Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Байналминал йигит ва... клуб»

Бугун 9 март ва бу санани бошқача эътибор билан кутадиган футболчи ҳамда клубга тўхталиб ўтаман.

Юрий Жоркаефф номини бизнинг авлод жуда яхши билади. Франция терма жамоаси ҳали гранд бўлмасидан олдин, Зидан аталмиш даҳони кашф этмасидан олдин учранглиларнинг ишонгани биз ҳикоя қилаётган арман ўғлони эди.

Унинг чиройли ўйинларидан 1996 йилги Евро турнирида баҳра олганмиз. Шунингдек, А сериядаги юлдузли онларини кузатганмиз.

1968 йили туғилган Юрий бугун 52 ёшга киради. Мураббийлик соҳасида кўринмаяпти, қизиғи. Ваҳоланки, майдонда анча ақлли ҳаракатлари билан ажралиб турадиган унинг авлоди бу масалада ҳаракат қилиб кўришди. Хусусан, терма жамоадаги дўсти – Зидан.

Жоркаефф Франциянинг Лион шаҳрида туғилган бўлса-да, арман халқининг анъаналарига садоқат кўрсатиб яшади. Чунки ота томонидан у арман, бобоси қалмиқ элатига аралаш арманлардан. Онасининг қонида поляк қони ҳам бор. Ўзи Франция терма жамоаси аъзоси бўлган.

Учранглилар таркибида у 1998 йили жаҳон чемпиони бўлди, икки йил ўтгач қитъани ҳам забт этди. Зидан соясида бироз кўринмай кетган бўлса ҳамки, барибир муҳим ўйинчи бўлиб қола олди.

Қонида бир неча миллатнинг улуши бўлган йигитнинг клуб фаолияти ҳам қизиқ: Жоркаеффнинг энг зўр ўйинларини “Интернационале” клубида кўрдик. Байналмилаллик шиорига айланган жамоада порлаётган байналмилал юлдуз...

Бугун Жоркаефф 52 баҳорини нишонлаётган бўлса, “Интер” клубига асос солинганига 112 йил тўлди. 19-асрнинг охирида пайдо бўлган “Милан” клубида икки армия вужудга келиши натижасида (бир томон клубда фақат итальян футболчилари ўйнашини, бир томон бошқа миллат вакилларига ҳам имкон бериш кераклигини илгари суриб чиқишган) ажралиб чиққан томон “Интер”га асос солганини кўпчилик яхши билади. Клубнинг келиб чиқиши ҳам шу масалага оидлигига қаранг-да энди;)

"Интер" Италия А сериясида ҳеч қачон пастки лигага тушиб кетмаган ягона клуб ҳисоланади. Шунингдек, “нерадзурра” Италия клублари ичида бир йилнинг ўзида “олтин требл” соҳиби бўлган ягона жамоа.

Бизнинг вақтимиз билан бонг 9 мартга ўтган оқшом “Интер” Туринда А серия етакчиси “Ювентус”га қарши сафланди. Байрамга зўр совға улаша олмади жамоа, начора...

Шундай бўлса ҳам, “Интер” мухлислари, сизни табриклаймиз. Агар ёш авлод бўлсангиз, Жоркаеффнинг голларидан ҳам баҳра олиб қўйинг! Зотан бу либосда қандай даҳо йигитлар ўйнаганини билиб оласиз.

Юрий Жоркаеффнинг "Интер" сафида энг яхши 10та голини қуйида томоша қилишингиз мумкин.

Киритилди: 09.03.2020 07:28. Ўқилди: 7437 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

18.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Манчестер Сити
0-0
Интер

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. «A» Серия. 5-тур.
23:45
Интер
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.