Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

13 ёш? Профессионал футболда эрта дебют қилган юлдузлар

Stadion.uz катта футболга қолганлардан анча эртароқ кириб келган машхур футболчилар бешлиги билан таништириб ўтади.

Яқиндагина старт олган Бундеслига учрашувларининг бирида “Байер” сафида 17 (15 кунли) ёшли Флориан Вирц ўзининг дебют учрашувида майдонга тушди. У клуб сафида тўп сурган энг ёш футболчига айланди. Хўш яна қайси футболчилар кутилганидан анча эрта катта футболга қадам қўйган? Бугун профессионал футболга эрта қадам ташлаганига қарамай, катта ютуқларга эришган футболчилар билан қисқача таништириб ўтамиз.

Эрлинг Холанд

 

Норвегиялик вундркинд профессионал фаолиятини бошлаганида 15 ёш (9 ойлигу 21 кун) эди. Норвегиянинг 2-дивизионида тўп тепаётган “Брюйне” жамоаси Холанд учун том маънодаги трамплин вазифасини ўтаб берди. Норвегиядаги ўта юқори бўлмаган рақобат сабабли имкон тақдим этилган Холанд якунда барчанинг ишончини тўлиқ оқлади. Айни дамда “Боруссия Дортмунд” сафида “жавлон ураётган” футболчи тез орада “Реал Мадрид”га ўтиши башорат қилинмоқда. 2016-йилда катта футболга кириб келган “болакай” қисқа фурсатда шухрат қозонишга муваффақ бўлди.

Мартин Эдегор

 

Ушбу рўйхатимиздаги яна бир норвегиялик футболчи. Тан олиш лозим, “Реал” сафига бориб қўшилган унинг ўйинларида кескин пасайиш кузатилди. Оқибатда, “қироллик клуби” уни ижарага бериб юборишни бошлади. Бир қарашда яна бир тинейжернинг фаолиятига нуқта қўйилгандек туюлган эди, бироқ Мартин “Реал Сосьедад” сафида барчасини бошидан бошлашга муваффақ бўлди. Эътиборлиси шундаки, Эдегор 2014 йилнинг 13 апрел санасида 15 ёш (3 ой 27 кун) чоғида “Стрёмсгодсет” сафида дебют учрашувини ўтказган. Холанддан фарқли ўлароқ у Норвегиянинг олий двизионида ўз кучини синаб кўришга муваффақ бўлган. Мадриддаги саргузаштлари омадсиз чиққанига қарамай, қаҳрамонимизга тез орада клуб иккинчи имкони бериши тобора ойдинлашиб бормоқда.

Серхио Агуэро

 

Ёш футболчиларининг эрта дебют қилиши Жанубий Америкада одатий ҳол. Шундай бўлсада, барча футболчилар ҳам тақдир тақдим этган имкониятдан унумли фойдаланавермайди. “Индепендьенте” сафида 15 ёш (1 ой) чоғида майдонга тушган Серҳио Агуэро бундан мустасно. Қаҳрамонимиз катта футболга ёш бўлишига қарамай дадил қадамлар билан кириб келди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Агуэро ўша учрашувда ўйиннинг тақдирини тубдан ўзгаритиб юбориш орқали барчанинг эътиборига тушади. Эътиборилиши шундаки, ёш Агуэро ўша даврда Марадона томонидан ўрнатилган ва 76 йилдан бери сақланиб келинаётган (Аргентина чемпионатида дебют қилган энг ёш футболчи) рекордни янгилашни уддалаган.

Хамес Родригес

 

Колумбиянинг “Энвигадо” клуби ҳақида айтарли маълумотга эга бўлмасангиз керак. Колумбия чемпионатининг ўртамиёна жамоаларидан бири бўлишига қарамай, клуб Хамес билан мақтанса арзиди. Айнан шу клуб Колумбиялик футболчи учун катта футболга порлоқ йўлни таъминлаб бергани билан футбол тарихидан муқим ўрин олган. Фантастик иқтидор эгаси бўлгани боис, “Энвигидо” ярим ҳимоячини 14 ёш (10 ой 9 кун) бўлишига қарамай майдонга тушириб юборади. Тан олиш лозим, бундай тутилган йўл ўзини тўлиқ оқлади. Кейичлик Хамес клуб тарихидаги энг катта трансфер суммаси эвазига бошқа жамоага сотиб юборилади.

Фалькао

 

Бугунги рўйхатимиздаги мутлоқ етакчилик Радамел Фалкаога насиб этмоқда. Мильонариос жамоаси тарбияланувчи ўз клуби сафида имкон берилмагач, Колумбиянинг иккинчи лигасида тўп тепувчи “Лонсерос Бойка” таркибига бориб қўшилади ва бор-йўғи 13(!) ёш (6 ой 18 кун)да профессионал футболда учрашувида иштирок этади. Жисмонан бақувват бўлгани боис, Фалькао катта футболда йўқолиб қолгани йўқ. Бир эътибор қаратинг, Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси 13 ёшида дебют учрашувини ўтказмоқда.

Киритилди: 24.05.2020 21:01. Ўқилди: 14938 марта. Фикрлар: 5 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 38 94
2 Милан 38 75
3 Ювентус 38 71
4 Аталанта 38 69
5 Болонья 38 68
6 Рома 38 63
7 Лацио 38 61
8 Фиорентина 38 60
9 Наполи 38 53
10 Торино 38 53
11 Женоа 38 49
12 Монца 38 45
13 Верона 38 38
14 Лечче 38 38
15 Удинезе 38 37
16 Эмполи 38 36
17 Кальяри 38 36
18 Фрозиноне 38 35
19 Сассуоло 38 30
20 Салернитана 38 17

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

26.05.2024. «A» Серия. 38-тур.
23:45
Верона
2-2
Интер

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.