Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Миллиардер учун кулгули сабаб...

«Челси» муҳитида норозилик кайфияти тобора ортиб бормоқда.

Не-не умидлар билан чақирилган аргентиналик мураббий Маурисио Почеттино ишни шунчалик омадсиз бошладики, бир зумда ўтмишдоши Грэм Поттер кўрсатган салбий натижа ҳеч нарса бўлмай қолди: АПЛнинг 23та ўйинида нақ 10та мағлубият ва атиги 31 очко. Бир йил олдин Поттер шунча ўйинда 32 очко таъминлаганди, қолаверса, мағлубиятлар сони 7та эди. Хуллас, Почеттино ихтиёрида баҳоси миллиард еврога етадиган таркиб бор, аммо натижа...

«Челси»нинг охирги салбий натижалари оқибатида футболчиларнинг трансфер баҳоси анча пасайди, лекин умумий сумма катта, барибир. Энг ёмони, клуб раҳбарияти ҳозир Почеттинони ишдан олиб, унинг ўрнига вазиятни ўнглай оладиган мураббий жалб этолмайди. Бунга аргентиналик мураббийга истеъфо ортидан тўланадиган компенсация пули сабабдир. Бироз кулгули, тўғрими? Пулдан умуман муаммоси йўқ «Челси» келиб-келиб, мураббийга товон тўлаш борасида қийналса-я... Гап шундаки, Лондон жамоа­си Тодд Боули ихтиёрига ўтгач, трансферлар ва маош тўловларига шу қадар кўп сарфландики, ҳозир Почеттинога компенсация сифатида 10 миллион фунт тўланса ҳам, молиявий «Фэйр-плей» «тилга киради». Яъни бу ҳолатда «Челси» харажат лимитига риоя қилмагани учун кескин жазога тортилиши мумкин.

Хуллас, Боулида пул етарли, аммо белгиланган меъёр ҳам йўқ эмас. Тўғри, клуб хоҳласа, йўлини топади. Чунончи, «Челси»даги фаолиятдан сира қониқмаётган футболчилар сафи кенг. Улар ҳозирда жамоа ичидаги тартибсиз иш тизими, хусусан, Почеттинони истеъфога чиқариш имкони йўқлигидан ғазабдалар. Тўғри, «Челси» охирги ўйинларда ўзини нисбатан ўнглаб олди. Жумладан, «Манчестер Сити» билан баҳсда мағлубиятга учрамади. Эҳтимол, энди Почеттино истеъфоси масаласи кун тартибидан олиб ташланар...

«Челси»даги ҳолатдан норози футболчилар:

Энцо Фернандес (трансфер баҳоси - 80 млн. евро)
Леви Колуилл (трансфер баҳоси - 55 млн. евро)
Конор Галлахер (трансфер баҳоси - 42 млн. евро)
Михаил Мудрик (трансфер баҳоси - 40 млн. евро)
Марк Кукурелья (трансфер баҳоси - 35 млн. евро)
Нони Мадуэке (трансфер баҳоси - 25 млн. евро)

Киритилди: 27.02.2024 23:51. Ўқилди: 1345 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

13.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Финал.
23:59
Челси
3-0
ПСЖ

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.