Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Июндаги энг муҳим 10 трансфер

Мемфис Депай

Қаердан қаерга: "ПСВ"дан "Манчестер Юнайтед"га
"Трансфермаркет" талқини бўйича трансфер нархи: 20 миллион евро
Товон пули миқдори: 27.5 миллиондан 34 миллион еврогача

"МЮ" ва "ПСВ" голландиялик ёш юлдузнинг савдосини май ойидаёқ ҳал қилиб улугурганди. Аммо футболчининг танинтириш маросими фақатгина ёзга келиб уюштирилди.

Луи ван Гал "қизил иблислар" раҳбариятини аукционда нафақат талаб қилинган суммани, балки рақобатчилардан кўра кўпроқ маблағ таклиф қилиб, ютиб чиқишга ишонтира олди. Мутахассис ушбу футболчига жиддий эътибор қаратиши бежиз эмас. Сабаби ван Гал Депайнинг иқтидоридан Голландия термасидаги фаолияти давомида яхши бохабар.

Мемфис – юқори иқтидорга эга порлаётган юлдуз. Аммо ҳозирча у ҳақда тугал хулосадан кўра саволлар талайгина: ажойиб эрадан сўнг АПЛнинг мураккаб шароитида ўсишга эришадими? Манкунианликларнинг асосий таркибидан кимни чиқариб юборади? Агар дебют мавсумида қийинчиликларга дуч келса, британ ОАВнинг танқидига чидай олармикин?

Данило

Қаердан қаерга: "Порту"дан "Реал"га
"Трансфермаркет" талқини бўйича трансфер нархи: 20 миллион евро
Товон пули миқдори: 31.5 миллион евро

"Реал" "Порту" билан ушбу харид борасида келишиб олганини 1-апрелдаёқ маълум қилганди.

Бу ерда гап Қироллик клуби тарихадаги энг қимматбаҳо ҳимоячи ҳақида кетмоқда. Шундай экан бразилияликнинг зиммасига жуда катта масъулият ва босим юкланиши табиий.

Испаниялик ҳимоячи Дани Карвахальда эса асосий таркибдаги ўрнини бой бериб қўйиш эҳтимоли бор. Ахир Мадридга улкан ғалабаларни кўзлаб қимматбаҳо янги футболчи келяпти-да!

Роберто Фирмино

Қаердан қаерга: "Хоффенхайм"дан "Ливерпул"га
"Трансфермаркет" талқини бўйича трансфер нархи: 25 миллион евро
Товон пули миқдори: 30.85 миллион евро

Яна битта ёш, аммо аллақачон етарли даражада тажриба тўплаб улгурган ижодкор футболчи. Фирмино ҳозирча "Ливерпул"нинг ушбу ёзги трансфер вақтидаги энг қиммат хариди бўлиб турибди.

Шу ерда ҳақли бир савол туғилади – таркибда Коутиньо бўлгани ҳолда "қизиллар"га шундай типдаги, яна катта маблағ эвазига футболчи керакмиди?

Брендан Рожерс иккала бразилияликка бўлак вазифа юклаш орқали бунга ўз жавобини беришга ҳозирлик кўрмоқда. Умуман олганда, Роберто – юқори салоҳиятга эга ажойиб футболчи. Бунга шак-шубҳа бўлиши мумкин эмас.

Жоффри Кондогбиа

Қаердан қаерга: "Монако"дан "Интер"га
"Трансфермаркет" талқини бўйича трансфер нархи: 16 миллион евро
Товон пули миқдори: 30 миллион евро

22 ёшли француз ҳозиргача "Севилья"да малака ошириб, "Монако" билан Чемпионлар Лигасида иштирок этишнинг уддасидан чиқди. Кондогбиа нафақат француз, балки кўҳна қиъта футболидаги энг умидли ва келажаги порлоқ бўлган янги номлардан бири.

Футболчи учун бир қатор грандлар ўртасида кураш кечган бўлса-да, Жоффри якунда "Интер"ни танлади.

Миланинг бошқа бир жамоаси – "россонерлар" ҳам ушбу ярим ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олишни жуда-жуда истаганди. Аммо уларнинг қўшнилари французни ўзига оғдириш вазифасини қойиллатишди.

Пауло Дибала

Қаердан қаерга: "Палермо"дан "Ювентус"га
"Трансфермаркет" талқини бўйича трансфер нархи: 23 миллион евро
Товон пули миқдори: 32 миллион евро

Туринликларни айни вақтда ёзги трансферларнинг энг фаол ва шу билан бирга энг сахий харидор деб аташ ўринли. Ахир ЕЧЛ-2015 финалчиси аллақачон жуда кўп ишларни амалга оширишга улгурди.

Хусусан, улар Карлос Тевеснинг "Бока Хуниорс"га қайтиши расмийлаштирилгунича иқтидорли Дибала билан шартнома имзолаб бўлишганди.

Сицилияда порлаган Тевеснинг ёш ҳамюрти мамлакат чемпиони таркибида ҳам айнан шу зайлда ўйнаб кета олармикин? Бу саволга шубҳасиз янги мавсум старти ойдинлик киритиб беради.

Марио Манжукич

Қаердан қаерга: "Атлетико"дан "Ювентус"га
"Трансфермаркет" талқини бўйича трансфер нархи: 26 миллион евро
Товон пули миқдори: 19 миллиона евро

Қаерда фаолият юритишидан қатъий назар мунтазам тўпурарлик салоҳиятини намоён қилувчи хорватиялик форварднинг сотиб олиниши - (яна етарли даражада камтарона нархга) бу "Ювентус" учун ҳозирнинг ўзидаёқ катта муваффақият.

Марио "Атлетико"да ўз услубида тўп сурди, аммо Диего Симеоненинг ўйин фалсафасига қоришиб кетмади.

Форварднинг Италиядаги келажаги ҳам ҳозирча шубҳа-гумонлардан ҳоли эмас. Аллегри Туринга Льорентенинг ўрнига таклиф қилинаётган бироз қайсар форвад билан тил топиша олармикин?

Жексон Мартинес

Қаердан қаерга: "Порту"дан "Атлетико"га
"Трансфермаркет" талқини бўйича трансфер нархи: 32 миллиона евро
Товон пули миқдори: 35 миллиона евро

Манжукич кетганидан сўнг "матрасчилар" асосий таркибидаги ўрин бўшаб қолганди. "Атлетико" эса уни "Порту"даги тажрибали колумбиялик форвард ҳисобига тўлдирди.

Жексон Мартинес ва ниҳоят кучли бешликда, ҳақиқий юлдуз футболчиларга қарши тўп суриб, ўз имкониятини тўлиқ намоён этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Сами Хедира

Қаердан қаерга: "Реал"дан "Ювентус"га
"Трансфермаркет" талқини бўйича трансфер нархи: 20 миллион евро
Товон пули миқдори: эркин трансфер

"Ювентус"нинг навбатдаги улкан трансфер ғалабаси. Ҳар қандай вазиятда ҳам бу ҳақиқий омад. Чунки туринликлар фақат жаҳон чемпионининг шартномаси учун пул сарфладилар. Сами Мадридни экрин агент сифатида тарк этгани учун ҳам "Реал" товон пулисиз қолди.

Хедиранинг ажойиб футболчи ва катта имкониятлар соҳиби эканини барча яхши билади. Аммо шуни ҳам ёддан чиқармаслик керакки, у ўта оғир жароҳатни бошидан ўтказди ва шу туфайли катта муддат футбол ҳавоси (ўйин амалиёти)дан четда қолди.

Агар "кекса синьоралар" янги футболчини руҳлантира олишса, у ҳолда майдон марказида яна бир етакчига эга бўлишади.

Карлос Тевес

Қаердан қаерга: "Ювентус"дан "Бока Хуниорс"га
"Трансфермаркет" талқини бўйича трансфер нархи: 23 миллиона евро
Товон пули миқдори: 5 миллион евро

Ҳаёт ўзи шунақа: қаердадир топасан, қаердадир эса йўқотасан. Аргентиналик футболчининг яна бир йил шартномаси борлигига қарамай "Юве" Карлитосни бозор нархида сота олмади.

Бунинг сабаби туринликлар Тевеснинг қарорига тўсқинлик қилишмади. Зеро, футболчи сўнгги икки йилда ўзининг фаоллиги ва тажрибаси эвазига клубга катта фойда келтиргани учун ҳам шундай ҳурматга лойиқ эди.

Карлос қадрдон "Бока Хуниорс"га қайтди ва катта эҳтимол билан бу ерда фаолиятидаги охирги даврни бошдан кечиради. Ҳақиқат шундан иборатки, Тевес сингари УСТА кўҳна қитъа, умуман жаҳон футболини тарк этмоқда.

Аммо футболчи ўзи ва оиласи учун шундай йўлни тўғри деб билди. Демак, бу ерда баҳслашишга ҳожат йўқ.

Петр Чех

Қаердан қаерга: "Челси"дан "Арсенал"га
"Трансфермаркет" талқини бўйича трансфер нархи: 12 миллион евро
Товон пули миқдори: 14 миллион евро

Жозе Моуриньо АПЛдаги тўғридан-тўғри рақобатчисини кучайтиришни истамаганди. Аммо Чех билан боғлиқ вазиятда португалиялик ўз ғурурига қарши бориб, узоқ йиллар давомида клубнинг муваффақиятларига улкан ҳисса қўшган инсоннинг кетишига ғов бўлмади.

Петр бундан буёғига Куртуага ўринбосар сифатида заҳирада ўтира олмасди. Шунингдек, оиласини Лондондан олиб кетишни ҳам хоҳламади. Айнан шу сабабли у "канонирлар"ни танлади. "Арсенал" – чехиялик дарвозабон учун ўта мос вариант. Чех энди ўзининг бой тажрибаси билан Шесни ва Оспинани асосий таркибдан чиқаришга ҳаракат қилса ажабланмаймиз.

Маҳмуджон АЗИМОВ
таржимаси

Киритилди: 06.07.2015 18:46. Ўқилди: 10764 марта. Фикрлар: 3 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 29 76
2 Милан 29 62
3 Ювентус 29 59
4 Болонья 29 54
5 Рома 29 51
6 Аталанта 28 47
7 Наполи 29 45
8 Фиорентина 28 43
9 Лацио 29 43
10 Монца 29 42
11 Торино 29 41
12 Женоа 29 34
13 Лечче 29 28
14 Удинезе 29 27
15 Верона 29 26
16 Кальяри 29 26
17 Эмполи 29 25
18 Фрозиноне 29 24
19 Сассуоло 29 23
20 Салернитана 29 14

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Сосьедад 6 11
2 Интер 6 11
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

18.03.2024. «A» Серия. 29-тур.
00:45
Интер
1-1
Наполи

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.