Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Барселона” — “Интер”: тактика, биринчи гол, Месси феномени

“Барселона” таркиб қанчалик кучли бўлмасин, Мессисиз ўйнай олмайдиган жамоа. Тан олиш керак, Леосиз Каталония клуби камида ярим кучини йўқотади. Айниқса, мураккаб ўйинларда аргентиналик футболчисиз “Барселона” қийин ҳолатга тушиб қолади.

Бугун ана шундай ўйинлардан бири. Эрнесто Вальверде шогирдлари ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида Миланнинг “Интер”ини қабул қилади. Мазкур ўйиннинг мураккаблиги шундаки, айни дамдаги “Интер” анча кучайган, жамоада янги қуроллар ва янги мураббий бор. “Барселона” эса олдинги “Барселона” эмас.

ВАЛЬВЕРДЕ УЧУН ЖИДДИЙ СИНОВ

“Барселона” бугун очко йўқотмаслиги лозим. Сабаби, биринчи ўйинда Германияда Дортмунднинг “Боруссия”си билан шундоқ ҳам дуранг ўйнаган. Бордию бугун ҳам дуранг ўйнайдиган ёки мағлубиятга учрайдиган бўлса, Каталония клубининг аҳволи қийинлашиши тайин. Бу эса “Барселона”га босим юклайди.

“Интер”ни эса дуранг ҳам қаноатлантиради. Биринчидан, Милан клуби Каталонияда “Барселона”га қарши ўйнайди. Бундай ҳолатдаги дуранг Конте шогирдлари учун ғалабага тенг.

Иккинчидан, бугунги ўйиндаги дуранг “Интер”ни камида 2-ўринга жойлаштиради. Айни дамда ҳамма жамоада 1 очкодан. “Интер” “Барселона” билан дуранг ўйнаб, “Боруссия” — “Славия” ўйинида бирор бир жамоанинг қўли баланд келса, “Интер” иккинчи ўринга жойлашади. Агар юқоридаги жамоалар ўртасидаги ўйинда дуранг қайд этилса, вазият яна ўзгариши мумкин. Хуллас, дуранг натижа “Интер”ни “Барселона”дан юқорига жойлаштиради.

БИРИНЧИ ГОЛНИНГ АҲАМИЯТИ

Мазкур ўйинда агар “Барселона” ҳисобни очса, қолгани жамоанинг сценарийси бўйича кетиши эҳтимолга яқин. Боиси, “Барселона” тики-така билан бирга қарши ҳужумни ҳам эплай олади. Гризманн, Суарес, агар майдонга тушса Месси, Альба — тезкорликни яхши кўрадиган бундай футболчилар “Барселона”да истаганча топилади. Менимча, тахминан дастлабки 10 дақиқа Каталония клубининг штурми остида ўтади. Агар ана шу воқеалар давомида Вальверде шогирдлари гол уришни уддаласа, вазифа бир қадар осонлашиши мумкин.

Бордию биринчи бўлиб “Интер” гол урса, вазият “нерадзурри”лар фойдасига ўзгариши мумкин. Конте ҳам тезкор футболни хуш кўради айни дамда, “Интер” эса қарши ҳужумларга бегона эмас. Ёдингизда бўлса, Моуриньо даврида айнан тезкорлик ва қарши ҳужумлар эвазига “Интер” айнан “Барселона”ни мағлуб этганди.

КОНТЕ УЧУН БОШ ОҒРИҒИ

Биринчи турда “Славия” билан ўйиндаги дуранг Конте учун ҳам, “Интер”нинг мухлислари учун ҳам кутилмаган бўлди. Чунки “Славия” Милан клуби учун мағлуб этса бўладиган жамоа эди. Бироқ Контенинг тактикада бироз янглишгани ва омадсизлик “Интер”ни 2 очкодан маҳрум қилди.

Бугун эса Конте ана шу жиҳатларни ўйинда бартараф эта олиши керак. “Барселона”га қарши ўйинда минимал имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш, ҳар бир хавфли вазиятни самарали якунлашга интилиш лозим. Таваккал қарорларга, таваккал зарбаларга имкон қадар камроқ эътибор қаратган маъқул.

МЕССИ ФЕНОМЕНИ

Айрим хабарларга кўра, бугун Месси майдонга туша олади. Бу эса тарози палласини “Барселона” томонга оғдиради. Месси агар чиндан ҳам тушса, Вальверденинг муаммоси ўз-ўзидан камайиши ва Месси нимадир қила олиши мумкин. Янаям кўп нарса бутун жамоага, футболчиларга боғлиқ. Агар жамоадошларининг ўйини қовушмаса, Месси ҳам ҳеч нарса қила олмаслигини кўп бор кўрганмиз.

Шу пайтга қадар Месси ҳақида кўп гапирилди, гапирилмоқда. Агар бугун Месси феномени ижобий томонлама намоён бўлса, бу гаплар ўз тасдиғини топади. Акс ҳолда... Майли, бу ҳақда ўйиндан кейин фикрлашамиз.

 

 

Киритилди: 02.10.2019 14:11. Ўқилди: 9832 марта. Фикрлар: 3 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 33 86
2 Милан 33 69
3 Ювентус 33 64
4 Болонья 33 62
5 Рома 33 55
6 Аталанта 32 54
7 Лацио 33 52
8 Наполи 33 49
9 Фиорентина 32 47
10 Торино 33 46
11 Монца 33 43
12 Женоа 33 39
13 Лечче 33 35
14 Кальяри 33 32
15 Верона 33 31
16 Удинезе 33 31
17 Эмполи 33 31
18 Фрозиноне 33 28
19 Сассуоло 33 26
20 Салернитана 33 15

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

22.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Милан
1-2
Интер

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
18:00
Интер
-:-
Торино

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.