Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Заза Россияга йўл олиши мумкин

Федор Смоловни сотиб юборган Россиянинг “Локомотив” жамоаси янги ҳужумчи излашда давом этмоқда. “Sport Mediast” нашрининг маълум қилишича, “темирйўлчилар” нишонида Италиянинг “Торино” клуби футболчиси Симоне Заза турибди.

Ҳужумчининг ўзи ҳам бошқа жамоага ўтиш ҳақида бош қотирмоқда. Гап шундаки, айни дамда “буқалар” Зазага етарлича ўйин амалиётини тақдим этишмаяпти.Нашрнинг берган маълумотига кўра, руслар “Торино” билан ҳужумчининг трансфер суммасини келишиб олишса бўлгани.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Зазанинг траснфермаркет порталидаги нархи 8 миллион еврони ташкил этмоқда.

“Манчестер Юнайтед” Погбани сотмоқчи

“Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ёзда ўз еткачиси Пол Погбани сотишга тайёр эканлигини маълум қилди. Энг қизиғИ шундаки, “қизил иблилслар” франциялик ярим ҳимоячи учун 148 миллион фунт стерлинг талаб қилшмоқда.

Айни дамда, Погба учун курашга киришган “Реал Мадрид” ва “Ювентус” жамоалари бу суммани тўлашга қодир эмаслиги аниқ”,- деб хабар бермоқда “Daily Exspress” нашри.

Эслатиб ўтамиз, Погба бугунги кунда жароҳатлар сабабли жамоанинг асосий таркибдаги ўрнини тобора бой бериб қўймоқда. Агар ёзда уни ҳеч ким харид қилмаса, жамоадан кетиш учун шартноманинг тугашини кутишга тўғри келади.

“Ювентус” Ремзи борасида қарор қабул қилди

Туриннинг “Ювентус” жамоаси ярим ҳимоячиси Аарон Ремзи ёзда жамоани тарк этмоқчи бўлаётганидан хабарингиз бор. “Tuttosport” нашрининг маълум қилишича, турин супер клуби уелслик футболчининг кетишига қарши эмас, бироқ уни қўлга киритишни истаган клублар 30 миллион евро тўлаши кераклигини маълум қилган.

Шу йўсинда, “зебра”лар футболчининг трансферидан яхшигина фойда билан чиқишни режалаштирмоқда. Айни дамда, футболчи борасида Ангилиянинг бир нечта клублари ва ПСЖддан таклифлар келиб тушган.

Эслатиб ўтамиз, Арон Ремзи мавсум бошида “Ювентус” сафига эркин агент мақомида келиб қўшилган эди.

Нигериялик янги юлдуз

«Вильярреал» жамоаси ҳужумчиси Самуэль Чуквуэзе бир йўла 3 та АПЛ грандлари нишонида турибди. “Билд” нашрининг маълум қилишича, 2- ёшли футболчи учун ёзда “Ливрерпул”, “Челси” ва “Манчестер Сити” жамоалари куришга киришади.

Аслида, ҳужумчи қишдаёқ бошқа жамоага ўтиши таҳмин қилинган эди, бироқ “сариқ сувости кемаси” мавсум ўртасида уни қўйиб юборишни истамади. Айни дамда иқтидорли ҳужумчини трансфермаркет портлаи 30 миллион еврога баҳоламоқда. Шундай бўлсада, испанлар ҳужумчини 50 миллиондан камига қўйиб юбормасликлари аниқ.

Коутиньога даъвогарлар сони ортмоқда

Айни дамда ижара асосида “Бавария”да тўп сураётган Коутиньога харидорлар ортиб бормоқда. Футболчининг ўзи Мюнҳенда қолишни истаётган бўлсада, “Бавария” унинг трансферини сотиб олишдан бош тортмоқда.

"АS” нашрининг маълум қилишича, бразилиялик футболчи учун ёзда Англиянинг бир йўла иккита клуби кураш олиб боради. Манбанинг маълум қилишича, Филиппе “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” жамоалари нишонида турибди. Жамоалар футболчи учун “Барселона” талаб қилаётган 80-90 миллион еврони тўлашга тайёр эканлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньо билан Туриннинг “Ювентус” жамоаси ҳам жиддий қизиқиб қолган.

Киритилди: 11.02.2020 16:00. Ўқилди: 8251 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

18.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Манчестер Сити
0-0
Интер

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. «A» Серия. 5-тур.
23:45
Интер
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.