Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Арсенал” Обемеянгни ушлаб қолмайди

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ўз ҳужумчиси Пьер-ЭмерикОбамеянгниёзда сотиб юборишга тайёр эканлигини маълум қилди. Гап шундаки, “Кононирлар” габонлик футболчини куч билан жамоада олиб қолмоқчи эмас. Сабаби Обамеянг жамоа билан 2021-йилга қадар тузилган шартномани узайтиришдан бош тортгач, “Арсенал” шу қарорга келди.

“Daily star” нашрининг маълум қилишича, “кононирлар” ёзда футболчи борасидаги барча таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Шунга қарамай, Лондонликлар футболчини иложи борича АПЛ жамоаларига сотмасликка ҳаракат қилади.

Айни дамда габонлик ҳужумчини қўлга киритиш учун “Интер” ва “Барселона” жамоалари асосий даъвогар бўлиб турибди.

“Бавария” янги ҳимоячи топди

Мюнҳеннинг “Бавария” жамоаси “Фрайбург” марказий ҳимоячиси Робин Кох билан жиддий қизиқиб қолди. Айни дамда Кох ўзининг Бундесигадаги 3-мавсумини ўтказмоқда.

“Bild” нашрининг маълум қилишича, Мюнҳен клуби Робинни тез орада жамоадан кетиши кутилаётган Жером Боатенгнинг ўрнини эгаллашига умид қилмоқда.

Шунга қарамай, футболчини қўлга киритиш осон бўлмаслиги аниқ. Марказий ҳимоячи учун шунингдек “РБ Лейпциг” ва “Бенфика” жамоалари ҳам курашга киришган.

“Фрайбург” катта эҳтимол билан ёзда ўз етакчисини сотиб юборади. Сабаби, клуб ва футболчи ўртасидаги шартнома 2021-йилга қадар мўлжалланган.

“Челси”дан БООМ бўладими?

 

“Okdiario”нинг хабар беришича, “Челси” Ян Облак борасида “Атлетико Мадрид”га фантастик таклиф жўнатмоқчи. Унга кўра, “аристократлар” Облак учун Кепа Аррисабалага ва 30 миллион евро беришни режалаштирмоқда. Бу таклиф ёзда кўриб чиқилади. Ҳозирча “Атлетико” “Челси”нинг таклифига реакция билдиришга шошилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” посбони “Ла Лига”нинг 25 та учрашувида майдонга тушган бўлиб, ўйинларнинг 11 тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

“Ювентус” футболчиси АПЛ клубига ўтиши мумкин

Туриннинг “Ювентус” жамоаси ярим ҳимоячиси Блес Матиюди ёзда АПЛ клубларидан бирига ўтиши мумкин.

“Calciomercato” нашри берган маълумотларга қараганда, 32 ёшли футболчи билан “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” жамоалари жиддий қизиқиш билдирган.

Франциялик футболчига Турин супер клуби 2022-йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқда. Агар, Матиюди шартнома имзолашдан бош тортса, ёзда эркин агент сифатида истаган жамоасига ўтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи ушбу мавсумда “А серия”нинг 22 та ўйинида ишиток этди ва ўз ҳисобига 2 та ассистни ёзиб қўйди.

Жозе собиқ шогирдини янги жамоасига чорламоқда

 

Лондоннинг “Тоттенҳэм” жамоаси бош мураббийи Жозе Моурино ёзда эркин агентга айланиши кутилаётган “Челси” футболчиси - Виллианни ўз жамоасига чорламоқда.

“Dailystar” нашри берган хабарларга кўра, мураббий аллақачон бразилиялик футболчи билан алоқага чиқишга улгурган.

Хабарингиз бор, айни дамда Виллиан “Челси”нинг асосий футболчиси бўлишига қарамай, “аристократлар” билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаяпти.

Киритилди: 25.02.2020 19:22. Ўқилди: 10226 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 33 86
2 Милан 33 69
3 Ювентус 33 64
4 Болонья 33 62
5 Рома 33 58
6 Аталанта 32 54
7 Лацио 33 52
8 Наполи 33 49
9 Фиорентина 32 47
10 Торино 33 46
11 Монца 33 43
12 Женоа 33 39
13 Лечче 33 35
14 Кальяри 33 32
15 Верона 33 31
16 Фрозиноне 34 31
17 Эмполи 33 31
18 Удинезе 33 28
19 Сассуоло 33 26
20 Салернитана 34 15

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

22.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Милан
1-2
Интер

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
15:30
Интер
-:-
Торино

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.