Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Майкл Олисенинг сирли ҳикояси. Трансфер йўналиши кескин ўзгарган футболчи

Майкл Олисе Кристофер Нкункунинг оғир жароҳатидан сўнг «Челси»нинг асосий мақсади бўлганди. У аллақачон операция қилинган, аммо камида тўрт ойдан кейин машғулотларни бошлаши мумкин бўлади.

Яна трансфер бозорига кириш керак. Аммо Тодд Боэли фақат шу ёз учун аллақачон 320 миллион евродан кўпроқ пул сарфлаб бўлди!

«Ҳа, биз трансфер бозори устида ишлаяпмиз, чунки ҳозир бизда худди шундай ролдаги футболчи етишмаяпти», - деди Почеттино.

Майкл аввалроқ «Ман Сити» учун Риёд Маҳрез ўрнига тилга олинаётган эди, бироқ футболчининг ўзи фақат «Челси»га ўтишни хоҳлаган. «Челси» битирувчиси Олисе клуб академиясида етти йил ўтказди ва гуруҳнинг етакчи истеъдодларидан бири ҳисобланарди. Аммо 14 ёшида у кетишга қарор қилди.

«Челси» июль ойи охиридан бери Олисени қўлга киритиш учун ҳаракат қилиб келмоқда. Боэли аллақачон «Кристал Пэлас»га иккита таклиф билан чиқди, бироқ бир қатор рад жавобларидан сўнг «аристократлар»нинг шашти пасайди. «Саройликлар» Майкл учун тахминан 40 миллион евро сўради. Томонлар шартнома тузишга ҳозирлик кўраётганда, ёқимсиз тафсилот пайдо бўлди: «Челси» ўйинчи билан «Кристал Пэлас»нинг рухсатисиз музокаралар ўтказди, бу эса қоидаларга зид. Журналист Сами Мокбелнинг ёзишича, «саройликлар» буни ҳурматсизлик деб баҳолаган ва аллақачон келишилган трансферни чеклаган. Олисени сотишдан ташқари, клуб Льюис Холлни ижарага беришдан бош тортди - «Челси» у билан олти йиллик шартнома имзолаб, футболчини ўзида сақлаб қолмоқчи эди. Аммо Холл бироз аввал «Ньюкасл»га ўтди.

«Кристал Пэлас» судга мурожаат қилмоқчи эди. Бу Боэлини қўрқитди

Бир неча соат ўтгач, The Guardian қўшимча қилди: «Пэлас» «Челси»ни судга бермоқчи. Secret Scout'нинг фикрича, клубда керакли далиллар бор. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, «Челси» хавфни англаб етган ва Олисе учун янги таклиф билан чиқмаган. Романонинг инсайдларидан бир соат ўтгач, «Кристал Пэлас» президенти Олисе клуб билан янги тўрт йиллик шартнома имзолашини эълон қилди. Майклнинг ўзи дарҳол ижтимоий тармоқлардаги барча хабарларни ўчириб ташлади.

Сами Мокбелнинг қўшимча қилишича, жамоа Олисе билан шартномани узайтирганидан кейин судга мурожаат қилиш-қўймаслик ҳақида якуний қарор қабул қилмаган. Аммо у аллақачон клуб юристларидан судга шикоят қилиш вариантини кўриб чиқишни сўраган.

Энди «Челси» учун қайси вариант қулай? Ҳозирча иккита вариант бор

• «Челси» «Ноттингем» футболчиси Бреннан Жонсонга «оғиз солган», деб хабар беради The Guardian. 22 ёшли уэльслик футболчининг нархи 50 миллион евро атрофида бўлади.

• Яна бир вариант - «Лион» футболчиси Бредли Баркола. Аммо бу борада «ПСЖ» билан рақобатлашишга тўғри келади: улар 20 ёшли вингер учун 30 миллион евро беришга тайёр, аммо «Лион» камида 50 миллион олишни хоҳлайди.

Киритилди: 18.08.2023 15:39. Ўқилди: 1323 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

06.10.2024. АПЛ. 7-тур.
18:00
Челси
1-1
Ноттингем Форест

Навбатдаги учрашув

20.10.2024. АПЛ. 8-тур.
20:30
Ливерпуль
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.