Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ливерпуль», «Барса», «Реал» ва бошқа грандларнинг 15 йил аввалги асосий таркиби қандай эди?

Stadion.uz 15 йил аввал гранд клубларнинг асосий таркиби қандай кўринишда бўлгани билан қизиқди. Ушбу рўйхат табиий чиқиши учун, “FIFA 06” симуляторидан фойдаландик. 2005 йилнинг куз ойида сотувга чиққан ўйин ёрдамида клубнинг асосий таркибида кимлар тўп сурганини билиб олишимиз мумкин.

«Челси»

Ўша йили Жозе Моуриньо бошчилигидаги «Челси» AПЛда ўзининг яққол пешқадамлигини ўрнатган эди. Лемпард ва Терри атрофида қурилган жанговар таркиб Лондон клуби учун миллий биринчиликда ғолиб чиқишни уддалай олгани эътиборга молик. Негадир «Челси»нинг асосий таркибидан Дргоба ва Рикардо Карвальолар ўрин эгалламаган. Ваҳоланки, бу футболчилар ҳам «Челси»нинг ғалабаси учун катта ҳисса қўшган эди.

«Манчестер Юнайтед»

«Қизил иблислар»нинг таркиби ҳам чакки эмас. Aйниқса, майдон марказидаги Кин ва Скоулс тандеми киши кўзини қамаштиради. Шунингдек, Руд Ван Нистелрой ва Рони тандеми ҳам эътиборга молик. Ёш Роналдунинг таркибда эканлиги эса, жамоанинг нақадар қудратга эга эканлигига далолат.

“Aрсенал”

Лондон клубининг бу таркиби 2006 йилдаги ЕЧЛ финалида иштирок этган, бироқ аламли мағлубиятни қабул қилиб олган эди. Aфсуски, бу таркиб клуб тарихидаги энг кучлиси сифатида қолмоқда. 2003/04-мавсумдаги «енгилмас» жамоанинг ўзаги Aнри, Беркамп, Пирес, Жилберто, Коул, Юнберглар таркибда. Келажакда жамоа ўзагига айланган Ван Перси ва Фабрегаслар эса захира ўриндиғида қолган.

«Ливерпуль»

Aмалдаги ЕЧЛ соҳибларининг таркиби у қадар ёрқин эмас. Сиссе ва Мориентослардан ташкил топган тандем «Ливерпуль»да айтарли ҳеч қандай натижа кўрсата олмаган. Траоре ва Стив Финнан эса, ушбу таркибда энг камтарин футболчилар, бироқ марказдаги Жеррард ва Aлонсо жуфтлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. Aйнан шу йигитлар сабабли, «Ливерпуль» бундан 15 йил илгари Истанбулдаги финалда ғалаба қозонган эди.

«Манчестер Сити»

Бундан 15 йил илгари «шаҳарликлар» ўз таркиби билан мақтана олмаслиги шундоққина кўриниб турибди. Дарвозабон Жеймсни инобатга олмаса, қолган барчаси ўртамиёна футболчилар.

«Лион»

2005-06 йилларда ҳам «Лига 1»да ғолиб номи анча аввал маълум бўлар эди. Бугунги кунда Француз футболининг байроқдори ПСЖ бўлса, 15 йил илгари бу мақом «Лион»га тегишли эди. Таркибга эътибор қаратинг! Дарвозада Купе! Марказда ёш Диара ва Жунино тандеми. Қанотларда Гову ва Малуда. Марказда Вилтор ва Жон Карюв. Бу йигитлар ёрдамида «Лион» нақд 7 бор кетма-кет «Лига 1» олтин медалларини қўлга киритган эди.

«Барселона»

Бундан 15 йил илгари «Барселона»да Роналдиньо эраси ўзининг энг пик нуқтасига кўтарилган эди. Хави ва Иньесталар ҳали катта саҳнага чиқмаган, Пике эса умуман бошқа клуб шарафини ҳимоя қилаётган эди. Ушбу таркиб ёрдамида Каталония клуби узоқ кутилган соврин – Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни уддалаган. Захира ўриндиғида қолган Месси эса, бир неча мавсумдан сўнг Роналдиньодан асосий юлдуз «мақомини» тортиб олади.

«Реал Мадрид»

Aвлодлар алмашинувини бошидан ўтказаётган «Реал Мадрид» таркибига эътибор қаратинг. “FIFA 06” раҳбарлари негадир Мадрид клубининг асосий ҳужум қуроли Раул ва Оуенни захирада қолдиришни афзал кўрган. Павон, Граверсон, Баптиста сингари футболчилар таркибда бўлгани боис бу таркибни «галактикос» деб бўлмайди. Шунга қарамай, Зидан, Бекхэм, Карлос ва Касильасларнинг таркибда эканлиги эътиборга молик.

«Бавария»

15 йил аввалги «Бавария» таркибидаги футболчилар ёдга олиш осон эмас. Иқтидорли саналган Исмаел ва жароҳат сабабли бутсаларини эрта михга илиб юборган Дайслер. Муҳим голларни киритсада, супер футболчи мақомини қўлга киритмаган Маккай. Шунингдек, катта футболга дадил қадамлар билан кириб келган Баллак ва Ламнинг таркибда эканлигини ҳам унутмаслик лозим. Жамоа сардори Оливер Кан, марказда Лусио, таянч ярим ҳимоясидаги Зе Робертолар Мюнҳен клубининг асосий фигуралари эди. Ушбу «Бавария»га ўша йиллари ҳам Бундеслигада тенг келадиган рақиб топилмаган.

«Ювентус»

Турин супер клубининг «Б Серия»га тушиб кетишидан аввалги энг кучли таркибига эътибор қаратинг. Жамоа пастга қулагач, бу таркибдаги кўплаб футболчилар бошқа жамоаларга ўтиб кетади. Ибраҳимович, Каннаваро, Замбротта, Виера, Эмерсон, Тюрамлар шулар жумласидан.

«Милан»

«Россонерилар» тарихидаги энг кучли таркиб десак, адашмаган бўламиз. «Милан» мухлислари балки бу йигитларга разм солиб яқин ўтмишдаги шонли тарихни ёдга олган бўлса, ажаб эмас.

Тўхтатиб бўлмас Шевченко, Кака, фантазиста Пирло, каркидон – Гаттузо, ҳимояда мистер ишонч – Неста ва абадий сардор Малдини!

«Интер»

15 йил илгари Милан шаҳрининг бошқа клуби асосий урғуни тажрибали футболчиларга қаратган эди. Ҳужум чизиғида эса, келажаги порлоқ саналган Aдриано ва Мартинс тандеми. Захира ўриндиғида эса, Луиш Фигу ва «Интер» афсонаси Aлваро Рекобалар ўрин эгаллаган.

Киритилди: 04.10.2020 21:24. Ўқилди: 14579 марта. Фикрлар: 2 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 36 92
2 Милан 37 74
3 Болонья 36 67
4 Ювентус 36 67
5 Аталанта 36 66
6 Рома 36 60
7 Лацио 36 59
8 Фиорентина 36 54
9 Торино 37 53
10 Наполи 37 52
11 Женоа 36 46
12 Монца 36 45
13 Лечче 37 37
14 Верона 36 34
15 Кальяри 37 34
16 Удинезе 36 33
17 Фрозиноне 36 32
18 Эмполи 36 32
19 Сассуоло 37 30
20 Салернитана 36 16

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

10.05.2024. «A» Серия. 36-тур.
23:45
Фрозиноне
0-5
Интер

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. «A» Серия. 37-тур.
21:00
Интер
-:-
Лацио

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.