Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Жамоанг олов ичида, Мадрид ҳақида гапиришни тўхтат” — Моуриньо Энцога маслаҳат берди

Португалиянинг “Бенфика” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Энцо Фернандеснинг шов-шувли интервьюсига муносабат билдирди.

“Сен Мадридни гўзал деяпсан. Албатта, у ер гўзал. Шунингдек, Париж ҳам. Лондон ҳам. Аммо гўзаллик сенга чемпионлик келтирмайди. Ғолибликни менталитет таъминлайди. Мен "Челси"да бўлган пайтимда, ўйинчиларим бошқа клублар ҳақида гапиришмасди. Нима учун? Чунки улар ғалаба қозониш билан банд бўлишарди. Сен "Реал Мадрид"ни хоҳлайсанми? Мадрид ҳордиқ чиқарадиган жой эмас. У ер — босим, тарих ва масъулият”, — дейди Моуриньо.

Португалиялик мутахассис “Реал Мадрид”даги босим ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди:

“Мадридда агар битта ўйинни ёмон ўтказсанг, мухлислар ҳуштакбозлик қилади. Иккита ўйинда ёмон ўйнасанг, ОАВ сени ‘ўлдиради’. Учта ёмон ўйин бўлса, тамом, сен тугадинг. Жамоанг қийналаётган бир пайтда бошқа клуб ҳақида гапиряпсанми, бу етакчилик эмас, балки диққатни чалғитишдир. Аввал оловни ўчир, Мадрид ҳақида гапиришни камайтир. Кўпроқ ‘Реал Мадрид’ ўйинчиларидек ҳаракат қил”.

Маълумот ўрнида, Моуриньо 2010–2013 йилларда “Реал Мадрид”ни бошқарган. Ушбу даврда мадридликлар Испания чемпионати, Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.

Энцо Фернандес Мадриднинг “Реал” клуби учун асосий трансфер нишони ҳисобланади. Аввалроқ 25 ёшли аргентиналик футболчи Мадриднинг “Реал” клубига ўтиш вариантини кўриб чиқишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Фернандес интервьюларидан бирида Испания пойтахтида яшаш истаги борлигини айтиб ўтган.

Бу клуб ичида турли мунозараларга сабаб бўлган ва “Челси” бош мураббийи Лиам Росенёр аргентиналик ярим ҳимоячи Энцо Фернандес Лондон жамоасининг навбатдаги иккита ўйини учун қайдномадан чиқарилганини маълум қилди.

Гуардиан нашри берган маълумотларга кўра, “Челси”да ҳамма ҳам ярим ҳимоячининг ўйинидан ҳайратда эмас. Баъзилар унинг кетиши жамоа учун фалокат бўлмайди деб ҳисобламоқда. Шунга қарамай, лондонликлар 25 ёшли ўйинчи учун барибир катта миқдорда маблағ талаб қилиши кутилмоқда.

“Реал” эса сўралаётган тахминий 100 миллион фунт стерлинг (деярли 115 миллион евро) миқдоридаги маблағни тўлаш ниятида эмас. Энцо Фернандеснинг “Челси” билан шартномаси 2032-йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt порталида футболчининг бозор қиймати 90 миллион евро этиб белгиланган.

Киритилди: 04.04.2026 14:51. Ўқилди: 290 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

21.03.2026. АПЛ. 31-тур.
22:30
Эвертон
3-0
Челси

Навбатдаги учрашув

12.04.2026. АПЛ. 32-тур.
20:30
Челси
-:-
Манчестер Сити

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик