Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ганадаги “Интер” ёки Гондураснинг “Реал Мадрид” жамоаси ҳақида эшитганмисиз?

Stadion.uz таниқли клубларнинг "адашлари" билан таништириб ўтади.

“Интер” деярли барча қитъада бор

Африка қитъасининг энг номдор терма жамоаси сифатида машхур Гана биринчилигида “Интер Элайс” клуби бир неча йиллардан бери муваффақиятли тўп суриб келмоқда. Девид Бекҳем ҳам узоқ музокаралардан сўнг, ўз клуби учун айнан “Интер Маями” номини танлагани бежизга эмас. Сабаби, бу ном тезда ёдда қолади. Шунингдек, Автсралияда ҳам “Интер” номи берилган клуб мавжуд. Бир йўла иккита эди, бироқ яқиндагина улардан бири расман тугатилди ва энди “кенгрулар юртида” фақат битта “Интер” клуби мавжуд. Миланнинг “Интер” клубидан кейинги ўринда турувчи машҳур клуб сифатида Бразилиянинг “Интернасионал” жамоасини кўрсатишимиз мумкин. Бразлия клуби мамлакат чемпиони, икки бор Либертадорес мусобақасида ғолиб чиққан ва ҳатто 2006-йилда клублар ўртасидаги ЖЧда ҳам зафар қучишга муваффақ бўлган. Шундай бўлсада, Бразилияда яна бир “Интер Лимейра” номли клуб мавжуд бўлиб, унинг тарихи 1913-йилга бориб тақалади.

Оғир артилерия – “Арсенал”



Лондоннинг “Арсенал” жамоасини дунё ареналарига олиб чиққан Чемпман биринчилардан бўлиб 3-2-5 схемасини жорий этган бўлса, Арсен Венгер “кононирлар”ни топ клубга айлантирди. Аслида, клуб номи қурол-аслаҳа билан боғлиқ бўлгани боис, уни дунёнинг турли чемпионатларида учратишингиз мумкин. Украинада бир неча йил аввал “Арсенал Киев” клубига асос солинди. 2012 йилда Аргентина ҳам ўз “Арсенал”ига эга бўлди. Ҳатто бу клуб совринлар ютишга ҳам улгурди. Шунингдек, Россияда ҳам Туланинг “Арсенал” жамоаси фаолият олиб бормоқда.

Ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев тўп сураётган Беларусь чемпионатининг қуйи двизионида ҳам “Арсенал” пайдо бўлди. Афсуски, кўплаб “Арсенал”ларнинг омади кулиб боқмаяпти. Мисол учун Грузияда ҳам “Арсенали” жамоаси мавуд эди, бироқ молиявий муаммолар сабабли жамоа фаолиятини тўхтатди. Эътиборлиси шундаки, Чернагорияда ҳам 1914-йилда ташкил этилган “Арсенал” клуби мавжуд. Афсуски, бу жамоа айни дамда қуйи двизионларда жон сақлаш учун кураш олиб бормоқда.

“Спартак” - урфдан қолган ном



Спартакликлар ҳақидаги ўтмиш афсоналаридан тўлқинланган клублар сони сайёрамизда етарлича топилади. Футбол оламига биринчилардан бўлиб “Спартак” номи билан кириб келган клубларни Прага, Москва, Роттердам, Сарпсборге шаҳарларида учратишингиз мумкин. Эътиборлиси шундаки, Уэлс, Англия, Шотландия, Болгария, Грузиа, Латвиа, Сербия ва Словакияда ҳам “Спаркат”лар мавжуд. Шунга қарамай, бу жамоалар ичида энг машҳури ва совриндори сифатида Москванинг “Спартак” клуби яққол ажралиб туради.

Дунё бўйлаб тарқалиб кетган – “Олимпик”



Грециядаги турли афсоналарга сабаб бўлган Олимпия номи билан аталган клублар ер юзида етарлича топилади. Мисол учун Автралияда иккита “Олимпик” номи билан аталувчи жамоани учратишингиз мумкин. Баку шаҳрида ҳам шу ном билан аталувчи клуб мавжуд эди, бироқ яқиндагина унинг номи ўзгартирилди. Футбол ватанида ҳам “Рашол Олимпик” клуби мавжуд бўлиб, у қуйи дивизион вакили саналади. Украинада ҳам 2001 йилда шу номдаги клуб ташкил этилган бўлиб, у ҳам бугунги кунда кўримсиз тарзда мусобақаларда иштирок этиб келмоқда.

Бу номдаги энг машҳур клубларнинг бир йўла иккитаси Франция биринчилигида тўп тепмоқда. “Марсел” ва “Лион” ҳақида сўз бораётганини дарров англаган бўлсангиз керак. Гана пойхатида шу номдаги клуб мавжуд бўлиб, у ўз мамлакатидаги энг номдор жамоалардан бири саналади. Гретсиянинг “Олимпиякос” жамоаси ҳақида ортиқча таъриф беришнинг хожати йўқ чамамда. Шунингдек, Тунис, Босния, Полша ва ҳатто Гондурасда ҳам “Олимпик” номи қўшиб аталувчи жамоалар мавжуд.

“Динамо”лар армияси



“Динамо”лар дунё футболи мухлислари учун яхши таниш. Загреб ва Киевнинг “Динамо” клублари Еврокубогларнинг мунтазам иштирокчиси саналади. Эътиборлиси шундаки, “туманли албион”да ҳам “Динамо Лафсборо” жамоаси мавжуд бўлиб, у Россиянинг “Динамо” жамоасига бўлган ҳурмат юзасидан шундай номланган.

Бухарест, Тиран, Самарқанд, Минск, Тбилис, Кишиниёв сингари шаҳарларда ҳам “Динамо” номли футбол клублари мавжуд. Германияда ҳам иккита “Динамо” жамоаси мавжуд. Ҳатто АҚШда ҳам Техаснинг “Динамо” футбол клуби фаолият олиб бормоқда.


“Реал” – Испаниядаги энг машҳур клуб



Олдиндан айтиб ўтиш жоиз, “Реал” сайёрамизнинг энг машҳур ва бадавлат клуби. Кўплаб клублар ўз шаҳарлари ёнига реал сўзини бириктирганча клубларини номлашни ҳуш кўришади. Мисол учун, Колумбиянинг “Реал Картахена” ва “Реал Сантандер” Одессанинг “Реал Фарма” жамоаларини кўрсатишимиз мумкин.

Бундан ташқари, Испаниянинг ўзидаёқ «Мальорка», «Сарагоса», «Спортинг», «Овьедо», «Эспаньол», «Депортиво», «Сельта» ва   «Вальядолид» клублари ҳам Реал сўзини қўшиб ишлатишади. Ҳатто Малида ҳам “Реал”нинг “адаши” мавжуд бўлиб, узоқ йиллардан бери элитада ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, Гондурасда “Реал Монракс”, АҚШда “Реал Солт-Лейк” сингари жамоалар ҳам “Реал Мадрид”нинг ўзига ҳос “укалари” саналади.

Бундан ташқари, Белгиянинг “Андерлехт” ва “Брюгге” клублари ҳам “Реал” сингари “қироллик клуби” деб таърифланади.

Киритилди: 08.06.2020 16:51. Ўқилди: 5299 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 38 94
2 Милан 38 75
3 Ювентус 38 71
4 Аталанта 38 69
5 Болонья 38 68
6 Рома 38 63
7 Лацио 38 61
8 Фиорентина 38 60
9 Наполи 38 53
10 Торино 38 53
11 Женоа 38 49
12 Монца 38 45
13 Верона 38 38
14 Лечче 38 38
15 Удинезе 38 37
16 Эмполи 38 36
17 Кальяри 38 36
18 Фрозиноне 38 35
19 Сассуоло 38 30
20 Салернитана 38 17

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

26.05.2024. «A» Серия. 38-тур.
23:45
Верона
2-2
Интер

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.