Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Юве” Игуаиндан қутулмоқчи

 

Туриннинг “Ювентус” жамоаси ёзда аргентиналик ҳужумчи Гансало Игуаинни сотиб юборишни режалаштирмоқда. Аслида, Гансало ва клуб ўртасидаги шартнома яна бир ярим йил давом этиши мумкин, бироқ Туринсуперклуби унинг ўрнига ёш ва кучли ҳужумчилардан бирини жалб этмоқчи.

“Tuttosport ” нашри берган хабарларга қараганда, клуб шортлистида Вернер, Жезуз  ва Икарди сингари футболчилaр мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Игуаин ушбу мавсумда 23 та учрашувда майдонга тушди ва 5 та гол киритишга муваффақ бўлди.

“Арсенал” Маленни ортга қайтармоқчи

 

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ПСВ ҳужумчиси Донуэл Маленни кўз остига олиб қўйди. “Le10sport” нашри берган хабарларга кўра, “кононирлар” ёзда голландиялик футболчини 50 миллионга сотиб олади.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоиз-ки, Мален ПСВ сафига ўтгунига қадар икки йил давомида Лондон клуби академиясида шуғулланган эди.

Шунингдек, “Арсенал” ёзда Мерих Демирелнинг ҳам трансферини амалга оширишга яқин турибди. Манбанинг берган хабарларига кўра айнан шу икки футболчи ёзда “тўпчилар”нинг асосий нишонига айланади.

Ракитич қоладими?

 

Каталониянинг “Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ёзда клубдан кетиши аниқ бўлди. Маълумотларга қараганда, клуб футболчи билан бу борада келишиб олган ва барчаси осонлик билан амалга ошиши тахмин қилинмоқда.

“Mundo Deportivo” нашри берган хабарларга таянадиган бўлсак, хорватиялик футболчи ўз фаолиятини Мадриднинг “Атлетико” сафида ўтказиши ҳақиқатга яқин турибди.

Шунингдек, унинг хизматлари билан Италиянинг бир нечта клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Перишич қоладими?

 

Айни дамда ижара асосида “Бавария” шарафини ҳимоя қилаётган Иван Перишичнинг клубда қолиши борасидаги савол ҳали-ҳамон очиқлигича қолмоқда.

“FootballItalia” нашри берган хабарларга қараганда, Мюнҳен клуби Перишичнинг трансферини сотиб олиши мумкин. Шунингдек, “Kicker” нашри ҳам Перишич Мюнҳенда қолиши борасида расмий маълумот тарқатишни бошлади.

Ҳуқуқлари Италиянинг “Интер” жамоасига тегишли бўлган хорватиялик футболчининг ўзи ҳам Мюнҳенда қолишни истамоқда. Айни дамда футболчининг агенти ҳеч қандай сирни ошкор қилмаган бўлсада, катта эҳтимол билан Иван “Бавария”ни тарк этмайди.

Виллиан учун янги номзод пайдо бўлди

 

Лондоннинг “Челси” жамоаси ярим ҳимоячиси Виллиан ёзда ПСЖ клубига ўтиши мумкин.

Бу ҳақида Британия нашрлари маълум қилмоқда. Шунингдек “Le10sport” нашри берган маълумотга кўра, бразилиялик футболчи Парижга кўчиб ўтиши мумкин.

Гап шундаки, футболчи ва “Челси” янги шартнома борасида келишувга эриша олмаяпти. Шу сабабли, Виллиан камида 3 йиллик шартнома таклиф қилишга қодир жамоада тўп суриш ниятида эканлигини яшириб ўтирмади.

Манба берган хабарга кўра ярим ҳимоячи учун Париж клуби 3 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр эканлигини маълум қилган.

Ҳозирча ушбу трансфер борасида янги маълумотлар йўқ, бироқ Виллианнинг ёзда Лондонни тарк этиши тобора ҳақиқатга айланиб бормоқда.

Киритилди: 10.03.2020 04:09. Ўқилди: 11899 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

18.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Манчестер Сити
0-0
Интер

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. «A» Серия. 5-тур.
23:45
Интер
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.