Челси

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Манчестер Сити”нинг молиявий қинғирликларидан қайси клублар энг кўп жабр кўрди?

“Манчестер Сити”нинг молиявий қинғирликларидан қайси клублар энг кўп жабр кўрди?

Англия Премьер Лигасининг мустақил комиссияси “Манчестер Сити”ни 2009–2018 йиллар оралиғида тижорий шартномалар нархини сунъий равишда ошириш ва ходимлар харажатларини яширишда айбдор деб топди. BBC ҳисоб-китобларига кўра, “шаҳарликлар”нинг ушбу молиявий қинғирликлари ортидан 35 дан ортиқ клуб жами 844 миллион фунт стерлинг миқдорида молиявий зарар кўрган.

Чемпионлар Лигасидан қуруқ қолган “Тоттенҳэм”

Молиявий йўқотишлар бўйича энг катта зарба Лондоннинг “Тоттенҳэм” клубига теккан. “Сити”нинг қинғирликлари даврида “шпорлар” нақд тўрт марта Чемпионлар Лигасига йўлланма берувчи ўриндан қуруқ қолган (шу йиллари қоида бузган “Сити” турнирга йўл олган). Агар Лондон клуби ЙЧЛда қатнашганида камида 148,2 миллион фунт стерлинг ишлаб топган бўларди. Европа Лигасидаги иштироки учун эса жамоа 2009–2018 йиллар давомида атиги 29,9 миллион фунт стерлинг олган. Жами у бой берган даромад 119,9 миллион фунт стерлингни ташкил этади.

Ушбу ҳолат юзасидан “Тоттенҳэм”нинг собиқ устози Маурисио Почеттино шундай деди:

“Биз ёлғонлар даврида яшадик. Энди қандай жазо берилмасин, бўлиб ўтган ишларни ва йўқотилган вақтни ортга қайтара олмайди”.

“Тоттенҳэм”дан ташқари, худди шундай ҳолатга (кучли тўртликдан бир поғона пастда қолиш) “Челси” (2017/18), “Манчестер Юнайтед” (2015/16), “Эвертон” (2013/14) ва “Арсенал” (2016/17) клублари ҳам дуч келган. Улар Европа Лигасида зафар қучган ёки яхши иштирок этган тақдирда ҳам, барибир Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг ўзидан келадиган даромадлардан қуруқ қолишган.

Жами зарар — 844 миллион фунт стерлинг: Пуллар қандай тақсимланган?

Клубларнинг кўрган жами 844 миллион фунт стерлинглик зарари асосан қуйидаги йўқотишлардан иборат:

349,7 миллион фунт стерлинг — АПЛни тарк этиш (қуйи лигага тушиб кетиш) оқибатлари.

217,8 миллион фунт стерлинг — Чемпионлар Лигасидаги эҳтимолий иштирокдан олинадиган даромадлар.

188,2 миллион фунт стерлинг — АПЛдаги ўринлар учун бериладиган мукофот пуллари.

88,3 миллион фунт стерлинг — Европа Лигаси ва миллий кубоклардаги иштирокдан тушадиган маблағлар.

Эътиборли жиҳати шундаки, энг кўп зарар кўрган жамоалар бешлигидан АПЛни тарк этган нақд учта клуб жой олган:

“Тоттенҳэм” — 119,9 миллион фунт стерлинг.
“Ҳалл Сити” — 99 миллион фунт стерлинг.
“Эвертон” — 66,4 миллион фунт стерлинг.
“Суонси Сити” — 63,1 миллион фунт стерлинг.
“Ньюкасл” — 60,5 миллион фунт стерлинг.

Агар “Сити” титуллардан маҳрум этилса, совринлар кимга ўтади?

2009–2018 йиллар оралиғида “Манчестер Сити” Англияда бир қатор совринларни қўлга киритган. Агар комиссия клубни шу йилларда ютган титулларидан маҳрум қилиш бўйича қарор чиқарса, совринлар қуйидаги эҳтимолий ғолибларга тақдим этилиши кутилмоқда:

Англия Премьер Лигаси:

2011/12: “Манчестер Юнайтед”
2013/14: “Ливерпуль”
2017/18: “Манчестер Юнайтед”

Англия Кубоги:
2010/11: “Сток Сити”

Англия Лига Кубоги:
2013/14: “Сандерленд”
2015/16: “Ливерпуль”
2017/18: “Арсенал”

Англия Суперкубоги:
2012/13: “Челси”

Манба: daryo.uz

Киритилди: 14.10.2026 23:33. Ўқилди: 2422 марта.

← Клуб хабарлари

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

31.10.2026. АПЛ. 9-тур.
17:30
Челси
2-0
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

08.11.2026. АПЛ.
19:00
Сандерленд
—
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик