Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер нархи кескин тушиб кетган футболчилар топ 7

Stadion.uz корона-танаффус сабабли трансфермаркет порталида кескин арзонлаб кетган футболчилар билан таништириб ўтади.

Кристиан Эриксон -32 миллион евро

 

Қишда даниялик футболчи АПЛдан “А Серия”га кўчиб ўтгач, кутилганидек асосий таркиб футболчисига айлана олмади. Боз устига, футболдаги тўхталиш сабабли Эриксенда 4 йил деганда биринчи бор трансфер қиймати тушиб кетди.

 

Филиппе Коутиньо -34 миллион евро

 

Бразилиялик футболчи трансфермаркетдаги янгиланган нархларга кўра, 34 миллион еврога арзонлаб кетди.

Эндиликда уни қўлга киритишни истаган клуб 56 миллион евро тўлашига тўғри келади. Ваҳоланки, “Барселона” бразилиялик футболчи учун “Ливерпуль”га 120 миллион евро тўлаган эди.

Бундан кўриниб турибдики, Коутиньо “Барселона”га ўтгач, 60 миллионга арзонлаб кетди.

Антуан Гризман -34 миллион евро

Антуан ёзда “Барселона” сафига келиб қўшилиши учун Каталония клуби 120 миллион евродан воз кечишига тўғри келди.

Афсуски, амалдаги ЖЧ ғолиби деярли бир мавсум давомида трансфермаркет порталининг ҳисоб-китобларига кўра умумий 50 миллион еврога арзонлади.

Бундай пастлашга Гризманнинг “Барселона”даги нурсиз ўйинлари сабаб бўлмоқда.

Лионель Месси -38 миллион евро

Коронавирус сабабли Лео ҳам трансфермаркетдаги ўрнини бўшатиб беришга мажбур бўлди. 6 бор “Олтин тўп”га лойиқ кўрилган футболчи 38 миллион евро “йўқотгач”, 7 та футболчини трансфер нархи борасида ўзидан олдинга ўтказиб юборди. Шунга қарамай, Месси 30 ёшдан ошган футболчилар ичида 100 миллиондан юқори баҳоланган ягона футболчи бўлиб турибди.

Усман Дембеле -44 миллион евро

 

Бугунги рўйхатимиздаги “Барселона”нинг 4-футболчиси – Усман Дембеленинг ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди.

Француз катта эҳтимол билан ёзда Испанияни тарк этадиган кўринади. Афсуски, каталонияликлар камида 10 йил Усманни клуб тарихидаги энг омадсиз трансфер сифатида эсга олишлари мумкин.

Неймар -52 миллион евро

 

Бразилиялик ҳужумчи корона-танффус чоғида янгиланган нархлар эълон қилингач, нақд 52 миллионга арзонлагани маълум бўлди.

Дунёнинг энг қиммат футболчиси мақомида ПСЖ клуби либосини кийган футболчи тинмай “Барселона”га қайтиш ҳаракатида юрибти.

Эндиликда Неймар учун трансфермаркет портали берган хабарларга кўра 128 миллион евро тўлаш кифоя қилади, бироқ Париж клуби ҳужумчини бу суммага қўйиб юбормаслиги аниқ.

Эден Азар -70 миллион евро

Барчадан кўра сўнгги бир ой ичида Эден Азарда катта “йўқотиш” кузатилди. Қаҳрамонимиз трансфер қийматининг 70 миллионини йўқотгач, рўйхатимизнинг биринчи поғонасига лойиқ кўрилди.

Тўғри ҳозир ҳам белгиялик футболчини трансфермаркет 80 миллионга (чакки нарх эмас) баҳоламоқда, бироқ бу Азар учун жуда паст кўрсатгич.

Тўхтаб қолган мавсум, жароҳатлар ва омадсиз дебют Азарнинг трансфер қийматига катта таъсир ўтказган кўринади. Шундай бўлсада, Эденда барчасини ўнглаш ва ўз даржасига қайтиш учун етарлича вақт мавжуд.

Киритилди: 12.04.2020 05:57. Ўқилди: 7727 марта. Фикрлар: 2 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

22.09.2024. «A» Серия. 5-тур.
23:45
Интер
1-2
Милан

Навбатдаги учрашув

28.09.2024. «A» Серия. 6-тур.
18:00
Удинезе
-:-
Интер

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.