Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

ЦCКАга белгиялик футболчи керак

Мосвканинг ЦCКА жамоаси қишки трансфер ойнаси чоғида Белгиянинг “Андерлеҳт” клуби яримҳимоячиси Алексис Салемекерс билан шартнома тузиши мумкин. Бу ҳақида Белгиянинг бирнечта ОАВ хабар бермоқда.

20 ёшли футболчининг трансфер қийматини Белгия клуби 7 миллион еврога баҳоламоқда. “Армиячилар” иқтидорли футболчи борасида илк таклифни жўнатишга улгуришган. Футболчининг ўзи Россияда тўп суришга қарши эмас, бироқ москваликлардан тўлиқ ўйинамалиётини талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қаҳрамонимиз мавсум давомида 16 таучрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2 та гол ёзиб қўйди.

Москва клублари фаолликни оширмоқда

Москванинг бошқа бир клуби “Спартак” ҳам қишки трансферлар чоғида кучайиб олишни режалаштирмоқда.

Айни дамда клуб нишонида Буркина-Фасо терма жамаоси аъзоси Бассиру Компаоре турибди. 21 ёшлик футболчи Туниснинг “Африкэй” клубида омадли тўп суриб келмоқда. “Спартак” жамоаси ҳужумчини қўлга киритишни истаса, 7 миллион евродан воз кечиши талаб этилади. Ҳозирча, Тунис клуби “Спартак”нинг таклифига жавоб берганича йўқ. Эсалтиб ўтамиз, Компаоре давом этаётган мавсумнинг 13 та учрашувида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ёзиб қойди.

Педро Италияга йўл оладими?

Лондоннинг “Челси”ж жамоаси ярим ҳимоячиси Педрога яна бир жиддий даъвогар пайди бўлди. Таниқли “Даилй Маил” нашри берган хабарларга кўра, 32 ёшли футболчининг ҳизматлари билан “Рома” жиддий қизиқиб қолган. “Бўрилар” Педрони ёзда эркин агентга айлангач, таркибга қўшиб олмоқчи.

Манбанинг маълум қилишича, ушбу трансфер борасидаги илк музокаралар ҳам бошлаган бўлиб, “Рома” расмийларидан бири айни дамда Лондонда бўлиб турибди. Педронинг ўзи Европада қолиш истагин билдирган бўлсада, футболчини қишда ҳеч ким харид қилмоқчи эмас. Уни қўлга киритишни истаган “Виссел Кобе”, “Интер Маями” жамоалари ҳам уни эркин агент сифатида қўлга киритмоқчи бўлмоқда.

Ҳозирча Педронинг агенти мижози келажаги борасида расмий маълумот бермаган бўлсада, Унинг Римга кўчиб кетишининг эҳтимоли катта.

Яна бир ҳужумчи

“Манчестер Юнайтед” жамоаси жароҳат олган Маркус Решфорднинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини катталаштиришда давом этмоқда. "Маrcа" нашрининг маълум қилишича, “қизил иблислар” айни дамда “Валенсия” ҳужумчиси Макси Лопез билан жиддий қизиқиб қолган.

Ҳужумчини шахсан “қизил иблислар” устози Сулшернинг ўзи жамоада кўришни истамоқда. Манбанинг маълум қилишича, ингилизлар ҳужумчи борасида “Валенсия”га илк таклифни юборишган ва тез орада Максининг келажаги маълум бўлади.

Eслатиб ўтамиз, ҳужумчи ушбу мавсумда “Ла Лига”нинг 18 та ўйинида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9 та гол ёзиб қўйди.

"Валенсия" Флоренцини ижарага олади

“Италиянинг “Рома” жамоасининг универсал футболчиси Алессандро Флоренци қишки трансфер оянаси ёпилгунига қадар “Валенсия” сафига бориб қўшилади.”,-деб хабар бермоқда “Le gazzeta della sport” нашри.

Манбанинг маълум қилишича, “Валенсия” италиялик футболчини сотиб олиш шартисиз ярим мавсумга ижарага олади. Футболчи Испаниядаги 6 ой давомида 1,7 миллион евро ишлаб оладиган бўлди.

“Рома” етакчиси ушбу мавсумда атиги 15 та ўйинда иштирок этди ва бирорта гол киритишни уддалай олмади.

Киритилди: 29.01.2020 18:27. Ўқилди: 8447 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

18.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Манчестер Сити
0-0
Интер

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. «A» Серия. 5-тур.
23:45
Интер
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.