Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Барселона” Мексикаликфутболчи оладми?

Испаниянинг Маrcа нашри берган хабарларга кўра, Каталониянинг “Барселона” жамоаси “Вулверҳемптон” клуби ҳужумчиси Раул Хименесни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Манбанинг маълум қилишича, футболчи борасидаги музокарлар ёзда старт олади. “Бўрилар” ўз ҳужумчисини 70 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Раул “Вулвурҳемптон” жамоаси сафида 83 та ўйинда майдонга тушган. Унинг хисобида 37 та гол ва 17 та ассист мавжуд.

“Манчестер Сити” “юлдузча”ни кузатмоқда

Англиянинг “Манчестер Сити” футбол клуби скаутлари айни дамда Чехияда бўлиб турибди. ТМW нашрининг берган маълумотларига қараганда, “шахарликлар” “Спарта” ва “Слован” ўртасидаги учрашувни стадиондан кузатишган. Гап шундаки, “Спарта” сафида тўп сураётган Адам Гложек “Сити” жамоасини нишонида турибди. Маълумотларга қараганда, клуб скаутлари 17 ёшли ҳужумчининг ўйинларидан қониқиш хосил қилган ва футболчи ёзда Манчестер шахрига кўчиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи аллақачон 29 таўйинда майдонга тушди ва ўз хисобига 6 та гол ёзиб қўйди.

“Бенфика” футболчиси 6 та гранд нигоҳида


Португалиянинг “Бенфика” клуби ҳимоячиси Рубен Диаш ёзда гранд жамоалардан бирига ўтади. Бу ҳақида “Mirror” нашри маълумот тарқатмоқда.

Ҳимоячини қўлга киритиш учун курашга “Манчестер Сити” жамоаси ҳам қўшилган бўлиб, “шахарликлар” ҳимоячи учун 80-100 миллион атрофида тўлашга ҳам тайёр эканликларини маълум қилишган.

Шунингдек, ҳимоячи билан «Атлетико», «Ювентус», «ПСЖ», «Реал Мадрид» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари ҳам қизиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Диаш Португлия чемпионатининг 21 та учрашувида майдонга тушди ва 1 та гол киритишга муваффақ бўлди.

“Реал Мадрид”га “Сити” футболчиси керак


Мадриднинг “Реал” клуби “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Фил Фоденни ўз таркибига қўшиб оишни истамоқда.

“DonBalon” нашрининг маълум қилишича, “қироллик клуби” Фоденни Лука Модричнинг ўрнини эгаллашини таҳмин қилмоқда. Шу сабабли, “қаймоқранглилар” ярим ҳимоячини қўлга киритиш учун “Манчестер Сити”га 80 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Эсалтиб ўтамиз, Фоден ушбу мавсумда АПЛнинг атиги 11 та учрашувидагина майдонга тушди ва 1 та ассистни амалга оширди.

Коутиньо қайси клубга ўтади?

Айни дамда ижара асосида “Бавария”да тўп сураётган “Барселона” футболчиси ёзда катта эҳтимол билан ПСЖ жамоасига ўтади. Бу ҳақида “LeParisen” нашри маълум қилмоқда.

“Бавария” бразилиялик футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олишдан бош тортгач, ПСЖ Коутиньони Парижга олиб келиш ишларини бошлаб юборди. “Барселона” ярим ҳимоячи учун 120 миллион евро қўлга киритишни истаётган бўлсада, ПСЖ Коутиньони 80 миллион эвазига қўлга киритмоқчи.

Киритилди: 19.02.2020 02:42. Ўқилди: 10353 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

18.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Манчестер Сити
0-0
Интер

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. «A» Серия. 5-тур.
23:45
Интер
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.