Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Футбол ёки ҳамён?

Stadion.uz корона-танаффус чоғида кучли бешликдаги футболчиларнинг маошлари тақдири билан таништириб ўтади.

Бугунги кунга келиб, гранд клубларда футболчиларнинг маоши жуда катта суммага айланиб бормоқда. Ачинарлиси шундаки, коронавирус сабабли клубларнинг даромади кескин камайиб кетди. Оқибатда, баланс йўқолди ва энди жамоалар ўз футболчиларига маош тўлашда муаммоларга дуч келишмоқда. Бундай оғир вазиятда айрим клублар ўз футболчилари ва персонали билан келишган ҳолда моашларини қисқартиришмоқда. Хўш бундай ишга кучли бешлик жамоаларидан қайси клублар қўл уришга улгурди?

Англия премьер-лигаси

Ҳозирча, АПЛ клубларидан бирортаси ўз футболчиларининг маоши қисқаргани ёки музлатилгани борасида баёнот билан чиқмади. Шунга қарамай, “Тоттенҳэм”, “Норвич” ва “Ньюкасл” клублари ўз ходимларинивақтинча таътилга чиқариб юборган. Бу клубларда айни дамда контракт асосида ишлаётган инсонларгина маош олишмоқда,холос.

Клубларнинг бундай йўл тутаётгани Британия матбуотида кескин фикрлари уйғотмоқда. Нашрлар оддий хизматчиларни ишсиз қолдириш ўрнига, хафтасига 200 минг евро маош олаётган футболчиларни сиқувга олиш керак деб ҳисобламоқда. Ҳозирча АПЛ раҳбарлари бу масала борасида ҳеч қандай қарорга келишгани йўқ, бироқ агар клублар ва футболчилар ўзаро келишган ҳолда маошларни қисқартишига қарши эмаслигини расман маълум қилиб улгурди.

Испания Ла Лигаси

Испанияда биринчилардан бўлиб “Барселона” клуби ҳаммага ўрнак бўлди. Каталония клуби футболчилари ўз ихтиёрлари билан маошларининг нақд 70 фоизидан воз кечишганини расман эълон қилишди. Бундан ташқари, етакчи футболчилар клубда хизмат қилаётган ишчиларнинг маоши борасида ҳам кўмак беришни ўз бўйнига олишга ҳам улгуришди.

“Барселона” амалга оширган камхаржлик тез орада “Реал Мадрид”да ҳам кўзга ташланиши ҳеч гап эмас. Аслида, “Реал Мадрид” молиявий томондан жуда бақувват клуб, бироқ “Барса” ва “Атлетико” вазиятдан осонгина чиқиб кетишини томоша қилиш Пересга осон бўлмаслиги аниқ. ASнашри берган хабарларга қараганда, Флорентино бир йилда “Реал”нинг футболчи ва баскетболчилари учун 800 миллион евро маош тўламоқда. Тез орада корона-танаффус сабабли Перес ҳам ўз позициясини ўзгартирса, ажаб эмас. Қизиқ томони шундаки, Роналдога тегишли бўлган “Реал Валядолид” футболчилари нафақат маошларининг қисқаришига, балки коронавирусга тест топширишдан ҳам бош тортишди. Қолган клубларда эса ҳозирча жим-житлик ҳукмрон.

Италия А серияси

Италия биринчилардан бўлиб ўз ички чемпионатини тўхтатган мамлакат саналади. Айни дамда Италиядаги аҳвол оғирлигича қолмоқда. Ҳозирча маошлар борасида умумий қарор қабул қилинганича йўқ, бироқ айрим клублар футболчилар билан келишувга эришишга муваффақ бўлди.

Мисол учун Роналду ва унинг жамоадошлари март, апрель, май ва июньойларидаги маошининг катта қисмидан воз кечишга қарор қилишди. Шу йўсинда “Ювентус” 100 миллион евро тежаб қолишга муваффақ бўлгани эътиборга молик.

Германия Бундеслигаси

Германияда барчаси режа асосида кетмоқда. Биринчи бўлиб Гладбахнинг “Боруссия”си, кейин «Вердер», «Шальке», «Унион», «Вольфсбург» ва «Байер» футболчилари ўз маошининг 20 фоизидан воз кечди. Яқиндагина “Бавария” ва “Боруссия Дортмунд” клублари ҳам ўз футболчиларининг маоши қисқартирилганини эълон қилди.

Германияда футбол катта муаммога дуч келганини барча тушиниб турибди. “Bild”нашри берган хабарларга таянадиган бўлсак, тез орада барча Бундеслига клублари футболчилар маошининг кескин камайганини эълон қилади.

Франция Лига 1

Умумий тарзда барча футболчиларнинг маошини камайтириш қарори Францияда орзулигича қолмоқда. Шунга қарамай, Лига 1 раҳбарлари ўз футболчилари билан келишган ҳолда маошларнинг қисқартирилишига қаршилик қилмаяпти. Ҳозирча “Амьен” футболчилари маошининг 16 фоиздан воз кечган бўлса, “Лион” ва “Марсель” клублари футболчиларнинг маошидан 30 фоизини ушлаб қолишмоқда.

“ПСЖ”раҳбарлари ҳам ана шундай “савобли ишга” қўл урмоқчи эди, бироқ клуб футболчиларнинг бирортаси унамади. Тўғрироғи, уларнинг деярли барчаси клуб рухатисиз ўз юртларига учиб кетишган ва бу савол ҳавода муаллақ қолмоқда.

Киритилди: 04.04.2020 07:04. Ўқилди: 4699 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

18.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Манчестер Сити
0-0
Интер

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. «A» Серия. 5-тур.
23:45
Интер
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.