Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Sky Sports” “Нюкасл” аслида кимлар билан музокара ўтказаётганини маълум қилди

Расман “Ньюкасл” Майк Эшлига қарашли бўлсада, жамоа тез орада Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад Бин Салмон бошқарувидаги фонд қўлига ўтиши аниқ бўлиб улгурди. Сўнгги маълумотларга қараганда, Эшли жамоанинг аксияларини топширгани учун 300 миллион евро ишлаб олиши кутилмоқда. Ҳали “Ньюкасл” тўлиқлигича янги раҳбарлар қўлига ўтмай туриб, аллақачон юқори даражадаги ижрочиларга “совчилик” қилишни бошлай юборди ўтамиз.. Sky Sports нашри янги “ньюкасл”нинг шортлистида аслида кимлар борлиги ҳақида расмий маълумот билан чиқди. Унга кўра, Неймар, Кавани, Коутиньо сингари футболчиларнинг янги мавсумда жамоага келиб қўшилиш эҳтимоли жуда паст. Манбада ёзилишича, клуб аслида бор йўғи 4 та футболчи билан музокаралар олиб бормоқда. Бугун ана шу футболчилар билан қисқача таништириб

Калиду Кулибали

 

Сенегаллик футболчи бундан бир неча йиллар илгари, дунёнинг энг кучли марказий ҳимоячиси эди. Афсуски, “Наполи”даги кутилмаган тарқоқлик сабабли унга бўлган эътибор кескин пасайиб кетди. Шунга қарамай, Кулибали ўз фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. “ Sky Sports” нашри айни кунларда Кулибалининг дадаси “Ньюкасл” аъзолари билан учрашганини ва клубга ўз шартларини эълон қилганини маълум қилмоқда. Калиду билан сўнгги йилларда ПСЖ жамоаси жиддий қизиқиб келаётгани боис, футболчини Парижга йўл олиши ҳақида миш-мишлар авж олганидан хабарингиз бор. Шундай бўлсада, ПСЖ тез орада 29 ёшни қарши олиши кутилаётган ҳимоячи учун 80 миллион евро тўлишига ишониш қийин. Боз устига, муолиявий муаммолар чоғида. Айни дамда, Кулибали “Ньюкасл”нинг асосий нишонидан бири бўлиб турибди.

Дони Ван Де Бек

 

Қаҳрамонимиз “Аякс”нинг ЕЧЛ даги ишончли ўйинларидан сўнг, грандлардан бирига бориб қўшилиши тахмин қилинган эди. Амалда бундай бўлиб чиқмади. Дони яна бир мавсум Амстердамда қолишга қарор қилди. Қайсидир маънода, бу қарор ўзини буткул оқлади. Де Лигт ва Де Йонглардан фарқли ўлароқ, у яна бир ажойиб мавсумни ўтказди.

“Sky Sports” нашри берган маълумотга кўра, Дони учун аввалроқ “Реал Мадрид” асосий фоворит бўлиб турган бўлса, энди Ван Де Бек “Ньюкасл”нинг биринчи рақамли трансфер нишонига айланади. Манбанинг маълум қилишича, инглизлар голландиялик футболчининг трансфери учун “Аякс”га 60 миллион ( “Реал” 50 миллион таклиф қилган эди) таклиф этади. Ярим ҳимоячига йиллик маоши 12 миллион (“Реал” 8 миллион евро таклиф этган эди) бўлган 5 йиллик шартнома таклиф қилади. Бундан ташқари, инглиз клуби голландиялик футболчига ўйин амалиёти тақдим этишга вада бермоқда. Мадридда эса, ярим ҳимоядан жой олиш жуда мушкул. Боз устига, Федерико Валверденинг тобора ўйини очилиб бораётган бир пайтда асосий таркибга суқилиб кириш жуда мушкул.

Лориус Кариус

 

Аслида жамоанинг асосий дарвозабони ўз вазифасини яхши адо этмоқда. Шундай бўлсада, клуб “Ньюкасл” арзонроқ нарх эвазига етарлича тажрибага эга киппер зарар қилмайди деган қарорга келган кўринади.

Лориуc “Бешикташ”даги кўтарикни мавсумдан сўнг, яна “Ливерпуль”га қайиб келди. “қизиллар” Кариусни жамоада олиб қолмоқчи эмас. Шу сабабли, тез орада уни арзон нархда бўлсада сотиб юборишни режа қилишмоқда. Дарвозабоннинг ўзи ҳам “Ливерпуль”дан тезроқ кетиш фикрида. Ҳатто унинг агенти ўртада қолган бир йиллик шартномани ўзаро келишган холда бекор қилиш вариантини ҳам клубга таклиф этишга улгурган. Умуман олганда, Кариуснинг трансфери борасида ортиқча муаммо юзага келмаслиги аниқ.

“Sky Sports”да ёзилишича, қаҳрамонимизнинг ўзи ҳам АПЛда қолишни истамоқда. Шу сабабли “Ньюкасл”нинг таклифини ўйлаб ўтирмай қабул қилиши аниқ.

Лука Йович

 

Бундеслигадаги ажойиб мавсумдан сўнг, “Реал Мадрид” томонидан сотиб олинган Йовичнинг Мадридда ишлари орқага кетмоқда. Омадсиз мавсум, бой берилган рақобат ва заҳирада томоша қилинган учрашувлар. Қизиғи шундаки, Йовични “Реал” сотиб юборишга шошилмаяпти. Жамоа Лукани фақат қайта сотиб олиш шарти билангина сотиши мумкин. Шундай бўлсада, айни дамда сербиялик футболчига бўлган эҳтиёж жуда баланд. Кўплаб жамоалар уни ўз сафида кўришни истаётгани ҳақида хабарлар берилмоқда.

“Sky Sports”нашри берган маълумотларга кўра, Калиду Кулибалининг трансфери билан шуғулланаётган компания серб биланшуғулланишни бошлаган. Манбанинг маълум қилишча, “Ньюкасл” аллақачон “Реал Мадрид”га Йович учун 38 миллион фунт стерлинг таклиф этишга ҳам улгурди. Ҳозирча, “қироллик клуби” 22 ёшли сербни қай йўсинда қўйиб юборишни ҳал этганича йўқ.

Киритилди: 13.05.2020 04:16. Ўқилди: 12274 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 38 94
2 Милан 38 75
3 Ювентус 38 71
4 Аталанта 38 69
5 Болонья 38 68
6 Рома 38 63
7 Лацио 38 61
8 Фиорентина 38 60
9 Наполи 38 53
10 Торино 38 53
11 Женоа 38 49
12 Монца 38 45
13 Верона 38 38
14 Лечче 38 38
15 Удинезе 38 37
16 Эмполи 38 36
17 Кальяри 38 36
18 Фрозиноне 38 35
19 Сассуоло 38 30
20 Салернитана 38 17

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

26.05.2024. «A» Серия. 38-тур.
23:45
Верона
2-2
Интер

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.