Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мавсум кашфиётлари

Бу мавсумда бир нечта футболчилар кўз ўнгимизда ўсиб боришмоқда. Уларнинг ўйинлари кундан-кунга яхшиланиб, ўзлари машхур бўлиб боришмоқда. Бугун ана шундай йигитларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз.

Федерико Валверде

Мадрид жамоасида янги юлдуз етишиб чиқаётганидан хабарингиз бор. Суперкубок учрашувида Моратага қарши ишлатган қўполлиги билан жамоага соврин ютишга қарашиб юборган ярим ҳимоячи мавсумнинг чинакам кашфиётига айланди.  Мавсум бошида Зидан янги ўйин услубини ўйлаб топмагунига қадар “Реал” тинмай очко йўқотавергани ҳаммага аён. Зидан ўйлаб чиққан ўйин схемасида Валверденинг тутган ўрни беқиёс. У бутун марказ бўйлаб қора ишларни бажарибгина қолмай,  ҳужумларга ҳам фаол қўшилишни уддаламоқда. Зиданнинг айтишича, уругвайлик ярим ҳимоячи вазиятлардан фойдаланишдаги муаммоларини бартараф этса, унга тенг келадиган ярим ҳимоячи сайёрамизда бўлмайди. Дарҳақиқат, “Реал Мадрид” у билан янги шартнома тузгач, Федериконинг бадал пулини 750 миллион еврога кўтариб қўйди.

Ашраф Ҳакими

“Реал”нинг барча ёшдаги жамоаларида тўп сурган футболчи ижара асосида Дортмундда тўп сураётганидан хабарингиз бор. “Қироллик клуби”даги илк марокашлик футболчи чакки ўйин кўрсатмаган бўлсада, ҳеч кимнинг эътиборини тортишни уддалай олмади. Ҳакими учун Бундеслигага йўл олиш ҳаётидаги энг омадли қарор бўлиб чиқишини кўпчилик таҳмин ҳам қилмаган бўлса керак. Қаҳрамонимиз икки мавсумдан бери “Боруссия”да муҳим фигуралардан бўлиб турибди. Уни гоҳо ўнг қанот ҳимоясида ёки чап қанот вингери сифатида майдонда кўришга кўникиб ҳам қолдик. Универсал ва жисмонан бақувват ҳимоячи давом этаётган мавсум давомида барчамизнинг кўз ўнгимизда ўсиб бормоқда. Ҳимоячи учун 6 та гол ва 6 та ассист чакки натижа эмас. Бундан ташқари, Ашраф тезлик борасида ҳам унча мунчасини ортда қолдириб кетишга қодир. Ҳимоячи бу борада декабр ойида Бундеслига рекордини ўрнатишга ҳам улгурди. “Лейпциг»га қарш учрашувда ашраф соатига 36 километр тезликда югуришга муваффақ бўлди. “Боруссия” клубида Ашрафни сотиб олиш ҳуқуқи бор, бироқ “Реал” ўз ҳимоячисни қўлдан чиқариб юборармикан?

Лаутаро Мартинес

2018 йилнинг ёзида “Интер” томонидан 25 миллион еврога сотиб олинган аргентиналик ҳужумчи ҳақида кўпчилик аввал эшитмаган эди. Икардининг жамоадан кетиши ва Контенинг “Интер” тепасига келиши Лаутаро учун янги ҳаёт бошланишидан дарак берди. Тақдир тақдим этган имкониятни йўққа чиқармаган ҳужумчи бу мавсумда топ даражага кўтарилишга муваффақ бўлди. Бугунги кунга келиб Лукаку vs Мартинес тандем деярли ҳар бир учрашувда гол киритишни уддаламоқда. Айни дамда аргентиналик ҳужумчининг ҳисобида 15 та гол мавжуд. Тезкор, теҳникаси юқори ва сўнгги зарбаси бор 22 ёшли ҳужумчининг совчилари кўпайиши таббий. Олимпиячиларимизни тажрибасизлик қилишди деб баҳона қилаётган чоғимизда, улардан кичик Лаутаро дунёни забт этмоқда. Айни дамда “кўк-қора”лар ҳужумчини 90 миллион еврога ҳам “Барселона”га сотишмади. Аргентина терма жамоаси сафида 2019-йилда 8 та гол киритган ҳужумчининг деярли кучсиз жиҳатининг ўзи йўқдек гўё. Унинг бугунги кунда шартномасидаги бадал пули 111 миллионни ташкил этади, бироқ тез орада янгиланиши кутилаётган шартномада бу сумма янда катталашиши аниқ.

Мейсон Маунт

Англия терма жамоаси сафида сўнгги 60 йил ичида гол киритган энг ёш футболчи ҳақида бундан бир мавсум илгари ҳеч ким эшитмаган ҳам эди. “Дерби”даги ўйинлари билан Френк Лемпарднинг эътиборни тортган футболчи замонавий “Челси”нинг янги Лемпардига айланиб бормоқда. Яқиндагина 21 ёшга тўлган ярим ҳимоячи марказда универсал. У ҳужумчи ортида, қанотларда ва керак бўлса таянч зонасидаги муаммоларни ҳам бартараф этишга қодир. Қисқача қилиб айтганда, мавсумнинг яна бир кашфиётларидан бири!

Адама Траоре

Барчанинг кўз ўнгида югуришдан бошқасига ярамайдиган атлет сифатида гавдаланган Траоре “Вулверҳемптон” сафида ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказмоқда. Нуну Сантуш қўл остида ўз  имкониятларни йўқотмаган ҳолда жамоавий футболчига айланган испан(аслида Мали давлатидан) АПЛни забт этишда давом этмоқда. “Барселона” тарбияланувчиси аввалари иккита футболчидан ўтиб кетгач, нима қилишни билмай қоладиган футболчи эмас. Эндиликда у қанотларда ҳужумга муҳим темпни берувчи етакчилардан бирига айланиб бормоқда. Жисмоний имкониятларидан унумли фойдаланаётган вингер бу мавсумда қайта кашф этилмоқда. У киритган голлардан 3таси “Манчестер Сити” дарвозасидан жой олгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмагани аниқ. 9 та голли узатма эгаси кўз олдимизда тобора атлетдан тактик футболчига айланиб бормоқда.

Киритилди: 27.01.2020 22:32. Ўқилди: 10145 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

18.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Манчестер Сити
0-0
Интер

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. «A» Серия. 5-тур.
23:45
Интер
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.