Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўша гап! Ўша Месси!

Кеча ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида кечган ўйинда «Барселона» ўз уйида муқаррар мағлубиятдан қутулиб, якунда зафар қучди. Гарчи мазкур ўйинда Суарес дубль қайд этган бўлса-да, ғалабанинг асосий сабабчиси бутунлай бошқа — Лионель Месси.

ОЧИҚ ЗОНА

Месси майдонга тушмаган пайтда рақиб ҳимоячиларининг бор эътибори Суарес ва Гризманнга қаратилади. Месси майдонда бўлганида эса камида иккита рақиб унга бириктирилади. Ҳужумлар пайтида камида иккита футболчи Мессининг зарарсизлантиришга уринади. Бу эса Суарес ва Гризманнга очиқ ҳудуд яратиб беради. Кеча ҳам шунга ўхшаш вазият юзага келди. Артуро Видаль тўпни узатаётган пайтда Мессини қўриқлашга киришган футболчилар Суаресни эътиборсиз қолдиришди. Иккинчи голда эса Месси Суаресни ажойиб узатма билан таъминлади.

ҲАМ ЮТУҚ, ҲАМ КАМЧИЛИК

Кеча Мессини асосий таркибда кўриб, икки хил хулоса чиқардим: ҳам ижобий, ҳам салбий. Ижобийси, «Барселона»да бошқа жамоалар, хусусан, «Реал»дан фарқли равишда ўйинни қутқара оладиган, ғалабани таъминлаши мумкин бўлган етакчи бор. Салбийси, «Барселона» ана шу етакчига тамомила боғланиб қолган. «Интер»га қарши ўйинда Вальверденинг жароҳатидан эндигина тузалган футболчини дастлабки дақиқаларданоқ майдонга туширишга мажбур бўлгани ҳам фикримизнинг исботидир.

Кечаги ўйинда Мессининг жароҳатидан эндигина фориғ бўлгани сезилди, барибир. Олдингидек чаққон, олдингидек шиддатли ўйнай олгани йўқ, аммо ҳозирги ҳолатида ҳам «Барселона»да керакли натижани у таъминлаяпти. Бу эса тезроқ бартараф этилиши лозим бўлган камчилик, яъни Мессисиз нимадир қила олишни ҳамон ўргана олмаган «Барселона» Лео кетадиган бўлса, қийин аҳволга тушиши табиий.

Кечаги ўйинни кўриб, шундай хулосага келдим — Месси «феномен». Айни дамда ҳеч бир жамоа Лео каби яққол етакчига эга эмас. Шу боисдан Каталония клуби совринларни қўлга киритишни ният қилган бўлса, бунинг учун Месси фақат ва фақат майдонда бўлиши керак. Ҳатто Месси тушмаган битта ўйинда ҳам унинг йўқлигини билинаётгани бор гап.

Месси — ақлли футболчи. Буни кеча унинг тўпсиз ўйинидан ҳам билдим. Тўпсиз деярли кўзга кўринмай, ҳеч ким эътиборини тортмай юрадию, тўп яқинлашганида дарров уни қабул қилиб олади ҳамда хавфли вазият яратишга интилади. Кеча ҳам рақиб футболчиларини бир нечта вазиятда алдаб, жамоадошлари учун хавфли вазият яратишга ҳаракат қилди. Месси кеча гол уриш учун эмас, жамоасининг гол уришига шароит яратиб бериш учун майдонга тушганини, кўпроқ шу вазифа унинг зиммасида эканлигини ҳис этиб ўйнади.

Иккинчи томондан, «Интер» иккинчи бўлимда ҳеч нарса қила олмади. Конте, барибир, италиялик мураббийлигига борди ва кўпроқ ҳимояга эътибор берди. Аксига олиб, қарши ҳужумларда пала-партишлик панд берди. Ўйиндан олдин Конте «Бизга мотивациянинг кераги йўқ, «Барса» номининг ўзи етарли», деганди. Буни қарангки, «Барса» номининг ўзи ҳам мотивация берибди, ҳам «Интер» футболчиларининг юрагига ваҳима солиб қўйибди. Бу эса кўплаб довдирашларга сабаб бўлди ва «Интер» бир қанча ажойиб вазиятларни кўкка совурди.

Айни дамда «Барселона» иккинчи ўринга жойлашди. Биринчи ўйинда «Славия»ни мағлуб этган Дортмунднинг «Боруссия»си. Бу икки жамоада 4 очкодан бор. «Интер» ва «Славия» эса бир очкодан тўплашган, тўплар нисбатига кўра «Интер» 3-ўринни эгаллаган.

Навбатдаги турда «Барселона» «Славия»ни имтиҳон қилади. «Интер» эса Дортмунднинг «Боруссия»си билан куч синашади. Ана шу ўйин ҳақиқий шедеврга айланса, ажаб эмас.

 

Киритилди: 03.10.2019 14:52. Ўқилди: 11929 марта. Фикрлар: 9 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 33 86
2 Милан 33 69
3 Ювентус 33 64
4 Болонья 33 62
5 Рома 33 55
6 Аталанта 32 54
7 Лацио 33 52
8 Наполи 33 49
9 Фиорентина 32 47
10 Торино 33 46
11 Монца 33 43
12 Женоа 33 39
13 Лечче 33 35
14 Кальяри 33 32
15 Верона 33 31
16 Удинезе 33 31
17 Эмполи 33 31
18 Фрозиноне 33 28
19 Сассуоло 33 26
20 Салернитана 33 15

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

22.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Милан
1-2
Интер

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
18:00
Интер
-:-
Торино

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.