Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

А серия, 33-тур. «Интер» «Наполи»дан устун келди ва бошқа натижалар

Футбол бўйича Италия А сериясининг 33-турида 16 апрель куни 3та ўйин ўтказилди.

«Интер» — «Наполи»
Мамлакат чемпионлиги учун кураш олиб бораётган Неаполнинг «Наполи» клуби Миланга сафар қилиб, «Интер»га мағлуб бўлди.

Мезбонларнинг биринчи бўлимда урган икки голига «Наполи» футболчилари жавоб бера олишмади. Эндиликда жамоа ҳисобидаги очколар 70талигича қолиб, неаполликлар турнир жадвали пешқадами «Ювентус»дан 6 очкога ортда қолмоқда. 17 апрель куни «Палермо»га қарши ўз ўйинини ўтказадиган «Ювентус» 3 очкони қўлга киритса, пешқадамлар орасидаги фарқ 9 тага етади.

«Интер» эса 61 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. Ҳали тур ўйинларини ўтказмаган «Рома» ва «Фиорентина» жамоалари 64 ва 56 очко жамғарган ҳолда мос равишда 3 ва 5-ўринларни банд этган.

«Интер» — «Наполи» 2:0
Голлар: Мауро Икарди, 4 (1:0). Марсело Брозович, 44 (2:0).
Огоҳлантиришлар: Нагатомо (14), Жоржиньо (22), Мурильо (33), Перишич (42), Альбиоль (55), Кондогбиа (61), Мертенс (73).

«Карпи» — «Женоа»
Лига дебютанти «Карпи» эса хавфли зонадан чиқиб олди. «Женоа»га қарши ўйиндаги йирик ғалабада Армандо Иццонинг майдондан четлатилиши муҳим рол ўйнади. Унга қадар ҳисобда олдинда бораётган меҳмонлар, бир киши қолгандан кейин 4та гол ўтказиб юборишди. «Карпи» очколари сонини 31 та етказиб, 28 очкоси бор «Палермо»ни хавфли зонага тушириб юборди. «Женоа» эса 40 очко билан 11-ўринда қайд этилган.

«Карпи» — «Женоа» 4:1
Голлар: Леонардо Паволетти, 34 (0:1). Антонио Ди Гаудио, 45+4 (1:1). Лоренцо Лолло, 45+5 (2:1). Лоренцо Пашиути, 49 (3:1). Стефано Сабелли, 86 (4:1).
Огоҳлантиришлар: Гальоло (22), Иццо (25), Лолло (42), Поли (53), Мбакогу (67).
Четлатиш: Армандо Иццо, 45+1 (Ж).

«Болонья» — «Торино»
Ҳали лигада қолиш масаласини ҳал этмаган «Болонья» ўз уйида «Торино»га мағлуб бўлди - 0:1. Болоньяликлар 37 очко билан 13-ўринда. «Торино» эса бу ғалабадан кейин кейинги мавсумда ҳам А серияда иштирок этиш масаласини ҳал қилди - 42 очко ва 10-ўрин.

«Болонья» — «Торино» 0:1
Гол: Андреа Белотти, 90+2-пен (0:1).
Огоҳлантиришлар: Россеттини (13), Бриенца (28), Бово (41), Масина (82), Миранте (90).

Бугун «Рома» «Аталанта» майдонига боради, «Ювентус» «Палермо»ни қабул қилади, «Милан» эса сафарда «Сампдория»га қарши ўйнайди. Шунингдек, бугун «Удинезе» — «Кьево», «Фиорентина» — «Сассуоло», «Верона» — «Фрозиноне» ҳамда «Лацио» — «Эмполи» учрашувлари ўтказилади.

Киритилди: 17.04.2016 10:50. Ўқилди: 3515 марта. Фикрлар: 1 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

18.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Манчестер Сити
0-0
Интер

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. «A» Серия. 5-тур.
23:45
Интер
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.