Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Йоррел Хато: «Челси»да чинакамига бахтиёрман»

«Челси» матбуот хизмати ёзги трансферлар вақти жамоа сафига қўшилган иқтидорли ҳимоячи Йоррел Хатонинг АПЛдаги дебюти муносабати билан уни қисқагина мусобаҳага чорлади. Суҳбат давомида эса эндигина 19 ёшни қарши олган нидерланлиялик футболчининг биринчи формаси, биринчи жамоаси, умуман, фаолиятида илк бор кузатилган бошқа воқеликлар хусусида гап борди.

— Йоррел, футболчи сифатида кийган биринчи бутсангиз қайси фирмага тегишли эди?

— Бу савол билан болаликдаги ширин хотираларни ёдимга солдингиз. Кечагидек ёдимда, илк марта F50 моделига мансуб қора тусли бутсалардан фойдалангандим. Бунгача фақат кеда ва кроссовкаларда тўп тепганим учунми, ушбу бутса жуда ёққанди.

— Илк марта қайси жамоа либосини кийгансиз?

— Роттердамликман, қолаверса, «Фейеноорд» стадиони ёнгинасидаги уйда яшаганмиз. Табиийки, оиламиз аъзолари шу жамоага мухлислик қилишарди. Хуллас, илк марта айнан «Фейеноорд» либосини эгнимга олганман. Тўғри, ҳозир аниқ санани эслолмайман, лекин форма кўк рангда бўлгани ёдимда. «Аякс» академиясига қабул қилинганимдан сўнг эса чин маънода Амстердам клуби мухлисига айландим.

— Болаликдаги биринчи жамоангиз...

— Миллионлар ўйинида илк сабоқларни «Звеверс» клуби тизимида олганман. Шуни айтишим керакки, бу жамоага 6 ёшда бориб, 8-9 ёшли болалар билан бирга шуғуллангандим.

— Биринчи мураббийингиз...?

— «Звеверс», «Спарта» ва «Аякс» академия­ларида кўплаб кучли мутахассислар қўл остида ишладим. Уларнинг ҳар бири вақтида етарлича эътибор қаратиб, салоҳиятимни ривожлантиришда катта ёрдам берди. Шунинг учун бирор мураббийни алоҳида ажратиб кўрсатишни истамайман.

— Мураббийлар томонидан миянгизга муҳрланган биринчи маслаҳат...?

— Улар мудом ҳеч қачон таслим бўлмаслик ва орзулар йўлида қаттиқ ишлашим кераклигини уқтиришган.

— Футболдаги биринчи яқин дўстингиз...?

— Энг яқини — «Смитшок» U-19 жамоаси вакили Дивано Фернандес. У билан болаликдан бирга улғайганмиз, машғулотларга ҳамиша бирга қатнаганмиз.

— Сиз билан хонадош бўлган биринчи футболчи?

— «Аякс» академиясида таҳсил олганимда, айни пайт «Волендам»да ўйнаётган Прешес Угву билан бир хонада турганмиз.

— Профессионал футболдаги дебютингиз...?

— «Аякс» сафида «Ден Бош»га қарши сафарда кечган кубок баҳсида илк марта майдонга тушгандим. Эсимда, ҳаво жуда совуқ эди. Ўша ўйинга қадар 3 марта қайдномадан жой олган, аммо майдонга тушмагандим. Шунинг учунми, дебютни сира ўйламагандим. Лекин ўйиннинг чамаси 80-81-дақиқасида мураббий менга юзланди ва тайёргарлик кўришимни тайинлади. Тўғриси, ўша паллада қандай ҳолатга тушганимни тўлиқ тавсифлаб беролмайман.

— Омма олдида биринчи марта қачон эътироф этилганингизни эслай оласизми?

— Бу воқеа поездда кузатилганди. «Аякс» сафидаги дебютни 16 ёшда нишонлаганман. Илк учрашувдан кўп ўтмай, поездда кимдир мени таниб қолди ва бирга суратга тушишни сўради — ғоят таъсирчан, ҳаяжонли дақиқалар.

— «Челси» билан шартнома тузганингиздан кейинги илк ҳис-туйғуларингиз...?

— Бунисини ҳам сўз билан ифодалаш қийин. Чунончи, 19 ёшда жаҳоннинг кўзга кўринган клубларидан бири назарига тушиш ва шартнома тузиш исталган футболчида фахр туй­ғусини уйғотади. Ҳозир Лондонда чинакамига бахтиёрман, ўзимни омадли инсон сифатида ҳис қиляпман.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Киритилди: 05.10.2025 16:00. Ўқилди: 586 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

18.10.2025. АПЛ. 8-тур.
16:30
Ноттингем Форест
0-3
Челси

Навбатдаги учрашув

22.10.2025. ЕЧЛ. 3-тур.
23:59
Челси
-:-
Аякс

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.