Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

А серия. «Интер» «Ювентус»га мағлуб бўлди (видеошарҳ)

Италия чемпионатининг 7-тури доирасида пешқадам жамоалар тўқнаш келишди. "Интер" ва "Ювентус" жамоалари мухлисларга қизиқарли ўйин намойиш қилиб беришди.

Учрашув туринликлар учун омадли бошланди. Баҳснинг 4-дақиқасида Роналду майдонда жароҳат олиб ётганига қарамай туринликлар ҳужум ташкил қилишди. Дибала осон бўлмаган вазиятда зарба бериб, Хандановични доғда қолдирди.

Орадан 5 дақиқа ўтиб Криштиану ҳисобдаги фарқни ошириши мумкин эди. Унинг 16 метрдан йўллаган зарбаси натижасида тўп тўсинга тегиб қайтди. 19-дақиқада эса тўп Маттиас де Лигтнинг қўлига теккани учун ҳакам "Ювентус" дарвозаси томон пенальти белгилади ва ўз қарорини VAR ёрдамида текшириб олди. Лаутаро Мартинес 11 метрли жарима зарбасидан голга айлантириб, ҳисобни тенглаштирди.

Орадан 10 дақиқа ўтиб Мартинес жамоасини олдинга олиб чиқиши мумкин эди. Унинг зарбасини Шчесни қайтаришга муваффақ бўлди. Бўлимга 3 дақиқа қолганида Роналду "Интер" дарвозасига тўпни йўллади, аммо унга узатма берган Дибала офсайдда бўлгани учун гол бекор қилинди.

Иккинчи бўлим ҳам хавфли вазиятларга бой бўлди. Дастлаб Дибала яккама-якка вазиятда "нерадзурри" посбонини доғда қолдира олмаган бўлса, Весинонинг зарбасидан кейин тўп де Лигт орқали "Ювентус" дарвозаси устунига тегди. Баҳснинг 80-дақиқасида эса меҳмонлар яхши комбинация ташкил қилишди ҳамда Гонсало Игуаин миланликлар дарвозасини ишғол қилди.

"Интер" ҳисобни тенглаштиришга яқин келган эди, аммо Весино яккама-якка вазиятда Войцех Шчеснини доғда қолдира олмади.

Ушбу ғалабадан кейин "Ювентус" ўз очколарини 19тага етказди ҳамда "Интер"ни қувиб ўтиб, жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олди.

Италия А серияси, 7-тур
Интер – Ювентус 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 4 Дибала, 1:1 – 18, пенальти Мартинес, 1:2 – 80 Игуаин.
Интер – Ханданович, Годин (Бастони, 54), де Врей, Шкриньяр, Д`Амброзио, Барелла, Брозович, Сенси (Весино, 34), Асамоа, Лукаку, Мартинес (Политано, 78).
Ювентус – Шченсни, Куадрадо, Бонуччи, де Лигт, Алекс Сандро, Хедира (Бентанкур, 62), Пьянич, Матюиди, Бернардески (Игуаин, 62), Роналду, Дибала (Эмре Жан, 71).
Огоҳлантиришлар: Алекс Сандро (13), Эмре Жан (84), Пьянич (85), Весино (88), Барелла (90).

Киритилди: 07.10.2019 06:40. Ўқилди: 9248 марта. Фикрлар: 1 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 31 82
2 Милан 32 69
3 Ювентус 33 64
4 Болонья 32 59
5 Рома 32 55
6 Лацио 33 52
7 Аталанта 30 50
8 Наполи 32 49
9 Торино 32 45
10 Фиорентина 30 43
11 Монца 32 43
12 Женоа 32 38
13 Лечче 32 32
14 Удинезе 32 31
15 Кальяри 32 31
16 Эмполи 32 28
17 Верона 31 27
18 Фрозиноне 32 27
19 Сассуоло 32 26
20 Салернитана 32 15

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

08.04.2024. «A» Серия. 31-тур.
23:45
Удинезе
1-2
Интер

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Милан
-:-
Интер

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.