Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Челси" учун мавсум старти - шунчаки фалокат

“Челси” ўз майдонида “Ноттингем Форест”га имкониятни бой берди – 0:1. Мезбонлар 90 дақиқа ичида 21 марта зарба берган бўлса-да, улардан атиги иккитаси рақиб дарвозасига аниқ етиб борди.

Қайсидир маънода, "Челси" ҳақиқатан ҳам вазиятлардан фойдаланишда жуда омадсиз эди. XG га кўра, Почеттино жамоаси икки баравар яхшироқ натижа қайд этган эди - 2,28 га 1,15 (underStat маълумотлари). Учрашувдаги энг даҳшатли лаҳза "Вильярреал"дан 37 миллион еврога сотиб олинган "Челси"нинг янги аъзоси Николас Жексон билан содир бўлди. Форвард деярли 3 метрдан бўш дарвозага тўпни кирита олмади. Бундан ташқари у бошқа кўплаб ажойиб имкониятлардан ҳам фойдаланмади.

Ўйиндан сўнг “Челси” бош мураббийи натижа табиий эмаслигини айтди: “Албатта, биз яхшироқ эдик ва кўпроқ нарсага лойиқ эдик. Биз вазият яратдик, аммо гол ура олмадик – дарвоза томон бир нечта зарбалар самарасиз якунланди. “Вест Хэм”га қарши ўйинда ҳам, бугун ҳам кўпроқ нарсага ҳақли эдик. Сиз ўтмишдаги натижаларга қараб жамоанинг ғалаба қозонишини хоҳлашингиз мумкин. Биз фантастик ўйнамаяпмиз, лекин менимча, ўйинимиз яхши. Мухлислар ғалаба қозонишни хоҳлашади, биз эса уларни хурсанд қилишимиз керак", - деди Почеттино ўйиндан кейин.

Премьер-лигада терма жамоалар ўйинларига танаффус олдидан тўртта тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бу вақт ичида “Челси” уч марта очко йўқотди – бу ҳалокатли старт. Жамоа фақат ўз уйида чемпионатнинг энг камтарона таркибига эга "Лутон"га қарши ўйинда ғалаба қозонди - маълумот учун жамоанинг қиймати 85 миллион евро. Бу "Челси"нинг ёзда битта Кайседо учун тўлаганидан пулидан камроқ маблағ(116 миллион евро). Шу билан бирга 1-турда "Челси" "Ливерпуль" билан дуранг ўйнаганини ва рақибга яхши қаршилик кўрсатганини таъкидлаш лозим.

Шунга қарамай, "Челси" сўнгги 14 ой ичида трансферлар учун миллиарддан ортиқ маблағ сарфлади. Ҳа, бу ёзда "Челси" ўйинчиларни сотишдан ҳам яхшигина пул ишлаб олди (267 миллион евро), лекин барибир улардан кўпроқ (464 миллион евро) сарфлади. Кечаги ўйинда Жексон жуда кўплаб вазиятларни кўкка совурди, Кайседонинг ноаниқ тарзда тўпни йўқотиши натижасида эса гол ўтказиб юборилди.

Қизиғи шундаки, "Челси" жорий мавсумда ҳам тўп назоратида Премьер-лиганинг энг яхши жамоаси бўлиб қолмоқда. Ўртача - 70,7 фоиз бир учрашувда. "Ноттингем" билан ўйинда бу кўрсаткич 76 фоизни ташкил қилди. Бироқ, бундай тўп назорати билан яратилган имкониятлар сони кўпроқ бўлиши ҳам мумкин эди, аммо жамоа тўпни фақат ушлаб туриш билангина чекланмоқда. Ҳозир "аристократлар"да ким ўйинни ўзига олиб, натижани ҳал қилишга тайёрлиги аниқ эмас. Шу жамоанинг асосий муаммоларидан бири.

Киритилди: 03.09.2023 13:13. Ўқилди: 2612 марта. Фикрлар: 5 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

17.08.2025. АПЛ. .
18:00
Челси
0-0
Кристал Пэлас

Навбатдаги учрашув

23.08.2025. АПЛ. 2-тур.
00:00
Вест Хэм
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.