Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайрулла Ҳамидовдан «Милан дербиси»га анонс

Футбол тв каналига ўтганимдан буён тўртта дербини шарҳладим.
Учтаси пойтахт жамоалари ўртасидаги баҳс:

“Челси” – “Арсенал”
“Лацио” – “Рома”
“Реал” – “Атлетико”

Бири Турин дербиси:
"Торино" - "Ювентус"

Муҳими, бачаси шиддатли кечган. Турин дербисида асабийлик,
Лондон дербисида драма гувоҳи бўлган эрсак, Рим дербисида ўта кескин тўқнашув, Мадрид дербисида тактик юришлар...
2 та ўйинда дуранг, иккисида кичик ҳисобли фарқ. Билиб олаверинг, нақадар тенг курашлар таклиф этилган.

Бугун навбат Милан дербисига етиб келди. Бу шаҳар Италия пойтахти бўлмаса-да, гўзаллик пойтахти...

“Сан Сиро” тасвирини Микеланжело чизиб берар, биз ожизмиз.

Ҳозирда “Интер” ва “Милан” турли ҳолатда. Бири чемпионлик учун курашаётган бўлса, иккинчиси еврокубокларга йўл олса ҳам катта гап.

2020 йилнинг ўзини оладиган бўлсак, Златани билан “Милан” 7 ўйиндан 5тасида енгди. Швед ўйнамаган баҳсларда дуранг.
Милан дербисида унинг асосий таркибда бўлишини билмаймиз. Охирги дақиқаларда ҳал этилади.

Шунингдек, Лаутаро ва Шкриньярсиз қолган “нерадзурри” ўйин бошиданоқ иккинчи посбони билан ўйнаши мумкин. Самир Ҳанданович бармоғидан жароҳат олган.

Сенси ва Эриксен – иккиси бирданига туширилмаса керак, уларнинг боғлами ҳали тўлиқ ишланганига шубҳаланишмоқда.

Хуллас, муаммолар турфалигидан томонлар ўртасида тенглик бордек. Айнан шуниси керак бизга!

“Милан” ижобий натижа қайд этса, мухлислари мавсумдан рози бўлишадигандек. “Интер” учун баҳс ўз-ўзидан “ҳаёт-мамот” туркумидан...

Анонсимнинг охирида Андрей Шевченко гапини келтириб ўтаман:
“Милан дербиси ҳамиша оғир бўлади. Икки томон учун ҳам. Лекин мухлислар учун у ҳеч қачон зерикарли бўлмайди. “Сан Сиро”да икки Милан клуби ўйнаётган пайти ҳаёт тўхтаб қолади. Ҳаммаси шу мўъжаз ўйингоҳга кўчади. Энди иштирокчиларнинг ҳолатини тасаввур қилиб олаверинг. Бу оғир. Ҳатто эслагани ҳам қўрқяпман!”

225-дербида ҳам эслаб юрадиган ўйин кутиб қоламиз йигитлардан. Энг муҳими кеча Веронада ўша сенсация содир бўлди. Конте шогирдлари енгишса, яна биринчи ўринга қайтишади.

Соат 00:45да Футбол тв каналида! Бирга кузатамиз...

Киритилди: 09.02.2020 06:38. Ўқилди: 3398 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

18.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Манчестер Сити
0-0
Интер

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. «A» Серия. 5-тур.
23:45
Интер
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.