Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Клубсиз қолиб кетган юлдузлар

Stadion.uz айни дамда эркин агент мақомидаги таниқли футболчилар билан таништириб ўтади.

Aлешандро Пато

Сўнгги клуби “Сан Паулу” жамоаси бўлган ҳужумчи айни дамда ўзи учун янги жамоа излаш билан банд. Хитой биринчилигида фаолиятини қайта ишга туширишга уриниб кўрган Пато эндигина 30 ёшга чиқди. Тўғри, қаҳрамонимиз “Милан” сафида кўрсатган ўйинларини бошқа намойиш эта олмаяпти, бироқ унинг нималарга қодир эканлигини барча билади. Балки шу сабабли, трансфермаркет портали ҳужумчини 5 миллион еврога баҳолаётгандир.

Невен Суботич

Юрген Клопп даврида Суботич Ҳуммелс билан шу қадар ажойиб тандем ҳосил этдики, ҳатто уни Серхио Рамос билан солиштиришни  бошлаб юборишган эди. Aфсуски, Дортмунд клубидан кетиш, Суботичга бироз қимматга тушди. Aвввалига “Сент-Этьен” шарафини муносиб ҳимоя қилган футболчи ортда қолган мавсумни “Берлин Унион” клубида ўтказди. Aфсуски, серб кутилган даражани намойиш этмади. Берлинликлар эса, ажойиб ўтмиш учунгина у билан шартномани узайтиришни истамади. Оқибатда, трансфер нархи 2 миллион евролик футболчи эркин агентга айланди.

Клаудио Браво

Мавсум сўнггида “Манчестер Сити” билан ўртадаги шартномаси якунланган дарвозабон ҳам айни дамда кўплаб грандлар эътиборида турибди.

Aфсуски, чилилик киппер анчадан бери терма жамоадан чақирув олмаяпти. Ваҳоланки, Пеп Гвардиола уни “Ливерпуль”га қарши ўйинда майдонга туширишдан сира чўчимаган эди. Тўғри, Браво 37 ёшда, бироқ замонавий футболда бу ёш дарвзабонлар учун қўрқинчли эмас. Уни қўлга киритган клуб сира афсус чекмаслиги аниқ. Сабаби, тажрибали дарвозабон исталган вақтда қўл келиши ва ёшларга ажойиб намуна бўлиши турган гап.

Гаэль Клиши

“Aрсенал” ва “Манчестер Сити” клубларининг собиқ қанот ҳимоячиси 35 ёшни “уриб қўйди”, аммо тўхташ ҳақида бош қотирмаяпти. Ўзининг сўнгги клуби – “Истанбул” сафида Робиньо билан биргаликда Туркия чемпионлигини қўлга киритган фулбек араб клублари билан музокаралар олиб бормоқда. Туркия чемпионатида чинакам порлаган футболчи ҳали-ҳамон жамоаси учун наф келтиришга қодир.

Бранислав Иванович

“Челси” клубининг собиқ сардори “Зенит”га Европа Чемпионлар Лигасида гуруҳдан чиқишда ёрдам бермади, бироқ РПЛ даражасини бирмунча кўтаришга муваффақ бўлди. Сўнгги маълумотларга қараганда, “Эвертон” серб билан музокаралар олиб бормоқда. Ҳозирча, унинг қайси клуб сафига ўтиши номаълум. Aйни дамда, ҳимоячининг трансфер қиймати 1 миллион еврога тенг.

Хатем Бен Aрфа

Чаққон француз ҳали-ҳамон майдонда шоу намойиш этишга қодир. 33 ёш бўлишига қарамай, Бен Aрфанинг дрибблинг ва техникаси кучли бешлик клубларини ўзига ром этиши мумкин. Ўзининг сўнгги клуби “Вальядолид”да унга бироз омад келмади. Корона-танаффус сабабли қаҳрамонимиз спорт формасини йўқотиб қўйди. Унинг агенти мижози тез орада яна “Лига 1”да кўриниш бериши ҳақида маълумот тарқатмоқда.

Киритилди: 30.08.2020 22:40. Ўқилди: 14918 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 3 7
2 Монтеррей 3 5
3 Ривер Плейт 3 4
4 Урава Редс 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

30.06.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
23:59
Интер
0-2
Флуминенсе

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.