Европа чемпионати

2021 йил 11 июнь — 11 июль

Ўтган учрашувлар

Финал
11.07.2021
23:59 Италия 1-1 Англия
Ярим финал
07.07.2021
23:59 Англия 2-1 Дания
06.07.2021
23:59 Италия 1-1 Испания
Чорак финал
03.07.2021
23:59 Украина 0-4 Англия
21:00 Чехия 1-2 Дания
02.07.2021
23:59

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 994

Filename: minisite/header_page.php

Line Number: 505

1-2 Италия
21:00

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 1005

Filename: minisite/header_page.php

Line Number: 505

1-1 Испания
Нимчорак финал
29.06.2021
23:59 Швеция 1-2 Украина
21:00 Англия 2-0 Германия
28.06.2021
23:59 Франция 3-3

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 1005

Filename: minisite/header_page.php

Line Number: 507

Тўпурарлар

ИСМ-ШАРИФИ ЖАМОА ГОЛ
1 Патрик Шик Чехия 5
2 Криштиану Роналду Португалия 5
3 Харри Кейн Англия 4
4 Ромелу Лукаку Бельгия 4
5 Эмиль Форсберг Швеция 4
6 Карим Бензема Франция 4
7 Альваро Мората Испания 3
8 Раҳим Стерлинг Англия 3
9 Жердан Шакири Швейцария 3
10 Харис Сеферович Швейцария 3
тўлиқ жадвал »

ЕВРО-2020 РЕГЛАМЕНТИДАН КЎЧИРМА

Аслида бир йил бўлиб ўтиши керак бўлган, аммо коронавирус пандемияси туфайли 2021 йилга кўчирилган Европа чемпионати-2020 регламентнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР:
1. Ҳар бир ўйин 90 дақиқадан иборат бўлади. Ўйин ҳар бири 45 дақиқадан иборат 2 та бўлим ва 15 дақиқалик танаффусдан иборат бўлади. Плей-офф ўйинларининг асосий вақти дуранг билан тугаса, ҳар бири 15 дақиқадан иборат 2 та қўшимча тайм белгиланади.

2. Ҳар бир жамоа 26 нафардан иборат якуний рўйхатни мусобақада рўйхатдан ўтказади. Улардан 3 нафари дарвозабонлар бўлиши шарт. Регламентга кўра, футболчиларнинг либосларидаги рақамлар 1 дан 26 гача бўлиши керак. 1-рақам эса дарвозабонлардан бирига берилиши шарт.

3. Ўйин қайдномасига 11 нафар асосий таркиб ва 15 нафар захира таркиб футболчилари киритилади ва ўйин давомида мураббий яна 5 нафар ўйинчини майдонга тушириши мумкин. Плей-офф босқичида қўшимча бўлимлар белгиланса, олтинчи ўзгаришга ҳам рухсат берилади.

МУСОБАҚА ФОРМАТИ:
4. ЕВРО-2016да жами 24та жамоа иштирок этади. Улар қуръа натижасида 6та гуруҳга (“А”дан “F”гача) бўлинишган;

5. Жамоалар гуруҳ босқичида бир-бири билан ўзаро бир мартадан ўйнаб чиқишади. Ҳар бир ўйинда: ғолиб жамоага 3 очко, дуранг учун ҳар бир жамоага 1 очкодан берилади, мағлубият учун очко берилмайди.

6. Жамоаларнинг гуруҳдаги ўринлари қуйидаги тамойиллар асосида аниқланади:

A) ўзаро ўйинларда кўп очко тўплаган жамоа;
B) ўзаро ўйинларда яхши тўплар нисбатига эга бўлган жамоа;
С) ўзаро ўйинларда кўп гол урган жамоа;
D) ушбу 3та тамойил қўлланилганидан кейин иккита жамоанинг кўрсаткичи тенг бўлиб турган бўлса, мазкур тамойиллар фақат ушбу икки жамоага нисбатан қўлланилади. Шунда ҳам ўринларни аниқлашнинг имкони бўлмаса:
E) гуруҳнинг барча ўйинларида энг яхши тўплар фарқига эга бўлган жамоа;
F) гуруҳнинг барча ўйинларида кўп гол урган жамоа;
G) гуруҳ босқичида кўпроқ ғалаба қозонган жамоа;
H) Юқоридаги тамойилларни қўллагандан кейин ҳам фақат икки жамоанинг натижалари бир хил бўлса ва бу жамоалар гуруҳнинг сўнгги турида ўзаро тўқнаш келишган бўлса, бу жамоалар ўйиндан кейин пенальтилар сериясида иштирок этишади (2тадан ортиқ жамоанинг кўрсаткичлари бир хил бўлса, пенальти тепилмайди).
I) Fair Play қоидаси ҳисоб-китоб қилинади (огоҳлантириш — 1 балл; иккинчи сариқ карточка — 3 балл; тўғридан-тўғри қизил карточка — 3 балл, сариқ карточка кетидан тўғридан-тўғри қизил карточка — 4 балл).
J) УЕФАнинг коэфициентлар жадвалида терма жамоанинг ўрни.

7. Ҳар бир гуруҳнинг сўнгги тур ўйинлари бир вақтда бошланиши шарт.

8. Гуруҳларда 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритишади. Шунингдек, 3-ўринни эгаллаган жамоалар орасидан 4та жамоа ҳам плей-офф йўлланмаси берилади. Гуруҳлардаги 3-ўринни эгаллаган терма жамоалар рейтинги қуйидагича тузилади:

А) энг кўп очко жамғарган жамоа;
B) энг яхши тўплар нисбати;
С) кўп гол урган жамоа;
D) кўп ғалаба қозонган жамоа;
E) Fair Play қоидаси ҳисоб-китоб қилинади;
F) УЕФАнинг коэфициентлар жадвалида терма жамоанинг ўрни.

9. Плей-офф босқичи нимчорак финал, чорак финал, ярим финал ва финалдан иборат бўлади.

Плей-офф босқичида ўйиннинг асосий вақти дуранг билан якунланса, қўшимча бўлимлар белгиланади. Қўшимча бўлимлар баҳснинг асосий вақти якунланганидан сўнг 5 дақиқа ўтиб бошланади. Қўшимча бўлимлар орасида танаффус берилмайди. Жамоалар қўшимча бўлимларни тўлиқ ўтказишади, яъни «олтин гол» ва «кумуш гол» қоидалари амал қилинмайди. Қўшимча бўлимлардан сўнг ҳам ғолиб аниқланмаса, навбат пенальтилар сериясига берилади.

САРИҚ ВА ҚИЗИЛ КАРТОЧКАЛАР
А) Ўйинда қизил карточка олган футболчи кейинги баҳсни ўтказиб юборади. Жиддий қоидабузарлик қайд этилган бўлса, УЕФА тартиб-интизом қўмитаси қўшимча жазо чорасини қўллаши мумкин.
В) Сариқ карточкалари сони 2тага етган ўйинчи навбатдаги баҳсда майдонга туша олмайди.
С) Чорак финал босқичидан кейин биттадан огоҳлантиришга эга бўлган футболчиларнинг сариқ карточкалари бекор қилинади.
D) Мусобақа якунланганидан кейин футболчилар ҳисобидаги сариқ ва қизил карточкалар бутунлай бекор қилинади.

ЕВРО-2020 УНВОН ВА МУКОФОТЛАРИ
Ушбу Европа чемпионати учун УЕФА қуйидаги жамоавий ва шахсий унвон ҳамда мукофотларни жорий қилган:

Европа чемпионати кубоги
- Мусобақа ғолибига финал ўйинидан сўнг ЕВРО кубогини УЕФА президенти топширади. Аммо бу Кубок УЕФА мулки ҳисобланади. Шу боис, чемпион мамлакат ассоциациясига Кубокнинг кичик ўлчамдаги нусхаси топширилади. Европа чемпионатида кетма-кет 3 марта ёки умумий ҳисобда 5 марта ғолиб чиққан жамоага Кубокнинг асл нусхаси умрбод тақдим этилади. Шундан сўнг янги Кубок учун янги давр бошланади.

- Мусобақада дастлабки 2 та ўринни эгаллаган жамоанинг ҳар бир аъзосига (40 комплект) олтин ва кумуш медаллари тақдим этилади.

Fair Play («Ҳалол ўйин») соврини.
Ушбу соврин мусобақа давомида махсус регламент асосида аниқланади ва уни қўлга киритган жамоанинг ҳар бир аъзоси ва расмий шахслари диплом билан тақдирланади.

Олтин бутса:
- Олтин бутса мусобақада энг кўп гол урган футболчига берилади. Агар икки ёки ундан кўп футболчиларнинг урган голлари сони тенг бўлса, унда ҳар бир футболчининг голларга ассистентлик қилгани инобатга олинади. Шунда ҳам ғолиб аниқланмаса, футболчиларнинг майдонда ўтказган вақти ҳисобланади ва майдонда энг кам вақт ўйнаган футболчи ғолиб деб топилади.

Мусобақанинг энг яхши футболчиси
Турнирнинг энг яхши футболчиси унвони УЕФА илмий-техник гуруҳи томонидан аниқланади.

ЕВРО-2020 СОВРИН ЖАМҒАРМАСИ
Евро-2020 умумий соврин жамғармаси 371 миллион еврони ташкил этади. Барча иштирокчи терма жамоалар автоматик тарзда 9,25 миллион евродан қўлга киритишади. Қанча узоққа борса бу маблағ кўпайиб бораверади.

Чемпион терма жамоа қўшимча 10 миллион евро қўлга киритади. Финалчи эса 7 млн. евро. Ярим финалчилар 5 млн, чорак финалга етиб борган жамоалар 3,25 млн, 1/8 иштирокчилари 2 млн еврога эга бўлишади.

Гуруҳ босқичидаги ҳар бир ғалабага 1,5 млн, дурангга эса 750 минг евро ажратилади. Шу тариқа, ғолиб терма жамоа умумий соврини 30 миллиондан ошиши мумкин.

Маълумот ўрнида, аввалги Евро-2016 турнирида соврин жамғармаси 300 миллионни ташкил этган эди.

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.