Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

А серия. «Ювентус» «Интер» устидан зафар қучди (видеошарҳ)

Италия чемпионатининг 26-тури доирасида марказий ўйин бўлиб ўтди. «Ювентус» ўз майдонида бўш трибуналара қаршисида «Интер»ни қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасида мезбонлар ҳисобни очиш учун 2та имкониятга эга бўлишди. Аммо йўлланган зарбаларни Ханданович қайтаришга муваффақ бўлди. Танаффусга 8 дақиқа қолганида Шчесни "Юве"дан голдан қутқарди.

Баҳснинг 55-дақиқасида эса ҳисоб очилди. Матюиди чап қанотдан жарима майдонига кирди ва дарвоза майдончасига узатма берди. Роналду тўхтатиб берган тўпни Рэмзи яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди.

Орадан кўп ўтмасдан Пауло Дибала маҳорати эвазига рақиб дарвозасига иккинчи тўпни жойлади. Аргентиналик футболчи ўнг қанотдан Рэмзига узатма берди ва жарима майдонига яқинлашди. Дибала жамоадошидан тўпни қайта қабул қилди ҳамда финт ишлатиб Янг ва Шкриньярдан ўтиб кетди. Унинг 10 метрлардан йўллаган зарбасини Ханданович қайтара олмади.

Учрашувнинг 79-дақиқасида Эриксен ўйинга интригани қайтариши мумкин эди. Аммо даниялик футболчининг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Роналду бир ҳужумнинг ўзида иккита зарба беришга муваффақ бўлди. Аммо ҳар сафар унинг зарбаларига бироз аниқлик етишмади.

Ушбу ғалабадан кейин "Ювентус" ўз очколарини 63та етказди ва 1-ўринга қайтди. "Лацио" туринликлардан 1 очко ортда қолаётган бўлса, "Интер" битта захира ўйинига эга бўлган ҳолда 9 очко ортда қолиб кетди.

Италия А серияси, 26-турнинг қолдирилган ўйини
ЮВЕНТУС – ИНТЕР - 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 54 Рэмзи, 2:0 – 67 Дибала.
Ювентус – Шченсни, Куадрадо, де Лигт, Бонуччи, Алекс Сандро (Де Шильо, 77), Рэмзи, Бентанкур, Матюиди, Дуглас Коста (Дибала, 59), Игуаин (Бернардески, 80), Роналду.
Интер – Ханданович, Шкриньяр, де Врей, Бастони, Кандрева (Гальярдини, 74), Весино, Брозович, Барелла (Эриксен, 59), Янг, Лукаку (Санчес, 77), Мартинес.
Огоҳлантиришлар: Шкриньяр (63), Весино (71), Брозович (79), Роналду (87).
Четлатиш: Паделли (79).

Киритилди: 09.03.2020 06:53. Ўқилди: 7727 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

18.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Манчестер Сити
0-0
Интер

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. «A» Серия. 5-тур.
23:45
Интер
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.