Осиё кубоги-2023

Қатар (12 январь — 10 февраль)

Ўтган учрашувлар

Финал
10.02.2024
20:00 Иордания 1-3 Қатар
Ярим финал
07.02.2024
20:00 Эрон 2-3 Қатар
06.02.2024
18:00 Иордания 2-0 Жанубий Корея
Чорак финал
03.02.2024
20:30 Қатар 1-1 Ўзбекистон
16:30 Эрон 2-1 Япония
02.02.2024
20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
16:30 Тожикистон 0-1 Иордания
Нимчорак финал
31.01.2024
21:00 Эрон 1-1 Сурия
16:30 Баҳрайн 1-3 Япония
30.01.2024
21:00 Саудия Арабистони 1-1 Жанубий Корея

Тўпурарлар

ИСМ-ШАРИФИ ЖАМОА ГОЛ
1 Акром Афиф Қатар 8
2 Айман Ҳуссайн Ироқ 6
3 Язан ан-Наймат Иордания 4
4 Айасе Уэда Япония 4
5 Ли Канг-Ин Жанубий Корея 3
6 Одай Даббағ Фаластин 3
7 Меҳди Таримий Эрон 3
8 Муса ат-Таамарий Иордания 3
9 Сон Хёнг Мин Жанубий Корея 3
10 Жексон Ирвайн Австралия 2
тўлиқ жадвал »

Осиё кубоги-2023 регламенти ва қонун-қоидалари

Осиё кубоги-2023 мусобақаси регламентининг муҳим жиҳатлари билан таништириб ўтамиз. Ўйлаймизки, мусобақа давомида у сизга асқотади.

ЎЙИН ҚОИДАСИ:

1. Ҳар бир ўйин 90 дақиқадан иборат бўлади. Ўйин ҳар бири 45 дақиқадан иборат 2 та бўлим ва 15 дақиқалик танаффусдан иборат бўлади. Плей-офф ўйинларининг асосий вақти дуранг билан тугаса, ҳар бири 15 дақиқадан иборат 2 та қўшимча тайм белгиланади. Ҳар бир бўлим сўнгида захира ҳаками таймга неча дақиқа компенсация вақти қўшилганини кўрсатади.

2. Ҳар бир терма жамоа 26 нафардан иборат якуний рўйхатни ОФКга топширган. Улардан 3 нафари дарвозабонлар бўлиши шарт. Регламентга кўра, футболчиларнинг либосларидаги рақамлар 1 дан 26 гача бўлиши шарт. 1-рақам эса дарвозабонлардан бирига берилиши шарт. Қолган дарвозабонларга эса 2 дан 23 гача бўлган рақамлардан бири берилиши мумкин.

3. Аммо ҳар бир жамоа ўйин қайдномасига жами 23 нафар футболчини киритиши мумкин. Улардан 11 нафари асосий таркиб ва 12 нафар захира таркиб футболчилари бўлади. Ўйин қайдномаси учрашув бошланишига 90 дақиқа қолганида тўлдирилади. Ўйин давомида мураббий 5 нафар ўйинчини майдонга тушириши мумкин. Шунингдек, плей-офф босқичи баҳси қўшимча бўлимларга ўтадиган бўлса, жамоаларга яна бир ўзгариш қилиш имконияти берилади.

4. Ўйин бошлангунига қадар чигалёзди машғулот жараёнида футболчи жароҳат олса, унинг ўрнига бошқа ўйиничи алмаштирилади ва бу ўзгартириш умумий алмаштиришлар сонига кирмайди.

МУСОБАҚА ФОРМАТИ:

5. Осиё-2023 да жами 24та жамоа иштирок этади. Қуръа натижасида жамоалар 6та гуруҳга (“А”дан “F”гача) бўлинишган.

6. Жамоалар гуруҳ босқичида бир-бири билан ўзаро бир мартадан ўйнаб чиқишади. Ҳар бир ўйинда: ғолиб жамоага 3 очко, дуранг учун ҳар бир жамоага 1 очкодан берилади, мағлубият учун очко берилмайди.

7. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда 3-ўринни олган термалар орасида энг яхши натижага эга бўлган 4та жамоа кейинги босқичга чиқади. Жамоаларнинг гуруҳдаги ўринлари қуйидаги тамойиллар асосида аниқланади:

A) гуруҳда энг кўп очко тўплаган жамоа;

— Агар икки ёки ундан ортиқ жамоа бир хил очко тўпласа, у ҳолда уларнинг ўринлари қуйидагича аниқланади:

B) ўзаро ўйинларда кўп очко тўплаган жамоа;

C) ўзаро ўйинларда яхши тўплар нисбатига эга бўлган жамоа;

D) ўзаро ўйинларда кўп гол урган жамоа;

E) Ушбу тамойиллардан кейин ҳам қайсидир жамоаларнинг кўрсаткичлари ўзаро тенг бўлиб қолса, юқоридаги 3та тамойил (B, C, D) фақат шу жамоаларга қайтадан қўлланилади.

— Шундан сўнг ҳам жамоалар эгаллаган ўринларга ойдинлик киритилмаса, у ҳолда:

F) гуруҳнинг барча ўйинларида энг яхши тўплар фарқига эга бўлган жамоа;

G) гуруҳнинг барча ўйинларида кўп гол урган жамоа.

H) Кўрсаткичлари бир хил бўлиб қолган икки жамоа сўнгги турда ўзаро тўқнаш келган бўлса, ўйиндан кейин пенальтилар сериясини амалга оширишади.

I) Фейр-плей қоидаси. Бунда жамоаларнинг гуруҳ босқичидаги сариқ ва қизил карточкалари ҳисоб-китоб қиланади ва унда камроқ очко олган жамоа кейинги босқичга йўл олади. Бунда:

— сариқ карточка — 1 очко;
— иккита сариқ карточка орқали берилган қизил карточка — 3 очко;
— тўғридан-тўғри қизил карточка — 3 очко;
— сариқ ва тўғридан-тўғри берилган қизил карточка — 4 очко.

J) қуръа.

8. Ҳар бир гуруҳнинг сўнгги тур ўйинлари бир вақтда бошланиши шарт.


9. Гуруҳларда 3-ўринни эгаллаган жамоалари рейтинги қуйидаги тамойилллар ёрдамида аниқланади.

а) тўплаган очколари;
b) тўплар фарқи;
c) урган голлари сони;
d) сариқ ва кизил карточкалар ҳисоб-китоби;
e) қуръа.

10. Плей-офф босқичида ўйиннинг асосий вақти дуранг билан якунланса, қўшимча бўлимлар белгиланади. Қўшимча бўлимлар баҳснинг асосий вақти якунланганидан сўнг 5 дақиқа ўтиб бошланади. Қўшимча бўлимлар орасида танаффус берилмайди. Жамоалар қўшимча бўлимларни тўлиқ ўтказишади. Қўшимча бўлимлардан сўнг ҳам ғолиб аниқланмаса, навбат пенальтилар сериясига берилади.

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.