11-тур.
01:00
Челси
3-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

22.11.2025. АПЛ. 12-тур.
17:30
Бёрнли
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.